МЎМИНОВ Рамизулла Абдуллаевич

МЎМИНОВ Рамизулла Абдуллаевич (1941.24.10, Тошкент вилояти Қибрай тумани) — физик олим, Узбекистон ФА акад. (2000), физикамат, фанлари д-ри (1979), проф. (1990). ТошДУ ни тугатган (1963). Узбекистон ФА Физикатехника итида илмий ходим (1970 — 71), директор ўринбосари (1971—76), махсус конструкторлик бюроси директори (1984— 88), етакчи илмий ходим (2002 й. дан). Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлим бошлиғи (1991— 92), Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат илмийтехника ах-борот фонди директори (1996-2002).

Илмий ишлари қаттиқ жисмлар физикаси, яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси ва шулар асосида асбоб-ускуналар яратишга оид. У қаттиқжисмларда ташқи таъсирлар — кучли импульс магнит майдони, ультратовуш тўлқинлари каби таъсирлар ёрдамида бутунлай янгича физик жараёнлар келтириб чиқариш усулларини биринчи бўлиб ривожлантирди. Унинг изланишлари натижалари асосида ядро нурларини ўлчовчи — яримўтказгич детекторлари, лазерлар, қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу асбобускуналар, фазо ва сув ости кемаларида, термоядро синтези қурилмалари ва б. да кенг қўлланиляпти. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат му-кофоти лауреати (1992).


Кирилл алифбосида мақола: МЎМИНОВ Рамизулла Абдуллаевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ЕР
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты