МЎМИНОВА

МЎМИНОВА Шаҳноза (1949.21.8, Тошкент) — кулол, замонавий кулоллик санъатининг таниқли намояндаси. Ўзбекистон БА акад. (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1974). Тошкент политехника ин-ти (1974—95) ва Республика рассомлик билим юрти (1995—98) да даре берган, айни вақтда, Тошкент керамика з-ди ижодий гуруҳида ишлаган; 1996 й. дан Республика болалар ижодиёти марказида студия раҳбари. Мўминова ижоди композиция ва нафис ранг колоритини нозик ҳис эта олиши б-н диққатга сазовор; чинни композициялари, мўъжаз шаклли асарлари миллий оҳангларни замонавий талқин этиш маҳорати билан ажралиб туради: «Кўза» (1975), «Воҳа» (1995), «Шарқ аёллари», «Учрашув» (1997), «Тонг» (1999) ва б. 1974 й. дан республика ва хорижий мамлакатлардаги йирик кўргазмаларда фаол иширок этади (жумладан, АКД], Туркия, Германия ва б. да шахсий кўргазмалари муваққиятли ўтказилган).


Кирилл алифбосида мақола: МЎМИНОВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
АМАЛИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты