МЎҒУЛ ОТИ — жайдари от зоти. Унинг келиб чиқиши қадим замонларга бориб тақалади. Айниқса, 12-а. охирига келиб, мўғуллар давлатининг пайдо бўлиши ва мўғуллар истилоси даврларида йилқичиликка эътибор кучайган, Мўғул оти зоти кўплаб урчитиладиган ва отлиқ қўшиннинг асосий ҳаракат воситаси бўлган. Улар чўл ва чала чўл шароитига мослашган.
Мўғул оти бўйи паст, жуссаси кичик бўлишига қарамай, ишчанлик қобилияти юқори (пойга синовида 25 км масофани 42 минутда босиб ўтган). Мўғул отининг қарчиғай бал. 127—130 см, танасинингуз. 134—135 см, кўкракайланаси 154— 160 см, почасининг айланаси 17—18 см, бўйни қисқа, ёли ва дум и қалин ва узун. М. о. дан салт минишда, юк ташишда, сут ва гўшт етиштиришда фойдаланилади. Мўғул оти йил давомида яйловда уюр-уюр ҳолда боқилади. Улар бошқа от зотларидан танасида қатламқатлам ёғ тўплаши, терисининг жунли бўлиши, шу боис совуққа, қишда ва ёзги қурғоқчиликда бўладиган ем-хашак танқислигига чидамли бўлиши билан ажралиб туради.
13-а. бошларида мўғулларнинг Ўрта Осиёга қилган босқинларида бу ҳудудда қадимдан мавжуд маданий от зотларига Мўғул оти оларининг қисман таъсири ўтган.