ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ

ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ — енгил саноатиинг пахтага дастлабки ишлов берувчи тармоғи. Мазкур тармоқ тўқимачилик, ёғмой, кимё саноати тармоқдарига хом ашё етказиб беради. Пахта толаси, линт ва чигит П. т. е. нинг асосий маҳсулотлари ҳисобланади. Ўзбекистонда дастлабки пахта тозалаш корхонаси Тошкентда 1874 й. да қурилган. Россияда пахта хом ашё-сига бўлган талабнинг ортиши билан Ўзбекистонда Пахта тозалаш саноати тез ривожлантирилди. 1885 й. да 9 та, 1890 й. да 27 та, 1914 й. да 208 та пахта тозалаш з-ди ишлади. Пахтачилик галла экинларини сиқиб чиқара бошлади. Аррали жин машиналарда толани ажратиб олиш ва қўлда ҳаракатлантирадиган винтли прессларда толани пресслашдан ташкари барча оғир ишлар қўлда бажарилган. 1920-й. ларда Тошкент механика корхонасида дастлабки жин машиналари, линтерлар ишлаб чикарила бошланди, пресслар эса Болтик, з-ди (Ленинград)дан кел-тирилди. Урушгача бўлган даврда жинлар, линтерлар, пресслар, вентиляторларнинг конструкцияси такомиллаштирилди: пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш масканлари электрлаштирилди. Пахта тозалаш корхоналарининг ўртача мавсумий ишлаш давомийлиги 3 ойдан 11 ойгача узайтирилди. 1940 й. да Ўзбекистон П. т. с. да 538 минг т тола, 15,3 минг т линт ва 982 минг т чигит ишлаб чиқарилди.

Пахта териш маишнашридян фойдаланиш пахтачиликнинг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Тайёрлаш мас-канларига пахта топшириш суръати ошди, пахта тозалаш з-дларида эса 1955 й. дан қурилиш-тозалаш цехлари курила бошлади. 1960 й. гача Ўзбекистонда 226 қуритиш-тозалаш цехи ишлади. 1960— 65 й. ларда Пахта тозалаш саноатида тайёрланаётган тола си-фатини яхшилашга имкон берадиган ОВП ва ОВП-А тола тозалагичлар қўлланилди. 1966—70 й. ларда куритиш-тозалаш цехларининг технологик жиҳозлари таком№тлаштирилди. Тозалаш самарадорлиги 45% гача бўлган кучли 30 ВП тола тозалагич, ЧХ-ЗМ ва 6А-12М русумли такомиллашган тахта тозалагичлар яратилди, РОВ русумли пахта толаси регенератори қўлланилди. Барча тайёрланган пахтани ўз вақтида қайта ишлаш учун 1971—75 й. ларда янги корхоналар, қуритиш-тозалаш ва тозалаш цехларининг қурилишини тезла-тиш, уларни янги технологик ускуналар ва механизация воситалари билан таъминлаш чоралари кўридди, шунингдек, ишлаб турган корхоналарни реконструк-циялаш ишлари бошланди. Корхоналарда юқори унумли куритгичлар, тола тозалагичлар, пахта тозалагичлар, гидравлик пресс установкалари ишлатилди. 80-й. ларда самарадорлиги юқори бўлган «Меҳнат» пахта тозалагичи, «Пахтакор» тола тозалагичи, РХ пахта регенера-торлари яратилди ва ишга туширидди. 1980-й. лар пахтани қайта ишлашда қатнашадиган жами асосий технологик жиҳозларни янгилаш даври бўлди. Пахтанинг сифат кўрсаткичларини тезкорлик билан аниқлайдиган АСХ-1 нав аниклагич ва ВСХ-1 нам аниклагичлар яратилди ҳамда и. ч. га жорий қилинди. 1980 й. да 1735,6 минг т пахта толаси, 217,6 минг т линт, 2387,2 минг т чигит ишлаб чиқарилди.

Пахта тозалаш саноати бўйича и. т. ишлари 1990 й. гача Тошкент ш. да жойлашган Пахта целлюлозаси кимёси ва технологияси и. т. ин-ти (1959), Марказий пахта тозалаш саноати и. т. ин-ти (ЦНИИХпром; 1926) да олиб борилган.

Ўзбекистон мустақилликка эришга-нидан сўнг республика П. т. с. нинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни тамомила ўзгарди. Пахта тозалаш саноати маҳсулотлари республиканинг асосий экспорт товарларидан бирига айланди. Илгари пахта толаси экспорти Марказ тасарруфида бўлиб, уни «Экспортлён» ташқи савдо бирлашмаси ва унинг Тошкентдаги идораси амалга ошириб келган. 90-й. лар бошидан республика пахта толаси ва Пахта тозалаш саноатининг бошқа маҳсулотларини мустақил ҳолда экспорт қилишни бошлади ва ҳоз. даврда 50 дан ортиқ хорижий мамлакатларига экспорт қилади. Соҳага янги техника, технология жадал суръатларда жорий этилмоқда. Хорижий мамлакатларнинг илғор технологиясини ўрганиш ва жорий этиш, тармоқ корхоналарида пахта толаси бўйича жаҳон стандартларига ўтиш учун АҚШ, Швейцария ва б. мамлакатлардаги фирмаларда ишлаб чикарилган приборлар ва технологияни қўллаш борасида халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Туркия ва б. хорижий давлатлар ил-мий-техникавий ҳамкорликда Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда пахтани қайта ишлашдан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари и. ч. га қадар бўлган жараёнларни қамраб оладиган к-тлар қурилиши бошланди.

Ўзбекистон Пахта тозалаш саноатида 128 та пахта тозалаш корхонаси (з-ди), 511 та пахта қабул қилиш (тайёрлаш) маскани бор (2003). Асосий технологик жараёнларда 298 пахта қуритгич, 1431 тозалаш машиналари, 372 тола ажратиш (жин), 1397 линт ажратиш машиналари, 370 пресслар ўрнатилган. 2000—2003 й. ларда 5 та янги пахта тозалаш корхонаси ишга туширилди, 20 дан ортиқ корхо-на реконструкция қилинди. Ўзбекистонда пахта тозалаш корхоналарида ягона техник сиёсат олиб бориш вази-фаси «Ўзпахтасаноат» уюшмаси зимма-сига юклатилган. Республикада 992,8 минг т тола, 70,9 минг т линт, 1544,7 минг т чигит тайёрланади (2003; 2000 й. да тегишлича 995,1; 64,8; 1517,6).

Пахта тозалаш саноати Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Мексика, Австралия, Миср каби асосий пахта етиштирувчи мамлакатларда айниқса ривожланган.

Воҳид Ракипов.


Кирилл алифбосида мақола: ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
КИМЁ
БУЮК БРИТАНИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты