НУРОТА ТОҒЛАРИ

НУРОТА ТОҒЛАРИ — Туркистон тиз-масининг шим.-ғарбий тармоғи. Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида. Жан.-шарқда Сангзор дарёсидаги Илонўтти тоғ йўлаги Нурота тоғларини Молгузар тиз-масидан ажратиб туради. Жан. дан Зарафшон ботиғи, шимдан Қизилқум чўли билан чегараланган. Нурота тоғлари бир-бирига параллел бўлган иккита тизмадан иборат.

Шим. тизма Нурота тоғлари, аниқроғи, Шимолий Нурота тоғлари, жанубийси — Жанубий Нурота тоғлари деб юритилади. Шимолий Нурота тоғлари жан.-шар-кий қисмини Қўйтош тоғлари ишғол қилган. Қўйтош тоғлари шим.-ғарбда Совурбел довонидан жан.-шарқда Сангзор дарёсигача боради. Уз. 70 км, ўртача бал. 1260 м. Шим. Нурота тизмасининг марказий қисми нисбатан баланд, ўртача бал. 1750 м. Энг баланд жойи (Зар-гартоғ) — 2169 м. Бу қисмида Катта Фо-зилмон (2134 м), Қарчиғай (2105 м) каби чўққилар ҳам бор. Шимолий Нурота тоғларининг шим.-ғарбий қисми унча баланд эмас, ўртача бал. 900—1100 м. Жанубий Нурота тоғлари бир қанча меридианал во-дийлар билан қирқилган; жан.-шарқдан шим.-ғарбга чўзилган Ғубдинтоғ, Қароқчитоғ, Оқтоғдан иборат. Оқтоғнинг шим.-ғарбидаги Қоратоғ ҳам жанубий Нурота тоғларига киради. Бу тоғлар бир-биридан Қўшработ, Қўйтош ва Нурота орқали ажралиб туради. Нурота тоғлари шимоли-ғарбга томон 180 км чўзилган. Ўртача бал. 1000 — 1500 м. Палеозойнинг оҳактош, қумтош ва сланецларидан, метаморфик жинслардан ташкил топган. Булар орасида от-қинди жинс кўп. Жан. тизмаларнинг пастроқ қисмлари ва ботикларда неоген ва тўртламчи давр ётқизиклари ҳам тарқалган. Тектоник жиҳатдан тизмалар мегантиклиналь структурага эга бўлиб, герцин бурмаланишида ҳосил бўлган ва ҳоз. баландлигида янги тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилган.

Нурота тоғларининг пастроқ қисмида ёз қуруқ ва иссиқ, қиш у қадар совуқ эмас. Иқлими тоғ ён бағирларида ва юқори қисмларида салқин, ёғин кўпроқ. Йиллик ўртача т-ра 13,4—14,4°, янв. ники – 0,6° —2,3°, июлники 15°—25,4°. Энг юқори т-ра тоғолди ҳудудларда 46° — 47°, энг паст т-ра —29°, —30°. Йиллик ёғин миқцори 251—452 мм, қор қопламининг қалинлиги 15—30 см. Ша-молнинг ўртача тезлиги секундига 2,0 — 3,2 м, баъзида 28 м га етади.

Нурота тоғларидан кўплаб дарё ва сойлар (Осмонсой, Кулбасой, Учмасой, Мажрумсой, Ухумсой, Сентабсой, Тусунсой, Оқтепасой, Кўксаройсой, Оқчопсой ва б.) бошланади. Уларнинг сув сарфи кам бўлганидан текисликка чиққач, қуриб қолади ёки суғоришга сарфланади. Баҳорда уларда сел ҳодисалари ҳам содир бўлади.

Нурота тоғларида, асосан, бўз тупроқлар, 1600 — 1700 м баландликларда жигарранг бўз тупроқлар тарқалган. Тоғ этаклари ва 1600 м баландликгача бўлган қисмида эфемер ва эфемероидлар ўсади. Бута ва дарахтлардан бодом, ёнғоқ, наъматак, учқат, дўлана ва б. бор. Баланд қисмида арчазорлар учрайди. Ҳайвонлардан бўри, тулки, юмронқозиқ, қуён, тоғ эчкиси, бўрсиқ, илонлар, каклик, бул-дуруқ ва б. яшайди. 1975 й. да ташкил этилган Нурота тоғ-ёнғоқзор давлат қўриқхонасида тоғ ландшафти ва у ердаги ўсимликлар (ёнғоқ, олма, олча, тут), ҳайвонлар (муфлон, қобон, тулки, жайра, каклик, бургут, илонлар) муҳофаза қилинади. Нурота тоғларидан яйлов си-фатида фойдаланилади. Сойлар водийларида полизчилик, боғдорчилик қилинади. Ён бағирларида буғдой, арпа ва б. экинлар экилади.


Кирилл алифбосида мақола: НУРОТА ТОҒЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ
ЖАНУБИЙ АМЕРИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты