МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ — кенг маънода — фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, фойдаланиш ва қуқуқий ҳимоя қилишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси; фуқаролик ҳуқуқининг бир бўлими. Top маънода — асар муаллифига тегишли бўлган ва қонунларда мустаҳкамланиб қўйилган шахсий ва мулкий ҳуқуклар тизимини ташкил этади. Муаллифлик ҳуқуқи ҳ – бўйича муносабатлар ҳар бир давлатга хос қонунлар ва халқаро конвенциялар билан тартибга солинади.
Муаллифлик ҳуқуқи ҳ – бўйича 1952 й. ги Жаҳон (Женева) конвенцияси ҳамда адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси (1886) мавжуд. Берн конвенцияси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қатъий тизимини ўзида ифодалайди. Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқининг асосий нормалари ЎзР Фуқаролик кодекси (1041 — 1073моддалар) ва «Муаллифлик ва турдош қуқуклар тўғрисида»ги ЎзР қонуни (1996 й. 30 авг.)да белгиланган.
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадрқиммати, шунингдек, ифодалаш усули (қўлёзма, тасвир, аудиовидео ёзув, хайкал ва ҳ. к.)дан қатьи назар, татбиқ этилади. Барча турдаги компьютерлар учун дастурлар ва маълумотлар базалари ҳам Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади. Муаллиф ўз асарига нисбатан қуйидаги шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга: муаллиф сифатида эътироф этилиши ҳуқуқи; асарни ўз исми, тахаллуси ёки аноним тарзда эълон қилиш ҳуқуқи; асар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ; асардан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш ҳуқуқи; асарни эълон қилиш ҳуқуқи; асардан фойдаланилганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи; асарни тасарруф қилиш ҳуқуқи. Асардан муаллиф ёки унинг меросхўри билан муаллифлик шартномаси тузиш орқалигина фойдаланиш мумкин. Чоп этилган бегона асардан муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда шахсий мақсадларда фойдаланишга, башарти бунда асардан нормал фойдаланишга зиён етмайдиган ва муаллифнинг қонуний манфа-атларига путур етмайдиган бўлса, йўл қўйилади. Асардан муаллифнинг исм-шарифини ва олинган манбани кўрсатган ҳолда ҳамда асардан нормал фойдаланишга зарар етказмаслик ва муаллифнинг қонуний манфаатларини камситмаслик шарти билан илмий тадқиқотларда, таълим ва ўқув нашрларида, ахборот мақсадларида қисман ёки тўлиқ такрорлашга рухсат берилади. Асарга бўлган Муаллифлик ҳуқуқи у яратилган пайтдан бошлаб амал қилади. Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейинги йилнинг 1 янв. дан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Муаллиф вафотидан кейинги Муаллифлик ҳуқуқи унинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан 2-шахсга ўтади. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин асар ижтимоий бойликка айланади, яъни ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланишга ҳакли. Муаллифлик шахсий номулкий ҳуқуклари муддатсиз амал қилади.
Муаллифлик ҳуқуқи бузилган тақдирда у суд орқали ҳимоя қилинади. Муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг кенг тарқалган турларига плагиат (кўчирмачилик, маданий ўғирлик), асардан муаллиф рухсатисиз тижорат мақсадларида фойдаланиш (маданий қароқчилик) киради. Бундай ҳолларда ҳуқуқбузар муаллиф ҳуқукларини тиклаши, унга етказилган зарарларни тўлаши лозим. Муаллифлик ҳуқуқини бузишга қаратилган воситалар (асарнинг контрафакт нусхалари) йўққилибташланади. Муаллифлик ҳуқуқи эгаси ўзига тегишли хуқукларни ўз хоҳишига кўра шахсан амалга оширишга ҳақлидир. Ҳукуқ эгасидан бошқа шахслар Муаллифлик ҳуқуқи ларини фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан ва у берган ваколатлар доирасида бошқаришлари мумкин (мас, ишончнома орқали). Муаллифлик ҳуқуқи эгалари ўз зиммасига Муаллифлик ҳуқуқи ларини бошқариш юклатиладиган ташкилотларни тузишлари мумкин. Муаллифнинг ўз асарига нисбатан мутлақ ҳуқуқлари (мулкий ҳуқуклар) тижорат муомаласида ҳаракатда бўлиши, ҳақ эвазига бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши, ҳадя қилиниши мумкин. ЎзР Жиноят кодексида Муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштирганлик, ҳаммуаллифликка мажбур этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган (яна қ. Интеллектуал мулк ҳуқуқи). Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза этишни ташкилийҳуқуқий таъминлаш, бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги фаолият кўрсатади.
Ад.:Тошеъ Б., Муаллифлик ҳуқуқи, Т., 2002; Насриев И. Муаллифликҳуқуқи маз-муни ва шахсий номулкий хуқукдар ҳимояси, Т., 2003.
Омон Оқюлов.