МУРТАК БЕЗЛАРИ, бодом безлари — одам ва умуртқали ҳайвонлар лимфа системасининг аъзолари, лимфоид тўқималар тўплами. Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг шиллиқ қаватида жойлашган. Танглай, тил (тил илдизида), бурунҳалқум гумбазида ва най (эши-тув найларинингтешикларида) Муртак безлари бор. Улар ҳиқилдоқда жойлашган лимфа фолликулалари билан биргаликда ҳимоя қиладиган тўсиқ — лимфаденоид халқум ҳалқасини ҳосил қилади. Танглай М. б. шакли бодомга ўхшайди (уни гланда деб ҳам аташади) ва танглайнинг иккала томонида (танглай равокларининг оралиғида) жойлашади. Танглай муртакларида жуда кўп учрайдиган сурункали яллиғланиш (қ. Тонзиллит, Ангина) жараёнида уларнинг ҳимояланиш хусуси-яти бузилади ва улар организм учун хавфли йиринг ҳосил қиладиган микроблар ўчоғига айланади. Муртак безларининг каттакичиклиги уларнинг функционал ҳолатига боғлиқ эмас. Муртак безларида лимфоцитлар ҳосил бўлади ва бу ердан қисман лимфа оқимига, қисман оғиз билан халқум бўшлиғига чиқади. Муртак безлари организмни касаллик кўзғатадиган микроорганизмлардан ҳимоялаш ва иммунитет ҳосил қилишда қатнашади.