НЎҒАЙ

НЎҒАЙ (13-а. нинг 1-ярми — 1300) — Олтин Ўрда туманбошиси, Жўжихоннинг эвараси. Беркахон қўшини қўмон-дони сифатида Ҳулоку ва унинг ворисларига қарши бир қанча юришлар қилган. Жанглардан бирида бир кўзидан ажралган. Беркахон вафотидан сўнг Олтин Ўрдада Нўғайнинг обрў-эътибори тез ортиб борган. Дондан Дунайгача бўлган улкан ҳудуд Нўғай назорати остида бўлган. 13-а. нинг 70-й. ларидан ўз тасарруфидаги улусда мустақил сиёсат юргиза бошлаган. Нўғай Византия импе-ратори Михаил Палеологнинг никоҳсиз туғилган қизи — Евфросинияга уйланган (1273). 1271, 1277, 1278 й. ларда Нўғай император Михаилнинг илтимосига кўра, Болгарияга қарши юриш қилади. Кейинги ўн йилликда Нўғай қўшинлари Болгария, Фракия ва Македония ерларини бир неча бор ғорат қилади. Дунай орти давлатлари, хусусан, Тирново шохдиги, Браничевский ва Видин князликлари Нўғайга тобе этилади. 90-й. ларда Сербия қироли Милутин ўзини Нўғайнинг вассали сифатида тан олади. Нўғай билан иттифокда бўлишга рус князликлари, Польша, Венгрия, Болгария, Сербия ҳаракат қилишган. Нўғай ёрдамида Телебуғахон (Тўлабуғахон) Олтин Ўрда тахтидан туширилиб, ўрнига Тўқта ўтқазилган. Тўқта қудратли туманбошидан халос бўлиш мақсадида Нўғайга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаган. 1300 й. Доннинг ғарбидан оқувчи Кўканлиқ дарёси бўйидаги ҳал килувчи жангда Нўғай қўшини тор-мор келтирилган. Нўғай асир олиниб, қатл этилган. Нўғай номи билан кейинчалик нўғайлар атала бошлаган.

Ад.: Егоров В. Л., Историческая география Золотой Орды в XIV—XVI вв., М., 1983.

Ҳамидулла Дадабоев.


Кирилл алифбосида мақола: НЎҒАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЛГАРИЯ
ВЕНГРИЯ
РОССИЯ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты