МИФ

МИФ (юн. mithos — афсона, ривоят, асотир) — қад. одамнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи бўлиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудлар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олган. Миф қад. одамнинг воқеликка бўлган онгсиз ҳиссий муносабати ифодаси бўлиб, табиат ва жамият ҳаётининг турли қирралари моҳиятини тушунтирувчи энг қад. тасав-вурлар силсиласидир. Мифологик тасаввурлар муайян воқелик моҳиятини хаёлий уйдирма воситасида изохласада, Миф яратилган ва оммалашган жойида ўз ижодкори ва ижрочилари томонидан ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеалар баёни сифатида қабул қилинган.

Қад. одамнинг олам ҳақидаги тасаввурларини ўзида ифодалаган ва авлоддан авлодга етказишга мўлжалланган Миф ларнинг оммалашиш усуллари ҳам турлича бўлиб, асосан, жонли оғзаки ижро орқали, яъни сўз воситасида ҳикоя қилиб берилган.

Мифологик тасаввурлар тизими ибтидоий удум ва маросимларнинг мағзини ташкил этувчи рамзий хаттиҳаракатлардан иборат ритуал ўйинлар сифатида хам намойиш қилинган. Қад. тасаввурлар асосида яратилган осори атиқалар ҳамда халқ ҳунармандчилиги буюмларидаги рамзий чизгиларда ҳам мифик сюжетлар акс эттирилган.

Мифлар қуйидаги турларга бўлинади: 1) ибтидо ҳақидаги Мифлар (оламнинг яратилиши ва ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги Мифлар);

2) самовий Мифлар ( осмон жисмлари ва табиат ҳодисаларининг пайдо бўлиши ҳақидаги Мифлар);

3) антропогеник Мифлар (ғайриоддий хислатга эга бўлган афсонавий паҳлавонлар, мас, Геракл, Гильгамеш, Одами Од, Ҳубби ва б. ҳақидаги Мифлар);

4) сиғиниш М. лари (муайян эътиқодий ишончлар билан боғлиқ, мас, хреилдорлик, сув, ўсимлик, оловга сиғиниш ҳақидаги Мифлар);

5) этногенетик Мифлар (уруғқабилаларнинг келиб чиқиши билан алоқадор Миф лар; мас, 92 ўзбек уруғларининг пайдо бўлиши ҳақидаги Миф);

6) календарь М. лар (йил, ой, кун ҳисоби билан боғлиқ Мифлар, мас, аямажуз, аҳмандаҳман, чилла, тўқсон ҳисоби билан боғлиқ Мифлар);

7) эсхатологик Мифлар (оламнинг ин-тиҳоси ҳақидаги, мас, охирзамон тўғрисидаги Миф).

Эзгулик кучларининг зулматни ўзига макон қилган ёвузликка қарши курашини ўзида акс эттирган қад. Мифлар бадиий тафаккурнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Воқеликни эстетик категория сифатида идрок этиш ҳамда бадиий сўз воситасида талқин қилиш анъанаси келиб чиққач, қадимги Миф ларнинг асосий қисми сўз санъ-атининг турли жанрларига сингиб кетган. Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётидаги кўплаб эпик сюжет ва анъанавий мотивларнинг генетик илдизлари бевосита мифик тасаввурлар қатламига бориб тақалади. Мифлар «Авесто», «Илиада», «Рамаяна», «Шоҳ-нома», «Калевала», «Алпомиш», «Гўрўғли» каби адабий ёдгорликларнинг яратилишида ҳам салмокди ўрин тутган.

Ад.: Мелетинский Е. М., Поэтика мифа, Миф, 1976; Стебл и н – Каменски й М. И., Миф, Л., 1976; Мифы народов мира. В двух томах, Миф, 1991; Жўраев М., Шомусаров Ш., Ўзбек мифологияси ва араб фольклори, Т., 2001.

Маматқул Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: МИФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОРОБИЙ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
ФРАНЦИЯ
МИФОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты