НЕПАЛ (Nepal), Непал Қироллиги (Nepal Adhirajya) — Жан. Осиёда, Ҳимолай тоғининг марказий қисмида жойлашган давлат. Майд. 140,8 минг км2. Ахолией 25,87 млн. киши (2002). Пой-тахти — Катманду ш. Маъмурий жиҳатдан 14 зона (zone)ra, зоналар туман (district)лapra бўлинади.
Давлат тузуми. Непал — конституцияли монархия. 1990 й. 9 нояб. да қирол томонидан эълон қилинган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — қирол (2001 й. дан Гьянендра Бир Бикрам Шоҳ Дев). Қонун чиқарувчи ҳокими-ятни қирол ва икки палатали парламент (Вакиллар палатаси ва Миллий кенгаш), ижроия хркимиятни қирол ва бош вазир бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати. Непал ҳудудининг аксар қисмини Ҳимолай тоғлари эгаллайди. Шим,-ғарбдан жан.-шарққа томон 2 тоғ тиз-маси чўзилган. Непалнинг шим. ва шарқий чегараларида Жомолунгма (Эверест, Ер юзидаги энг баланд чўққи, 8848 м) ва Канченжанга (8585 м) тоғлари жойлашган. Олдинги тизмалар анча паст (Маҳабҳарата, 2959 м гача, Сивалик, 2277 м гача). Тоғлар оралиғида кўпгина водий ва ҳавзалар бор. Уларнинг энг каттаси — Катманду водийси. Жан. да Ҳиндгангтекислигининг шим. чеккаси ётади.
Иклими баланд минтақага хос субэкваториал муссонли. Жан. да янв. нинг ўртача т-раси 15°, сойликларда 0—10°, 4 минг м дан юқорида йилнинг кўп вақтида т-ра манфий. Июлнинг т-раси жан. да 30°, сойликларда 20°, 4,5—5 минг м баландликларда 10°. Жан. тоғ этаклари ва ён бағирларида йилига 2000 мм дан ортиқ, сойликларда 1500 мм дан кам ёғин тушади.
Дарёлари жўшқин, катта гидроэнергия захирасига эга. Йирик дарёлари: Карнили, Гандак, Коси, Багҳмати. Ҳимолай этаклари ва жан. ён бағирларида муссон иклимли ўрмонлар, бот-қокликларда чангалзорлар, қияликларнинг ўрта қисмида доим яшил ўрмонлар, 3 минг м дан юқорида игна баргли ўрмонлар, 4 минг м дан юқорида чангалзорлар, субальп ва альп ўтлоқлари бор. Ҳайвонот дунёси бой ва хил-ма-хил. Чангалзорларда фил, йўлбарс, леопард, каркидон, тўнғиз, турли май-мунлар, қушлардан тўтиқуш, товус учрайди. Заҳарли илон кўп. Тоғларда ҳимолай айиғи, қор қоплони, архар ва ёввойи эчкилар яшайди. Лантанг, Сагарматҳа, Читауэн миллий боғлари бор.
Аҳолиси ҳинд ва тибет-хитой тили оиласининг 60 тил ва шевасида сўзлашади (шундан 14 таси ўз ёзувига эга). Асосий халқи непаллар (52,3%) мамлакатнинг маркази ва жан.-ғарбида яшайди. Майтхиллар, бхожпурлар, та-манглар, тхарулар, неварлар ҳам бор. Давлат тили — непал тили. Аҳолининг 90% га яқини ҳиндуиликка эътиқод қилади, 7,5% будда, 2% га яқини ис-лом динида. 10%га яқин ақоли шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Катманду, Биратнагар, Патан, Бхактапур.
Тарихи. Мил. ав. 1-минг йилликнинг ўрталарида тоғ этакларидаги чангалзорларда видех, шакья, малла, личчҳавларнинг қабила бирлашмалари яшаган. Мезолит даврида тоғ водийларига негр-австралоид ва монголоид қабилалари (невар, кирати ва б. халқларнинг аждодлари) келиб ўрнашган. Милоднинг дастлабки асрларида Непал (Катманду) водийсида Невар давлати пайдо бўлган. У ҳинд маданияти таъсирида ривожланган, Тибет ва Хитой билан алоқа ўрнатган. 15-а. да Невар бир неча майда давлатлар (Бҳадгаон, Патан, Катманду, Жумла, Палпа ва б.)га бўлинган. Непалнинг шарқий қисмида бирлашган кирати ва лимбу қабилалари жойлашган эди. Ҳиндистондан Непалга кўплаб ҳинд-орий аҳолисининг кўчиб келиши (12-а.) ва уларнинг маҳаллий магар, гурунг ва б. қабилалар билан аралашиб кетиши натижасида кхас-кура (ҳоз. Непал) тилида сўзлашувчи кхас халқи шакллана бошлади. 15—16-а. лардакхаслар Непал ҳудудида энг йирик этник гу-руҳга айланди. 16—17-а. ларда кхас-ма-гарларнинг Гуркҳ давлати кучайди. Унинг ҳукмдори Рам Шоҳ (1605—32 й. лар ҳукмронлик қилган) ҳокимиятни марказлаштириш мақсадида бир неча маъмурий ислоҳлар ўтказган, қонунлар тўпламини мукаммаллаштирган. Нараян Притҳви даври (1742—69)да Гуркҳ давлатига қўшни давлатлар қўшиб олиниб, марказлашган Непал давлати пайдо бўлди.
18-а. охирига келиб, Непал ҳудуди ғарбда Кашмир, шарқда Секкимгача кенгайди. 18-а. нинг 2-ярмидан Непалга Англиянинг Ост-Индия компанияси хавф сола бошлади. 1814 й. компания гуркҳларни инглиз чегара постларига ҳужум қилишда айблаб, Непалга уруш эълон қилди. Непал қўшинлари инглизларнинг ҳарбий кучларига қарши тура олмади. 1816 й. Н. Англия билан асоратли шартномага имзо чекди. Шартномага кўра, Катмандуда Англиянинг резиденти бўлишига рухсат этилди; мамлакатнинг ташқи сиёсати бутунлай инглизлар назорати остига ўтди. 1846 й. да компания Рана уруғи бошлиғи Жанг Бахрдирга давлат тўнтариши ўтказиб, ҳокимиятни эгаллашда ёрдам берди. Қирол номигагина давлат бошлиғи бўлиб қолди. Рана уру-ғидан чиққан ҳокимлар ташқи сиёсатда инглизлар кўрсатмасига мувофиқ иш кўрдилар. Непалнинг ташқи давлатлардан ажратиб қўйилганлиги, мамлакат бойликлари чет элга олиб кетилиши, мамлакатнинг географик ва иқтисодий жиҳатдан ажралганлиги ишлаб чиқа-рувчи кучларнинг ривожланишига тўсқинлик қилди.
2-жаҳон урушидан сўнг Осиё мамлакатларидаги миллий озодлик курашининг муваффақиятлари ва мустамлакачилик сиёсатининг инқирози Непал халқига қарамликдан қутулиш учун қулай имконият яратди. Ҳиндистондаги непаллик сиёсий муҳожирларнинг фаолияти кучайди. Калькуттада Непал миллий конгресси партиясига асос штили (1947). Рана ҳукмронлигига қарши бирлашган фронт тузилди ва унинг ҳаракати натижасида Рана ҳукмронлиги тугатилди (1951). 1951 й. 18фев. дабош вазир мансабининг наслдан наслга утиши бекор қилинди. Непалнинг муваққат кон-ституциясида партия ва ташкилотлар тузиш ҳуқуқи, умумий сайлов ҳуқуқи эълон қилинди. 1959 й. парламентсайло-вида Непал конгресси партияси ғалаба қозонди. Бу ҳукумат ер ислоҳоти ўтказиш, маъмурий аппаратни ва суд ишларини қайта ташкил этиш, мехнаткашлар аҳво-лини яхшилашга ваъда қилди, лекин уларни амалга ошира олмади.
Ижтимоий ва иқтисодий низолар кескинлашган шароитда қирол Маҳендра Бир Бикрам Шоҳ Дев (1955—72 й. лар Непал қироли бўлган) парламент ва ҳукумат аъзоларини тарқатиб, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди (1960 й. 15 дек.). Барча сиёсий партия ва таш-килотларнинг фаолияти тақикланди. Янги конституция (1962) га мувофиқ, Непалда панчаятлар — маҳаллий ва мар-казий ҳокимият (Миллий панчаят) ижроия органлари тартиби ўрнатилди. Ҳукумат назоратидаги деҳқонлар, ишчилар, ёшлар, хотин-қизлар, болалар ташкилотлари тузилди. Балоғатга етмаганларни никохдан ўтказиш, турли меҳнат мажбурияти, мажбурий меҳнат шакллари тақиқланди, каста (табақа) тизими бекор қилинди. Непал — 1955 й. дан Қўшилмаслик ҳаракати, 1956 й. дан БМТ аъзоси. Непал қироллиги 1992 й. 2 янв. да ЎзР суверенитетини тан олган. Миллий байрами — 28 дек. — қирол туғилган кун (1945).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. 1961 й. 5 янв. да қирол фармони билан мамлакатдаги барча сиёсий партиялар тақикданган эди. 1979 й. 2 майда куп партияли тизимга қайтиш масаласи юзасидан миллий референдум ўтказилди. 1990 й. 11 апр. да сиёсий партияларнинг ошкора фаолиятига ижозат берилди. Асосий партия ва касаба уюшмалари: Миллий демократик партия, 1990 й. майда асос солинган; Н. конгресси партияси, 1947 й. да тузилган, 1960 й. дек. да тақиқланган, 1990 й. апр. дан яна ошкора фа-олиятбошлаган; Н. коммунистик партияси, 1991 й. да тузилган. Непалнинг барча касаба уюшмалари 1990 й. 11 апр. дан ошкора фаолият кўрсата бошлади.
Хўжалиги. Непал — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 60%, саноат ва қурилишнинг улуши 14%. Иқтисодий фаол аҳолининг 92% аграр соҳада банд.
Қишлоқ хўжал и гининг асосий махсулоти — шоли. Н. да шакарқамиш, жут, чой, тамаки, ер ёнғоқ, хантал, буғдой, маккажўхори, соя, цитрус мевалар, арпа, жавдар, картошка, кора бущой, tof шолиси, беда, зираворлар хам етиштирилади. Уларнинг баъзилари 4 минг м баландликда экилади. Непал шим. да қўтос, цзо (қўтос б-н сигирнинг дурагайи), қўй, эчки, ўрта ва жан. қисмида зебусимон сигир ва буйвол боқилади. Қорамолдан, асосан, улов сифатида фойдаланилади. Тоғ ўрмонларида ёғоч тайёрланади.
Саноати аксарият кичик ва ярим кустар корхоналардан иборат. Уларда қ. х. маҳсулотлари қайта ишланиб, озиқовқат ва кенг истеъмол моллари ишлаб чиқарилади. Бирганж, Биратнагарда қанд-шакар, Жанакпурда тамаки, шоли оқлаш ва б. озиқ-овқат корхоналари, жут ва ип газлама фкалари бор. Ёғочсозлик, қоғоз, кимё, чарм пойаб-зал, ғиштчерепица и. ч., темирчилик корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Фойдали қазилмалар — кўмир, олтин, оҳактош, темир руда, сланец, мис, қўрғошин, слюда, магнезит, тальк, охра конлари топилган бўлса ҳам, деярли ўзлаштирилмаган. Улардан оз миқдорда кустар усудда қазиб олинади. Йилига ўртача 740 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади.
Транспорти суст тараққий этган. Автомобиль ва от-улов йўллари уз. — 7007 км, тор изли т. й. узунлиги — 104 км; 42 км. лик осма йўл бор. Ҳиндистон, Бангладеш, Мьянма, Покистон, Таиланд билан авиация қатнови йўлга қўйилган.
Непал четдан машина-ускуналар, нефть маҳсулотлари, саноат моллари, автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, станоклар, электр асбоблари, қурилиш материаллари олади. Четга гилам, жут ва ип газламадан тайерланган буюмлар, шоли, хом тери, мойли экинлар маҳсулоти, доривор ўтлар, зираворлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари чиқаради. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Ҳиндистон (товар айланмасининг 30% дан кўпроғи), Германия, Япония, Хитой, АҚШ, Швейцария, Бельгия, Сингапур. Чет эл сайёхлиги ва альпинизм ривожланган. Пул бирлиги — не-пал рупияси.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 1950-й. ларнинг бошида мамлакат аҳолисининг 96% саводсиз эди. 2000 й. арафасида аҳолининг саводхонлик даражаси 40% га етди. Непалда ўрта таълим умумий, касб-ҳунар ва санскрит мактабларига бўлинади. Қ. Х., техника, ўрмоншунослик, кончил и к мактаблари, тиббиёт ва пед. би-лим юртлари бор. Энг йирик илмий ва ўқув маркази — Трибҳуван номидаги ун-т бўлиб, унинг хузурида 11 коллеж (Миллий коллеж, Тричандра коллежи, савдо-сотиқ, ҳуқуқ, санскрит коллежи ва б.) ташкил этилган. Н. Қироллик академияси адабиётшунослик, тилшу-нослик, санъатшунослик, маданият, Непал тарихига оид китоблар, дареликлар, луғатлар нашр этади. Катмандуда Миллий кутубхона, Трибҳуван номидаги ун-т кутубхонаси, Марказий кутубхона, Н. Миллий музейи бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Непалда 400 дан кўпроқ газ. ва жур. нашр этилади. Энг муҳимлари: «Аваж» («Овоз», непал тилида чиқадиган ҳафталик газ.), «Арати» («Чирок», непал тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1966 й. дан), «Арпан», («Фи-дойилик», непал тилида чиқадиган ҳафтанома, 1964 й. дан), «Горкхапатра» («Гуркхлар газетаси», непал тилида чиқадиган кундалик газ., 1954 й. дан), «Коммонер» («Оддий инсон», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1954 й. дан), «Мазерленд» («Ватан», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1957 й. дан), «Непали» («Непаллик», ҳинд тилида чиқадиган кундалик газ., 1958 й. дан), «Райзнинг Непал» («Тиклана-ётган Непал», инглиз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1965 й. дан) «Самикша» («Танқид», непал тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1958 й. дан). Раштрия Самачар Самити — РСС миллий ахборот агентлиги 1962 й. да тузилган. Непал радиоси 1951 й. дан, Непал телевидениеси 1986 й. дан ишлайди.
Адабиёти. Непал адабиёти санскрит, непал ва невар тилларида. Кдд. адабий ёдгорликлар — эпиграфика (мил. 1-минг йилликнинг ўрталари), вашша-вали, маҳатмья — «Сваямбҳу пурана» (10-а.), «Непали маҳатмья» (11 — 15-а. лар) санскрит тилида яратилган. 15-а. дан бошлаб дунёвий адабиёт юзага келди. Поэзияда стути жанри (худо ва қирол оиласи шаънига тўқилган мадҳиялар) асосий ўринни эгаллади, ишқий лирика ривожланди. 18-а. гача «Маҳабҳарата», «Рамаяна» ва пураналардан драмалар учун сюжетлар олинди.
19-а. да непал тилининг давлат тилига айланиши билан непал адабиёти яратила бошлади. Басанта, Индирас, Ядунатҳ, Рагхунатҳ, Б. Кесари каби шоирлар анъанавий сюжет (Кришна ҳаёти та-рихи ва б.)дан фойдаландилар. Бханубхакта Ачаря ижоди шеъриятда янги босқич бўлди. 19-а. бошида насрий асарлар ҳам ёзила бошлади (Матсьенд-ранатҳа тўғрисида ривоят» ва б.). 1888 й. маърифатпарвар Мотирам Бҳатта Непалда биринчи ойнома — «Гуркҳа Бҳарат жи-ван»га асос солди. 20-а. да шоир Дх. Коирала биринчи бўлиб оддий инсон мав-зуига мурожаат қилди. Непал адабиёти ҳинд чҳаявадаси (романтизми) ва инглиз романтикаси таъсирида ривожланди. Г. Майнали, П. Шалишер, Б. Бҳикшу, К. Малла, Б. Тивари, М. Коирала, Б. П. Коирала, Готҳале ва б. нинг ўрта ва қуйи табақа аҳоли хаёти тасвирланган ҳико-ялари босилиб чиқди. Рудрараж Пан-дейнинг «Рупмати», «Севги», «Гуноҳини ювиш», Рамирасаднинг «Тақдир гар-диши» романларида маънавий камолотга етиш ғояси акс эттирилган. 30-й. ларда драматург Б. Сама ўз пьесалари («Мен», «Севгига бағишланган») да ёш болалар никоҳи ва хотин-қизлар хуқуқсизлигига қарши чиқди. 1951 й. Рана сулоласининг ағдарилиши Непал адабиётида ҳам ўз аксини топди. 50-й. лар шеъриятида барча ирқ ҳамда халқдар ўртасида тинчлик ва биродарлик ғоялари куйланди.
Невар тилидаги адабиёт 14-а. охиридан бошлаб ривожланди. 15-а. да тарихий воқеаномалар, афсона ва ривоятларга бой ваншаваллар яратилди. Невар тилига санскрит, форс ва араб тилидаги асарлар, «Минг бир кеча» ва б. таржима қилинди. Ёзувчи Ништҳананд Бажрачаря (1858—1935) диний асар — «Аъло донишмандлик»ни санскритчадан таржима қилди (1909) ва Будда хаётига оид «Чексиз уфклар» насрий асарини езди. 1925 й. асос солинган «Буддҳа дҳарма патрика» жур. невар адабиётининг ривожланишига туртки берди. 1951 й. га келиб, Рана сулоласи ағдарилгач, невар адабиёти кенг ривожланиш имкониятига эга бўлди. Чет элларга кетган кўпгина адиблар ватанга кайтди. 1951 й. «Невар тили жамия-ти» тузилди, у невар тилида асарлар нашр этди. Сударшан Срамарен, Сатя-моҳан Жўши, Ҳемлал Жўшилар тари-хий драмалар яратдилар. Ишварананда Шрестҳачаря «Кўзгу», «Совуқ қон» романларида шаҳар ўрта табақасининг оғир ҳаётини тасвирлади. Шоирлардан Д. Шрестха, К. Чандра, Кхвабилу ва б. ватанпарварлик руҳида шеърлар ёзди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Қад. Непалда Катманду яқинида Бодхнатҳ ва Сваямбхунатҳ ибодатхоналари (иккови ҳам мил. ав. 3-а. га мансуб) катта тошлардан ярим гумбазли, минорали қилиб қурилган. 15—18-а. да барпо этилган ибодатхоналар ҳиндларнинг жимжимадор галереяли, гумбазли эҳромлари (Патандаги Кришна-Мандир, 15—17-а. лар)ни ҳам, хитойларнинг рангдор ёғоч ўймакорли пагода (Бҳак-тапурдаги «55 деразали сарой», 1697; Ньятапол эҳроми, 1700—08) ларини ҳам эслатади. 19-а. охиридан форс ва араб, 20-а. бошларида Европа неоклассик меъморлиги таъсири сезила бошлади. 1950 й. дан Катманду, Жанакпур ва б. шаҳарларда замонавий бинолар қурила бошлади.
Ўрта аср Н. ҳайкалтарошлиги Ҳиндистоннинг Гупталар сулоласи ҳукмронлиги давридаги санъати ва Гандҳа-ра санъати, рассомчилиги эса (11 — 14-а. лардаги қўлёзмалардаги миниатюралар) Шим.-Шарқий Ҳиндистон рассомчилиги б-н яқин. 16—17-а. лар санъати раджпут (Ҳиндистон), шунин-гдек, бобурийлар миниатюра мактаби билан боғланган. 15— 18-а. ларда матога солинган расмлар (тибетча «танка» санами тоифасида) кенг тарқалди. 20-а. рассомчилиги «Бенгалия Уйгониш дав-ри» ҳамда Европа реалистик рассомчилиги таъсирида ривожланди.
Непалда қадимдан ёғоч ва суяк ўймакорлиги, бамбукдан сават тўқиш, кулолчилик, жун ва шойи газламалар, гиламлар тўқиш, олтин ва кумуш такинчоклар ясаш урф бўлган.
Театри ва мусиқаси. Қадимдан театрларда халқ томошалари — нритя (нач) лар кўрсатилган. Ҳар бир халқнинт рамзий маънодаги рақс томошалари бўлган: деви нритя, гҳату нритя (худолар ва афсонавий қахрамонлар ҳаёти) ва бара масе (никоҳ, ҳосил байрамлари ва б.). 15—18-а. лардаги халқ рақс томошалари 20-а. да ҳоз. шаклини олди. «Маҳакали», «Харисиддҳа», «Пачали», «Канкешвари», «Гҳантешвари» каби халқ томошалари тез-тез кўрсатилган. Бҳактапур ш. даги Суварна Малла са-ройида «Нав Дурга», «Маҳалакшми» ва б. томошалар қўйилган. 3 соат давом этган томошада актёр 8—10 ибора ай-тиб, хор жўрлигида шу сўзларнинг маъносини ўйин билан очиб берган. Турли халқ томошалари таъсирида Непал мумтоз театр жанри — гитинатя (хореог-рафик спектакль) пайдо бўлди.
20-а. 40-й. ларида бир пардали драма ривожланди. Драматургиянинг ривожланишига карамай, доимий драматик театр бўлмаган, қаваскорлик труппалари томошпар кўрсатар эди. 1973 й. охирида мусиқали рақс ҳаваскорлар жамоаси мажозий гитинатя «Ҳимоя»ни қўйди. Унда худолар ва афсонавий қаҳрамонлар билан бир қаторда замонавий қаҳрамонлар хам иштирок этади. 70-й. ларда бу жамоа профессионал труппага айлантирилди. Кейинли йилларда муал-лифлар воқеликни тасвирлай бошладилар. Непал радиоси хузуридаги ярим ҳаваскор театр жамоаси замонавий спектак-ллар кўрсатади. 1973 й. да профессионал мусиқа жамоаси ташкил этилди. Қироллик академияси ҳузурида мусикд, халқ рақс ва ашула бўлими бор. Замонавий композиторлар орасида Шива Шанкар, Ната Кажа ва б. машҳур.