НОН САНОАТИ

НОН САНОАТИ — озиқ-овқат саноати тармоғи. Ноннинг турли навларини, буханка, булка ва тешиккулча, пар-ҳез, диабетик ва шифобахш нон турларини и. ч. га ихтисослашган. Ўзбекис-тонда новвойлик кадимий тарихга ва бой анъаналарга эга.

Нон деярли ҳар бир оилада тайёрла-нишига қарамай шаҳарлар ва йирик қишлоқларда йирик новвойхоналар аҳолининг ёпилган нонга бўлган эҳтиёжларини таъминлашда муҳим мавқеда турган. Новвойлик касбҳунарнинг бир тури сифатида ривожланган. 1929 й. да Самарқанд ва Тошкент ш. да дастлабки нон пиширадиган саноат корхоналари қурилгач, новвойчилик озик,-овқат саноати тармоғига айланди. Кейинги йилларда Қўқон (1930), Қарши (1936), Термиз (1940), Бухоро (1946), Урганч (1955), Наманган (1961) каби йирик шаҳар хамда шаҳарча, туман марказлари, йирик қишлоқларда нон з-длари, новвойхоналар қурилди. Ўзбекистонда Нон саноати европача нон хилларини ишлаб чиқарадиган нон з-длари ва новвойхоналарни қуриш йўналишида ривожланди. 1960—85 й. ларда Тошкент, Жиззах, Нукус, Ангрен каби шаҳарларда катта (100 т/сутка) ва ўрта (30 т/сутка) қувватга эга бўлган 15 та нон з-ди курилиб ишга туширилди. Нон саноати корхоналарида миллий нонларни саноат усулида и. ч. имкониятини берадиган печлар (Брувер-Салихов, Данько-Семёнов печлари) ўрнатилди. Тошкент, Самарқанд ва Фарғона ш. ларидаги нон пишириш корхоналари тубдан қайта қурилди. Замонавий хамир тайёрлов агрегатларининг ўрнатилиши, узлуксиз хамир тақсимловчи тизимлар, ун ва ёрдамчи маҳсулотларни (туз, ха-миртуруш сути, шакар, ёғ) идишсиз сақлаш қурилмаларининг барпо этилиши Нон саноатининг ривожланишига ёрдам берди. Шунингдек, оби нон ишлаб чикарувчи цехлар йириклаштирилиб, савдо дўконларига эга бўлган янги цехлар қурилди. 1986 й. нон корхоналарининг умумий қуввати 1886,7 т/сутка нон маҳсулотларини ташкил этди (миллий нонлар ҳиссаси 18% бўлди). 1987 й. нон корхоналари республика Озиқ-овқат саноати вазирлигидан Дон маҳсулотлари вазирлиги тасарруфига ўтказилгач, фирма дўконларига эга бўлган кичик новвойхоналар тизимини ташкил этишга устувор аҳамият берилди. Нон саноати корхоналарида нон, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳ-сулотлари ишлаб чикарила бошлади. 1988 й. да мамлакатда 29 та йирик нон з-длари ишлади.

Республика мустақилликка эришганидан сўнг, айниқса, шаҳар аҳолисини нон билан барқарор таъминлаш мақ-садида Нон саноати корхоналарини замонавий ускуналар билан қайта жиҳозлаш, нон турларини кўпайтириш йўналишларида муҳим ишлар амалга оширилди. Даҳа ва гузарларда кичик нон корхоналари ишга туширилди. 1995 й. да «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси таркибида 4 нон и. ч. бирлашмаси (Тошкент, Янгийўл, Фарғона, Қарши), 21 нон з-ди ишлади ва бир суткада 1300 т дан зиёд нон маҳ-сулотлари ишлаб чиқарилди. «Ўздонмаҳсулот» тизимида ҳар бири суткада 3 т дан 120 т гача нон и. ч. қувватига эга бўлган 200 дан ортиқ нон з-длари ва кичик новвойхоналар фаолият кўрсатади (2003). Уларда дунёдаги энг илғор «Винклер» (Германия) ва «Экмасан» (Туркия) каби фирмаларнинг замонавий жиҳозлари ўрнатилган. Ҳоз. «Тансиқ нон» (Тошкент), «Бухоро нон», «Самарқанд нон», «Нукус нон», «Ризқ» (Андижон), «Қарши нон» акциядорлик жамиятлари тизимдаги йирик нон з-длари ҳисобланади. Нон и. ч. корхоналари фақатгина йирик шаҳарларда эмас, балки қишлоқ жойларида ҳам ривожланган. Айни пайтда «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияси таркибида 844 та нон и. ч. цехлари, 3 мингга якин тандир (новвойхона) ва кичик корхоналар бор. Улар томонидан бир йилда 160 минг т нон маҳсулотлари тайёрланди (2002). Ўзбекистон Н. с. корхоналарида 300 хилдан кўпроқ нон ишлаб чиқарилади.

Жаҳонда Италия, Германия, Тур-кия, АҚШ, Хитой ва б. мамлакатларда Нон саноати ривожланган. Киши бошига ўртача йиллик нон истеъмол қилиш кўрсат-кичлари Италия, Дания, Германияда 70—82 кг ни, Буюк Британия ва Фран-цияда 42—45 кг ни ташкил этади (2002). Ғофир Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: НОН САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУХОРО ВИЛОЯТИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты