МУЛК

МУЛК — моддий ва маънавий неъматларнинг муайян кишилар эгалигида бўлиши ва улар томонидан ўзлаштирилиши; М. га эгалик ҳуқуқи ҳамда мулк объектларига эгалик, уларни бўлиш, тақсимлаш бўйича кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар. Мулк объекти ер ва ер ости бойликлари, корхона, бино, иншоотлар, машина ва ускуналар, тайёр маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар, санъ-ат ва адабиёт асарлари, илмий ва техникавий ишланмалар ва б. бўлиши мумкин. Моддий ва маънавий неъматларни амалда ўзлаштирувчилар мулк субъектлари, яъни эгалари ҳисобланади. Буларга айрим кишилар, оилалар, жамо-алар ва, ниҳоят, давлат киради. Мулкдан амалда фойдаланиб, бундан наф кўриш мулкни иқтисодий тасарруф қилиш ҳисобланади.

Кишиларнинг моддий неъматларни яратишдаги, уларни тақсимлаш ва истеъмол этишдаги ўрни, сиёсий ҳаётда тутган мав-қеи, асосан, и. ч. воситаларига эгалик қилишларига боғлиқ. Жамият тараққиёти тарихида эгалик қилиш шаклига кўра М. нинг бир неча тури бор: ибтидоий жамоа тузумида ишлаб чиқарувчи кучлар ғоят паст ривожланганидан кишилар биргаликда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб меҳнат қилишган. Шубҳасиз, шундай шароитда меҳнат қуроллари ва маҳсулотлари жамоанинг умумий Мулки бўлган. Меҳнат қуроллари ва меҳнат малакаси юксалгач, кишилар якка ҳолда меҳнат қила оладиган бўлди. Бу ўзгариш туфайли жамоа Мулки парчаланиб, хусусий Мулкка айланган. Хусусий Мулк — бу мулкни ўзлаштиришнинг хусусий усулига асосланган шакли. У 2 хил бўлади:

1) индивидуал — якка хусусий М, яъни айрим шахслар ёки оилаларга тегишли Мулк ;

2) корпоратив хусусий Мулк, бу ҳам айрим кишиларга қарашли, лекин акциядорлар жамиятидаги умумий Мулкнинг бир кисми си-фатида мавжуд бўлган Мулк. Корпоратив Мулк дивиденд келтирувчи Мулк дир. Жамоа Мулки — бу жамоага ихтиёрий равишда бирлашган кишиларнинг умумий Мулки бўлиб, бу Мулкнинг эгалари шу жамоада мехнат қилиши шарт. Бу ерда Мулк эгаси айни бир вақтда шу Мулкни амалда ишлатувчи ҳам ҳисобланади. Давлат мулки — давлат ихтиёрида бўлган Мулк, давлат ҳокимияти органлари томонидан тасарруф этиладиган монополлашган Мулк дир. Бундай Мулк объекти — ер, табиат ресурслари, асосий воситалар, бинолар, молия, моддий ресурслар, ахборот, моддий ва маънавий бойликлар бўлиши мумкин. Бу М. ижтимоий неъматларни яратишга хизмат қилади.

Давлат бор ерда унинг Мулки мавжуд, лекин ушбу Мулкнинг миллий иқтисодиётдаги улуши турли мамлакатларда фаркланади ва мамлакат иқтисодиётининг моделига боғлиқ (қ. Давлат мулки). Фуқаролик жамияти доирасида давлат Мулки тобора ижтимоий йўналиш олмоқда, яъни умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилишга йўналтирилган. Ижтимоий Мулк — тарихан собиқ со-циалистик мамлакатларда мавжуд бўлган. Бунда кишилар Мулк эгаси сифатида тенг бўлади, шунинг учун ҳар бир кишининг жамиятдаги мавқеи, турмуш даражаси унинг меҳнати билан белгиланган.

Мулкга эгалик ва уни тасарруф этиш муайян иқтисодий муносабатларни пайдо этади вау мулкчилик муносабатлари деб аталади. Мулк пайдо бўлиши учун мулкка айланадиган нарсалар наф келтира олиши зарур. Мулк чилик муносабатлари Мулкни кишиларнинг ўзиники ёки ўзганики эканлигини билдиради. Бундай муносабатларнинг 3 жиҳати бор:

1) Мулкка эгалик қилиш, яъни мулкдорлик ҳуқуқининг Мулк эгасида сақланиб туриши;

2) Мулкдан фойдаланиш ва уни амалда ишлатиш. Мулкдан фойдаланилганда шахсий эҳтиёжларни қондириш ёки даромад топиш юз беради. Мулкдор ўз Мулк ини ишлатганда эгалик қилиш ва Мулкдан фойдаланиш бир қўлда тўпланади, Мулк келтирган нафни унинг эгаси танҳо ўзлаштиради. Мулк ўзгалар қўлида ишлатилганда бундан олинган даромадни мулкдор Мулкни амалда ишлатувчи билан баҳам кўради;

3) Мулкни тасарруф этиш — бу Мулк тақдирини мустақил ҳал қилиш, яъни М. ни сотиш, меросга қолдириш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш каби хатти-ҳаракатларни эркин амалга оширилишидир. Мулкий муносабатларда М. ни ижарага бериш муҳим ўрин тутади. Ер, сув ҳавзалари, бино ва иншоот каби кўчмас М. лар оддий ижарага берилади. Қимматбаҳо машина ва ускуналар (трактор, комбайн, самолёт, тепловоз, пароход, юк автомашиналари ва вагонлар) ижараси лизинг шаклида амалга оширилади. Мулк бўлган пул маблағларни ўз эгаси томонидан, ўзгаларга фойдаланиб туриш учун бериш кредит шаклига киради. Мулк миллий бойликни ҳосил этади.

Ад:. Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т., Иқтисодиёт назарияси,Т., 2002.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: МУЛК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОНД БОЗОРИ
ФРАНЦИЯ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты