НЕОКЛАССИК ИКТИСОДИЙ НАЗАРИЯ

НЕОКЛАССИК ИКТИСОДИЙ НАЗАРИЯ — иқтисодий назарияда маржинализм ғоялари анъаналарини давом эттирган етакчи йўналиш. Бу назариянинг энг машқур вакиллари А. Маршалл (Буюк Британия), Л. Вальрас (Швейцария), Ж. Кларк (АКД1), К. Виксель (Швеция), А. Парето (Италия), П. Самуэльсон, К. Эрроу (АКД1) ва б. Ҳозир жақондаги иқтисодчиларнинг аксари-ят қисми Неоклассик иктисодий назария тарафдорларидир. Мазкур назария маржиналистик та-мойиллар асосида шаклланиб, 20-а. дан Неоклассик иктисодий назария деб номланди.

Неоклассик иктисодий назарияда рақобатли бозорда товарлар, хизматлар нархининг шаклланишини ва и. ч. омилларини ўрганиш учун энг сўнгги — меъёрий катталиклар — меъёрий нафлилик ва меъёрий унум-дорлик, меъёрий тушумлар, меъёрий харажатлар ва б. таҳлиллари қўлланилади. И. ч. омиллари ва товарларнинг бозор нархи уларнинг камёблиги билан боғлиқ. Неоклассик иктисодий назария нуқтаи назарига кура, меъёрий миқдорлар кишилар ўзларининг иқтисодий фаолиятида қабул қила-диган қарорларида ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Неоклассик иктисодий назариянинг асосий гояси мукаммал рақобат мувозанатли иқти-содиётни яратади деган қарашдан иборат. Шунингдек, бу назарияда иқти-содиёт тавсифига микроиқтисодий ёндашувлар устунлик қилади. Д. Рикардо ва К. Маркс даврида катта мунозара-ихтилофларга сабаб бўлган даромадларни тақсимлаш назарияси масаласида неоклассиклар уни жуда тинч ва жўн йўл б-н ҳал этадилар: ҳар қандай и. ч. омили эгаси бу омилнинг меъёрий унумдорлигига, яъни қўшимча ёлланган ишчи ишлаб чиқарган ёки капи-талнинг қўшимча бирлиги яратган маҳ-сулотга тенг даромад олади. Неоклассик иктисодий назария хар қандай бозорни талаб ва таклиф эгри чизиқлари ёрдамида таҳлил қилади. Талаб ва таклиф эгри чизиклари кеси-шадиган нуқта неъматларнинг мувозанатли нархини ва мувозанатли микдорини кўрсатиб беради.

А. Маршалл 1890 й. да ёзилган «Иқтисодиёт тамойиллари» асарида «сиёсий иқтисод» тушунчасидан воз кечди ва «economics» тушунчасини қўллади. Бу тушунчанинг юзага келиши иқтисодиётни сиёсатдан халос қилиш билан баробар воқеа эди. Чунки давлатнинг иқтисодиётга аралашувчи ҳамма вақт ҳам самарали бўлавермаган. 1902 й. дан бошлаб «Экономикс» курси Кембриж ун-тида ўқитила бошланди. Янги йўналиш тарафдорлари эркин рақобат ва бозор ғоясини яна жонлантирдилар, бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг ролини кескин чеклаш кераклигини кўрсатиб беришди. Неоклассик иктисодий назария ларнинг бир қанча мактаблари мавжуд: Австрия мактаби, Лозанна (математик) мактаби, Кембриж (инглиз) мактаби, Америка мактаби. Кейинги даврда (П. Самуэльсон) «неоклассик синтез» концеп-цияси хам пайдо бўлди. «Неоклассик синтез» бу аслида ҳозирги неокейнсчилик ва неолиберал гояларни илк неоклассик карашлар билан бирлаштириб, уйғунлашти-рилишидир.

Ҳоз. даврда, айниқса, ривожланган мамлакатларда Неоклассик иктисодий назария иктисодиёт фанининг амалда барча муаммоларига нисбатан қўлланилади.

/Id: Раззоқов А. ваб., Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 2002.

Абдухалил Раззоқов.


Кирилл алифбосида мақола: НЕОКЛАССИК ИКТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ИТАЛИЯ
ФРАНЦИЯ
НАФЛИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты