ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ — Ўзбекистонда янги саҳна санъатини шаклланиши ва ривожланишига карвонбошилик қилган театр жамоаси, энг кекса ва йирик театрлардан. 1913 йил Тошкентда ташкил топиб, 1914 йилнинг 27 фев. да М. Беҳбудийнинг П«адаркуш» асари билан очилган (жадидларнинг «Турон» номли театр труппаси спектакли). Труппанинг бадиий раҳбари Абдулла Авлоний, маънавий ва моддий ҳомийларни Мунавварқори Абдурашидхонов сингари Тошкентнинг мўътабар кишилари ташкил этган. Ижрочи кучлар Абдулла Авлоний, Низомиддин Хўжаев, Бадриддин Аъламов, Шокиржон Раҳимий, Муҳаммаджонқори Пошшахўжаев, Фузаил Жонбоев, Ҳасанқори, Самеъқори Зиёбоев, Қудратилла Юнусий сингари 24 кишидан иборат бўлган. Труппада «Тўй» (Н. Қудратилла), «Бахтсиз куёв» (А. Қодирий), «Адвокатлик осонми?» (А. Авлоний), «Мазлума хотин» (Ҳ. Муин), «Пинак», «Ўликлар» (М. Қулизода) сингари асарлар саҳналаштирилган. 1918 йил «Турон» труппаси давлат ихтиёрига олиниб, унга «давлат театри» мақоми берилди. Бадиий раҳбари ва реж. и этиб Маннон Уйғур тайинланди.

1918—21 йиллар Уйғур, Ғулом Зафарий, Бадриддин Аъламовлар бошчилигидаги Аброр Ҳидоятов, Абдураҳмон Акбаров, Фатхулла Умаров, Карим Ёқубов, Шокир Нажмиддинов, Музаффар Муҳамедов, Маҳсума Қориева, Ятим Бобожонов, Обид Жалилов, Сайфи Олимов, Босит Қориев сингари театр келажагига йўл очган актёрлар репертуарини таъминлаган Абдурауф Фитрат, Ғози Юнус, Чўлпон, Хуршид ва бошқалар драматургларнинг хизматлари катта. «Фанний уй» (Уйғур), «Заҳарли ҳаёт», «Бой ила хизматчи», «Туҳматчилар жазоси», «Иффат қурбонлари» (Ҳамза), «Ёмон ўғил», «Эрк болалари» (Ғ. Зафарий), «Захокки марон» (Ғ. Юнус), «Чин севиш», «Ҳинд ихтилочилари» (Фитрат), «Ёрқиной», «Халил фаранг» (Чўлпон) ва бошқалар театр репертуаридан ўрин олди. Театр саҳнасида драма, мусиқали драма, болалар театри йўналишлари вужудга келади. Бу жараён 1929 йил театрдан драма, мусиқали драма, ёш томошабинлар давлат театрлари ажралиб чиқиши билан якунланди.

1920 йил саҳналаштирилган «Ҳалима» (Ғ. Зафарий) номли мусиқали драма спектакли саҳна ижрочилигида профессионализм ва томошавийликни таъминлади. 1921—25 йиллар давомида «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» (Хуршид), «Қароқчилар», «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер) сингари драма, мусиқали драма, фожиа жанрларига оид асарлар саҳналаштирилди. Бу спектакллардаги образлар талқини, режиссурадаги синчковлик амаллари театр жамоасини реализм ва профессионализм йўлига сафарбар этди. 1924 йил Москвада очилган Ўзбек драма студиясига М. Уйғур ва Чўлпон бошчилигида А. Ҳидоятов, М. Муҳамедов, О. Жалилов, Т. Султонова, Л. Назруллаев, С. Табибуллаев, Ш. Қаюмов, \. Латипов, Ғ. Исомов, Ҳ. Раҳматуллаев сингари 24 киши билим ва маҳоратини оширишга юборилади. Сайфи Олимов бошчилигидаги бошқа бир гуруҳ Боку театр техникумига ўқишга жўнатилади. Мазкур тадбир жаҳоннинг етук театрлари тажрибасини амалда яқиндан ўрганиб, ўз ижро маҳоратини тоблашда муҳим босқич бўлди.

Студиячилар Москвадан қайтгач, театр жамоаси қайта тузилиб, унга Сайфи Олимов бошлиқ, Боку театр техникумини битириб келган Ҳалима Носирова, Зуҳур Қобилов, Карим Ёқубов, Раҳимберди Бобожонов, шунингдек, ёшлардан Шукур Бурҳонов, Олим Хўжаев, Наби Раҳимов, Карим Зокиров, Шоҳида Маъзумовалгр қўшиладилар. 1927 — 30 йиллар «Арслон», «Ҳалима», «Фарҳод ва Ширин» каби спектакллар саҳналаштирилди. Театрга 1929 йил Ҳамза номи, 1933 йил «академик драма театри» мақоми берилди. 1935 йил Уйғур саҳналаштирган «Ҳамлет», «Отелло» (1941, А. Ладигин билан ҳамкорликда), 1939 йил Я. Бобожонов саҳналаштирган «Бой ила хизматчи» спектакллари режиссура ва ижрода бадииёт намунаси сифатида қайд этилган. Айни пайтда «Номус ва муҳаббат», «Пахта шумғиялари», «Ниқоб йиртилди» каби спектакллар саҳна юзини кўрди. Жаҳон ва миллий мумтоз асарларга мурожаат этиш билан театр ўз мавқеини янада мустаҳкамлади: «Қўзибулоқ қишлоғи», «Меҳмонхона бекаси», «Ревизор», «Макр ва муҳаббат», «Ҳамлет», «Бой ила хизматчи», «Отелло» ва бошқалар.

Театрда 2-жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллар «Ҳамза», «Жалолиддин Мангуберди», «Алишер Навоий» ва бошқалар, урушга жавобан «Фронт», «Ўлим босқинчиларга» каби спектакллар қўйилди.

1946—60 йил лар яратилган «Ҳаёт қўшиғи», «Оила номуси», «Айбсиз айбдорлар», «Юрак сирлари», «Қутлуғ қон», «Оғриқ тишлар», «Қароқчилар», «Ганг дарёсининг қизи», «Жазоир — менинг ватаним», «Юлий Цезарь», «Ҳуррият» сингари йирик спектаклларда театрнинг кекса, ўрта, шунингдек, ёш авлодга мансуб ижрочилари самарали натижаларга эришдилар. Реж. лардан А. Гинзбург, Т . Хўжаевл&рннт театр равнақига хизматлари алоҳида бўлди.

1960—90 йиллар театр жамоасида авлод алмашинуви жадаллашди. Т. Хўжаевдан кейин А. Қобулов, И. Отабоев, Ь. Йўлдошев, Р. Ҳамидов, Х. Аппонов, Х. Қўчқоров, С. Каприелов, Т. Исроилов, Л. Файзиевлар реж. сифатида фаолият кўрсатдилар. Т. Азизов, П. Саидқосимов, О. Юнусов, Л. Юсупова, Р. Иброҳимова, О. Норбоева, Т. Жамилова, Д. Исмоилова, М. Иброҳимова, Г. Зокирова, Т. Тожиев, Л. Орипов, Л. Каримов, Р. Авазов, Ё. Аҳмедов, Э. Комилов, Л. Мўминов, С. Умаров, Ё. Саъдиев, Ж. Зокиров, М. Абдуқундузов, Ғ. Ҳожиев каби актёрлар театрнинг фаол ижодкорларига айландилар. Театр репертуаридан замон ва замондошлар қиёфаси ижтимоий ҳаёт иллатларидан баҳс юритувчи драма ва комедиялар — «Имон», «Кўрмайин босдим тиконни» (И. Султон), «Шубҳа», «Қотил», «Парвоз», «Парвона» (Уйғун), «Тобутдантовуш», «Аяжонларим» (А. Қаҳҳор), «Тоға ва жиянлар» (Р. Бобожон), «Олма гуллаганда» (О. Ёқубов), «Олтин девор» (Э. Воҳидов), «Комиссия», «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Ўз аризасига кўра» (Ў. Умарбеков), «Ўғрини қароқчи урди» (Шукрулло), «Келинлар қўзғолони», «Куёв» (С. Аҳмад) ва бошқалар саҳнага қўйилди. Тарихий драма жанрида М. Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек», И. Султоннинг «Номаълум киши» пьесалари мисолида туб сифат ўзғариши юз берди. Асарлар тарихий, фалсафий мавзуи айниқса, бадиий етуклиги билан реж. ва ижрочилар учун кенг имкониятлар берди. Кетмакет шу жанрда «Зебуннисо», «Абу Райҳон Беруний», «Абу Али ибн Сино» (Уйғун), «Нодирабегим» (Т. Тўла), «Юлдузли тунлар» (П. Қодиров) спектакллари қўйилди. Бу спектакллардаги актёрлар ижроси жамоа учун намуна мактаби бўлди. «Шоҳ Эдип», «Қирол Лир», «Мария Стюарт», «Ғариблар», «Ўлимдан кучли», «Тирик мурда», «Асрга татигулик кун», «Ой тутилган тунда» каби мумтоз асарлар намуналари театр тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, театр фаолиятида кескин ўзгаришлар рўй берди. Ижодий жамоа ҳар томонлама эркин иш юритиш, репертуар тузиш имкониятига эга бўлди. 2001 йил 21 сентябрдан театр номи ўзгартирилиб, «Ўзбек миллий академик драма театри» деб атала бошланди. Жамоа замонавий мавзуда спектакль яратиш билан бирга буюк тарихий шахслар, қатағон қурбонларининг бадиий тимсолини яратишга эътибор кучайтирди. Натижада У. Шекспир замондоши К. Марлонинг «Соҳибқирон Темур» драмаси ўзбек саҳнасида илк бор саҳналаштирилди, А. Ориповнинг «Соҳибқирон Темур» драмаси, У. Азимовнинг Чўлпон ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Кундузсиз кечалар» томошабинларга тақдим этилди. «Жар», «Хотинлар гапидан чиққан ҳангома», «Сабъаи сайёр», «Алишер Навоий», «Абулфайзхон», «Меҳробдан чаён», «Чимилдиқ», «Қаллиқ ўйин», «Машраб», «Муҳаббат султони», «Дарахтлар тик туриб жон беради», «Ҳамлет», «Қирол Лир», «Етти фарёд» ва бошқалар сўнгги йиллар яратилган энг яхши спектакллардир. Ёқуб Аҳмедов, Рихси Иброҳимова, Эркин Комилов, Толиб Каримов, Саидкомил Умаров, Теша Мўминов, Зуҳра Ашурова, Жамшид Зокиров, Гавҳар Зокирова, Мадина Мухторова, Тоҳир Саидов, Учқун Тиллаев, Муқаддас Холиқова, Саида Раметова, Раъно Ярашева ва бошқалар театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бош реж. и Валижон Умаров (2005).

Театр биноси 2001 йилда замонавий талабларга жавоб берадиган қилиб қайта таъмирланди. Таъмирдан сўнг бино бутунлай янги қиёфага эга бўлди, замонавий техникмуҳандислик асбоблари билан жиҳозланди. Бош тарзи устунлардан ташкил топган, пештоқи эгик ёй шаклида, 3 та кириш эшиги равоқли. Фойе ва зали оғир қурилмалардан халос этилди: фойе шифтига нақшинкор безакли гумбаз, томоша залининг шифтига эса осмонда сузиб юрган булутлар тасвирланган осма гумбаз ишланган, унинг атрофи гул япроқларини эслатувчи қандиллар билан ҳошияланган. Зални ёритишда 7 қисмли нодир ёритиш тизими қўлланган. Бинонинг 2 ён томони 7, 8 м га кенгайтирилди. 1 қаватда вестибюль, 2қаватнинг ўнг қанотида «Мақом» мусиқа салони, чап қанотида театр раҳбарияти хоналари, 3қаватда театр музейи жойлашган. Бинонинг ер ости қисмига кичик зал, ходимлар учун спорт зали ва бошқалар хоналар, гардероб ишланган. Бош тарзитдаги стилобат кенглигида 2 та касса, барлар жойлашган.

Зал деворлари ганчкорлик усулида дарпардалар кўринишида безатилиб, оралиқларига бир маромда такрорланувчи зарҳалланган кўк кошинкори вертикал йўллар ишланган. Саҳна пардаси зардўзи кашталар билан жозибадор безатилган. Катта (540 ўрин) ва кичик (110) залдаги ўриндиқ, фойе ва зинанинг ёғоч тўсиқлари Италиядан келтирилган; залнинг пойдевори яшма тошларидан, фойе поли оч рангли мармардан қадама усулида ишланган. Эшиклар ёғоч ўймакорлигида жозибадор безатилган.

Бинонинг меъморий ечимида миллий меъморий анъанавий усуллардаи фойдаланилган. Бино Навоий кўчасидаги 50-й. ларда қурилган бинолар билан уйғунлаштирилган. Пештоқдаги устунлар қатори ён тарзларидаги карнизларда давом этади. Стилобат, девор ва ёйсимон шаклдаги бош зина қизил гранитдан, пойустунлар ва бино пойдевори йирик плиталар билан қопланган. Пештоқ антамблементининг меъморий бўлаклари, устун бошалари, ён тарзларидаги устунлар бетонлар здда қуйиб тайёрланган, сўнг бўялган. Бино безакларини яратишда «Усто» бирлашмаси усталари, Ҳайкалтарошлик экспериментал ишлаб чиқариш кти, Тошкент керамика з-ди, «Илҳом» театри рассомлари ва бошқалар самарали меҳнат қилди. Олдидаги витражлар кўк ранг, ён тарзлари тилла ранг шишалардан ишланган.

Бинонинг ташқи ёритилишига алоҳида аҳамият берилган: устун остига ўрнатилган чироқ ва прожекторлар билан бинонинг тунги салобати, кўрки намоён бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАДИДЧИЛИК
ФРАНЦИЯ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты