НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР — нотариал идоралар (нотариат) томонидан ҳуқуқий ҳаракатларни тасдиқдаш, шаҳодатлаш ва ҳужжат бериш борасида амалга ошириладиган ишлар. Ўзбекистон Республикасида Нотариал ҳаракатларни давлат нотариал идорасида ишловчи ёки хусусий амалиёт б-н шуғулланувчи но-тариуслар амалга оширади. Нотариуслар бўлмаган ахрли пунктларида фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари), бошқа давлатларнинг ҳудудида ЎзР консуллик муассасаларининг ушбу ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилган мансабдор шахслари амалга оширади. ЎзРда Нотариал ҳаракатлар ва уларни амалга ошириш қоидалари аввало Нотариат тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1996 й. 26 дек. даги қонуни (ўзгартиш ва қўшимчалар 2003 й. 25 апр. да киритилган), шунингдек, адага оид Адлия вазирлиги чиқарган қўлланма ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Қонунга кўра, давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар: битимпарни, васиятномаларни тасдиқлайди, эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни беради; мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни та-қиклаб қўяди ва тақиқни бекор қилади; меросга бўлган қуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради; мерос мол-мулкнинг қўрикланишига доир чора-тадбирлар кўради; ҳужжатлар нусхаларининг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини; ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шақодатлайди; кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги хақида гувоқнома беради; фуқаронинг тирик эканлиги, муайян жойда эканлиги, фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиклай-ди ва ҳ. к. Хусуси й амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиклаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш ва мерос мол-мулкни қўриқлаш чора-тадбирларини кўриш ҳаракатларидан бошқа барча Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) қуйидаги Нотариал ҳаракатларни амалга оширади: васиятномаларни, ишончномаларни тасдиқлайди, автотранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўра-ди; ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳуж-жатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди, маълумот ҳақидаги ҳужжат нусхалари бундан мустасно; ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди. Ўзбе-кистон Республикаси консуллик муассасалари қуйидаги Нотариал ҳаракатларни амалга оширади: битимлар (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳ. к.)ни тасдиклайди. ЎзРдаги уй-жойларни бошка шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно; фуқаронинг тирик эканлиги, фотосуратда акс этган шахс эканлиги ва ш. к. ни тасдиклайди.
Нотариал ҳаракатлар нотариал идора ёки фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган бинода, фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра бора олмайдиган айрим ҳолларда мазкур фуқаро турган жойда, касалхонада ёки бошқа жойда амалга оширилиши мумкин. Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланга-нидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар такдим этилган куни амалга оши-рилади. Ўзбекистон Республикасида Нотариал ҳаракатлар давлат тилида олиб борилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан, нотариус ёки Нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи шахс томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Шоакбар Шораҳметов.