НОҒОРА ВА БАЙРОҚ — қадимда туркий халқларда ҳокимият белгиси, рам-зи. Ноғора ва байроқ ва б. ни олган шахс маълум мамлакатнинг олий ҳукмдори деб танилган. Mac, Амир Темур 1370 й. Балхҳркими амир Ҳусайнга қарши қўшин тортиб бораётганда, Термиз яқинидаги Биё қишлоғида маккалик шарифлардан Саййид Барака унга олий ҳркимият, салтанат рамзи катта ноғора — табл ва ялов — байроқ тортиқ қилади. Барокхон 1423— 27 й. ларда Улуғ Муҳаммад устидан ғалаба қилиб, Оқ Ўрдада ҳокимият тепасига келгач, Улуғбек унга қимматбаҳо совғалар, шунингдек, Ноғора ва байроқ ва б. юборганлиги маълум. HOFOPAXOHA (наққорахона) – ўрта асрларда ҳукмдор саройида мусиқа чолғу асбоблари (най, карнай, сурнай, ноғора ва ҳ. к.) сақланадиган ва шу ас-боблар ижрочиларига мўлжалланган махсус жой. Хоразмшоҳлар даврида Ноғора ва байроқ ўрнида талбхона истилоҳи қўлланишда бўлган.
Ҳарбий ҳаракатлар чоғида Ноғора ва байроқ олий бош қўмондоннинг баланд ерга ўрнатилган ҳиргоҳи олдидан жой олган, жангчиларни руҳлантирувчи куйларни тинмай ижро этиб турган. Ноғора ва байроқдан эшитилувчи мусиқа овозининг тиниши муайян даражада мағлубиятдан дарак берган.
Саройларда Ноғора ва байроқ дарвоза устидаги хонага жойлашган. Ноғора ва байроқда мавжуд чолғу асбобларидан саройда ўтадиган турли тантаналар, байрамлар, халқ томошаларида фойдаланилган. Ноғора ва байроқ даги чолғучиларга меҳтар бошчилик қилган. Бу чол-ғучилар репертуарида халқ оғзаки ижо-ди анъаналаридаги профессионал мусиқа асарлари, шунингдек, сурнай, (нафир), ноғора (нақора, кўс, табл, ко-вурга) ва найларда чалинадиган турфа жанрлардаги оммабоп куйлар алоҳида ўрин эгаллаган. Ҳукмдор Ноғора ва байроқ созандалари хизматидан тезтез уюштирилиб ту-радиган ов (чорга) пайтида ҳам фойдаланган.