МУВАҚҚАТ ФАРҒОНА ҲУКУМАТИ

МУВАҚҚАТ ФАРҒОНА ҲУКУМАТИ, Фарғона муваққат мухторият ҳукумати — Фарғона водийсида Мадаминбек бошчилигида тузилган ҳукумат (1919.22.10—1920.6.3). Совет режимига ва қизил армияга қарши курашаётган Фарғона ҳарбий мухолифати томонидан Помирнинг Эргаштом овулида бўлган анжуманда ташкил топган. Ҳукумат таркибига Мадаминбек бош вазир ва олий бош қўмондон, крестьянлар армиясининг рахбари полковник К. Монстров унга ўринбосар, генералмайор Муханов ҳарбий вазир, йирик савдогар Ҳаким-жон Азизхонов молия вазири, адвокат Ненсберг ички ишлар ва адлия вазири, шунингдек, Сулаймон Кучуков, Плотников, Фенин ва б. (16 мусулмон ва 8 рус) вазир сифатида киритилган.

1919 й. окт. да Мадаминбекнинг қароргоҳида кўп давлатларнинг расмий вакиллари бўлган. Муваққат Фарғона Ҳукуматининг нуфузи эса Фарғона халқи ўртасида жуда кучли бўлган. 1919 й. окт. да 150 тача қўрбоши дасталари 4 та йирик лашкарбоши: Мадаминбек, Катта Эргаш, Шермуҳаммадбек, Холхўжа Эшон бошчилигида бирлаштирилган. Мазкур дасталарнинг ҳар бирида собиқ подшо армияси офицерлари ва турк зобитларидан ташкил топган ҳарбий йўриқчи лавозими жорий қилинди. Шунингдек, истиқлолчилар қўшини орасидан мустақиллик ғоясига садоқатли, мард ва жасур йигитлар танлаб олиниб, улар қўрбошиларни тайёрлаш махсус курсларида ўқитилди. Улар тажрибали қўмондонлардан Шарқ ҳарбий санъатини ўргандилар. Ўша давр воқеаларининг бевосита шоҳиди Алихонтўра Соғунийнинг ёзишича, бу курсларда ҳарбий машғулотлар «Темур тузуклари» асари асосида ўргатилган.

Муваққат Фарғона Ҳукумати ҳ – ҳузурида хорижий мамлакатлардан қурол-яроғ сотиб олиш билан шуғулланадиган махсус идора, шунингдек, ҳукуматнинг мақсад ва вазифаларини халққа тушунтириш билан шуғулланувчи ғоявий уюшма ҳам ташкил этилган. Уюшма, асосан, варақалар, чақириқлар, мурожаатномалар ва баёнотлар нашр қилиш ҳамда уларни қўшин ва халқ ўртасида тарқатиш билан шуғулланган.

1920 й. бошларида Россия марказидан Фарғона водийсига кизил армиянинг янги қисмлари ташлангач, бир қатор жангларда Мадаминбек йигитлари мағлубиятга учраган. Монстров ва Муханов қизил армия томонига ўтган. Мадаминбек билан большевиклар ўртасида сулҳ тузилгач (1920.6.3), М. Ф. Ҳ. ўз-ўзидан тарқалиб кетди.

Ад.: Туркестан в начале XX века: в истории истоков национальной независимости, Т., 2000; Ўзбекистоннинг янги тарихи [2-китоб], Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Ражабов К,., Хайдаров М ., Туркистон тарихи (1917—1924), Т., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: МУВАҚҚАТ ФАРҒОНА ҲУКУМАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МАДАМИНБЕК
КРЕСТЬЯНЛАР АРМИЯСИ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты