НЮ

НЮ (франц. пи — яланғоч) — тасвирий санъатнинг яланғоч, кўпроқ аёл танасини тасвирловчи жанри. Уйғониш даврида мифология, аллегория (мажоз), тарихий ва маиший жанрлар соҳасида юзага келган. Жоржоне, Тициан, Коррежо ва б. нинг асарларида ялангоч аёл танаси тасвири оркали италян инсонпарварларининг аёл гўзаллиги ҳақидаги тасаввурлари ифода этилган. Жанр сифатида 17-а. да шаклланган.

П. П. Рубенс асарларида бароккога хос ҳашамдор шакллар, ёш гўзалнинг ҳаётий нафосати акс этган. Веласкеснинг «Венера кўзгу б-н» (1651) асарида аёл танаси асосий мавзуга айланса, Рембрандтнинг «Сувга тушаётган аёл» (1655) асарида аёл нозик маиший ҳолатда тасвирланади. Г. Курбе асарларида мифологик асосдан воз кечади, О. Ренуар асарларида яланғоч аёл манзара билан уйғунликда (нур ва ҳавога чўмилаётгандай) тасвирланади. Ню намуналаридан бири — А. С. Белолли (1820—1881 )нинг «Чўмилаётган аёл» асари (1870) Ўзбекистон санъат музейида сақланади. 20-а. тасвирий санъатида Ню ривожи янги ифода воситалари излаш б-н боғлиқ бўлиб (П. Пикассо, А. Модильяни ва б.), бу образлар таъсирчанлигини оширди.


Кирилл алифбосида мақола: НЮ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
МИФОЛОГИЯ
МАНЗАРА
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты