МИФОЛОГИЯ (миф… ва… логия) — 1) муайян халқ томонидан яратилган мифологик тасаввурларнинг изчил тартибга солинган тизими, асотирлар мажмуи. Мас, юнон Мифологияси, ҳинд М. си, ўзбек Мифология си. Инсоният маънавий тараққиётининг илк босқичи сифатида муҳим амалий аҳамият касб этган Мифология ибтидоий маданиятнинг негизи, оламни идрок этишнинг асосий воситаси, бадиий тафаккурнинг ибтидоси ҳисобланган. Мифологиянинг асосини кад. одамнинг коинот, табиат, инсон, само жисмлари, нарса ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги асотирлар ташкил этади.
Мифологиянинг архаик қатлами қуёш, ой ва юлдузлар тўғрисидаги шамсий, қамарий ва астраль мифлар, оламнинг пайдо бўлиши ҳақидаги самовий мифлар, одамзотнинг яратилиши ҳақидаги ан-тропогеник мифлар, қад. эътиқодий қарашларни ўзида ифода этган тотемистик, анимистик ва культ мифларидан ташкил топган. Деҳқончилик маданияти юксак даражада ривожланган ҳудудларда эса табиий-ик/шмий ўзгаришларнинг рамзий-метафорик талқинлари асосига қурилган тақвимий (календарь) мифлар ва улибтирилувчи табиат культлари ҳақидаги мифлар кенг тарқалган. Хусусан, Осирис (Қад. Миср), Адонис (Финикия), Дионис (Юнонистон), Сиёвуш (Ўрта Осиё) ҳақидаги мифологик сюжетлар шу тариқа юзага келган. Ўзининг илк тарак,қиёт босқичида энг содда ибтидоий ишончлардангина иборат бўлган Мифология инсоният тафаккурининг тадрижий ривожи давомида олам, жамият ва табиат ҳақидаги асотирий сюжетлар, мифик образ ва тасаввурлар силсиласини ўз ичига олган мукаммал тизимга айланган.
Ижтимоий онгнинг анимизм, тотемизм, фетишизм каби қад. шакллари Мифология б-н чамбарчас боғлиқ. Ибтидоий дунёкараш тизими сифатида шаклланган Мифология қад. диний эътиқодларнинг илк куртаклари, аждодларимизнинг фалсафий, ахлокий ва ижтимоий қарашлари, олам ва одам ҳаётига дойр энг содда илмий талқинлар, воқеликни онгсиз-ҳиссий англаш асосига қурилган рамзий-метафорик образлар, шунингдек, сўз санъ-ати, маросимлар тизими ва мифологик тафаккурнинг турли хил шаклларини ўз ичига камраб олган. У кад. одамнинг борлиқ оламни идрок этишга дойр тасаввур ва қарашларини ўзида жамлаган изчил тизим сифатида ибтидоий мафкуранинг етакчи ғояси бўлиб хизмат қилган. Мифология ибтидоий инсоннинг илмий, диний, фалсафий ва бадиий карашларини ўзида мужассамлаштирган синкретик ҳодисадир. Шу боис Мифология фольклор, ёзма адабиёт, санъат ва маънавий қадриятларнинг шаклланиши учун илк замин вазифасини ўтаган; 2) мифларни тадқиқ этувчи, ўрганувчи фан, мифшунослик. Мифологик тасаввурлар моҳиятини англаш ва уларни илмий талқин қилишга бўлган илк уринишлар антик давр олимлари томонидан амалга оширилган. Хусусан, Платон асотирларни фалсафийрамзий нуқтаи назардан талқин қилган бўлса, юнон файласуфи Эвгемер (мил. ав. 3-а.) мифик образларни ўтмишда яшаб ўтган реал тарихий шахсларнинг тимсолий ифодаси деб билган. 19-а. нинг 1-ярмида Германияда «мифологик мактаб» юзага келган. Мифологик мактабнинг назарий асослари немис филологлари ака-ука Я. ва В. Гриммларнинг «Немис мифологияси» китобида баён килинган. Улар халқ эртакларини тах. лил қилиш жараёнида қад. мифологик тасаввурларнинг эпик сюжетлар таркибидаги қолдикларини аниқлашган ва ҳиндевропа халқдари Мифологияси ягона негизга бориб тақалади, деган муҳим илмий хулосага келишган. Ана шу назарияни ривожлантирган А. Кун, В. Шварц, В. Маннхардт (Германия), М. Бреаль (Франция), М. Мюллер (Англия), Ф. И. Буслаев, А. Н. Афанасьев, О. Ф. Мюллер, А. А. Потебня (Россия) каби олимлар мифларни қиёсий тадқиқ этишган. Кейинчалик жаҳон мифшу-нослигида кўплаб янги илмий йўналишлар юзага келган. Хусусан, инглиз қиёсий этнографиясининг ютуклари асосига қурилган «антропологик мактаб» (Э. Тайлор, Э. Ланг, Г. Спенсер, Ж. Фрейзер); миф ва маросимларни ўзаро узвийлиқда тадқиқ этган кембрижлик мифшуносларнинг «ритуалистик мактаб»и (Д. Харрисон, Ф. М. Корнфорд, А. Б. Кук, Г. Марри); ибтидоий маданиятнинг руҳий асосларини ўрганган француз этнологларининг «ижтимоий мактаби» (Э. Дюркгейм, Л. Леви-Брюль); мифологик тафаккурнинг интеллектуал ҳодиса сифатидаги ўзига хослигини ёритиб берган «символистик мактаб» (Э. Кассиер, В. Вундт, К. Г. Юнг—Германия); «структуруал мактаб» (К. Леви-Стросс—Франция) вакилларининг асарларида мифлар турли нуқтаи назардан тахдил килинган. Ўзбек Мифологияси эса Ғ. Акрамов, Б. Саримсоқов, Т. Ҳайдаров, Т. Раҳмонов (миф ва эпос), М. Жўраев, Ш. Турдимов (ўзбек Мифология сининг образлар силсиласи ва генетик асослари), Ш. Шомусаров (ўзбек ва араб Мифология сининг қиёсий таҳлили) каби олимлар томонидан тадқиқ этилган.
Ад.:Л ан г Э., Мифология, пер. с англ. Мифология, 1901; М е л ети н с к и й Е. М., Поэтика мифа, Мифология, 1976; Стебл и н – Каменски й М. И., Миф, Л., 1976; Акрамов Г., Мифология в ўзбекском народном творчестве, АКД, Баку, 1980; Саримсоқов Б., Эпик жанрлар диффузияси // Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари, Т., 1981;Тайлор Э., Первобытная культура, Мифология, 1989; Дьяконов И. М., Архаические мифы Востока и Запада, М„ 1990; Хук С. Г., Мифология Ближнего Востока, Мифология, 1991; Сагалаев А. М., Урало-алтайская мифология, Новосибирск, 1991; Жўрае в М., Шомусаров Ш., Ўзбек мифологияси ва араб фольклори, Т., 2001.
Маматқул Жўраев.