ОДАМ — барча жонзодларнинг энг юқори поғонасида турадиган мавжудот, ижтимоий жараёнлар субъекти. Одам иж-тимоий меҳнат асосида шаклланган тафаккур ва нутққа эга бўлиши, меҳнат қуроллари ясаши ва атроф муҳитга фаол таъсир кўрсата олиши билан бошка тирик мавжудотлардан фарқ қилади. Одамни антропология фани ўрганади.
Одамнинг ҳайвонлардан фарқи. Зоология системасига кўра, ҳоз. ақлли одам (Homo sapiens) тури хордалилар типи, сут эмизувчилар синфи, приматлар туркумига киритилади. Бош миясининг йириклиги, тирноқларининг ясси бўлиши, бош бармокларининг бошка бармоқларга қарама-қарши қўйилиши, скелет ва органларнинг тузилиши, она қорнида ривожланиши, рудимент ва атавистик белгиларнинг ўхшашлигига биноан, одам одамсимон маймунлар оиласига киритилади. Бундан ташқари, одам билан одамсимон маймунларнинг касалликлари ва паразитлари хам ўхшаш.
Одам одамсимон маймунлардан оёкларининг қўлга нисбатан узунлиги, умуртқа поғонасида бўйин, кўкрак, бел, думғаза эгиклари ва товон гумбазининг бўлиши, чаноқ суягининг кенгайганлиги, кўкрак қафасининг олдинги томондан яссиланганлиги, оёқ бармокларининг бир қатор жойлашганлиги ва б. морфологик белгилари билан фарқ қилади. Маъноли нутққа эга бўлиши туфайли Одам бош мия ярим шарлари пўстлоғининг нутқ билан боғлиқ қисмлари кучли ривожланади; товуш ҳосил қилувчи аппарат О. учун ўзига хос тузилишга эга. Бош скелети мия қисмининг юз қис-мига нисбатан йирик бўлиши, гавда-сида жунларнинг йўқолиб кетиши ҳам Одам учун хос белги ҳисобланади.
Одамнинг келиб чиқиши ва тарихий ривожланиши тўғрисида турли фикрлар ва назариялар мавжуд. Одам билан боғлиқ қад. ривоятлар ва қад. диний китобларга кўра, Одамато ва Момоҳаво Ер юзидаги дастлабки одамлар бўлган. Зардуштийлик динида Одам табиатнинг бир бўлаги, унда вужудга келган ва яна унга қайтади дей-илади. Ислом динига кўра, худо «ўзининг энг эрка ва эркин бандасини тириклик оламига сардор қилиб юборган», яъни Одамни лойдан ўзининг ердаги ўрин-босари (халифаси) сифатида яратиб, унга ўз руҳидан жон ато этган, унга акл-идрокберган. Табииёт фанларининг ривожланиши билан Одамнинг пайдо бўлиши тўғрисида илмий фикрлар пайдо бўла бошлади. Француз олими Ж. Ламарк биринчи бўлиб Одамнинг пайдо бўлишини умумий тарзда тушунтириб берди. Унинг фикрича, Одам дарахтда яшашдан ерда юришга ўтган маймунсимон аждодлардан келиб чиққан. Инглиз олими Ч. Дарвин одамнинг пайдо бўлиши муаммосини эволюцион нуктаи назардан талқин қилиб, Одам билан одамсимон маймунлар узоқ умумий аждодга эга эканлигини кўрсатиб берди. Унинг фикрича, антропогенезда ҳам биологик омиллар, яъни яшаш учун кураш, ирсий ўзгарувчанлик ва табиий танланиш амал қилади. Лекин, кўпчилик олимларнинг фикрича, антропогенезда биологик омиллар билан бир қаторда ижтимоий омиллар (ижтимоий ҳаёт, ижтимоий меҳнат), айниқ-са, унинг сўнгги босқичларида катта аҳамиятга эга бўлган.
Тик юришга ўтиш Одам эволюциясида ҳал қилувчи аҳамият касб этади, чунки тик юриш туфайли қўллар таянч вазифасидан озод бўлиб, меҳнат қуроллари ясаб, уни ишлатадиган органга айланган. Меҳнат қуролларининг пайдо бўлиши эса Одам тафаккурини кенгайтирган, унинг табиатга қарамлигини камайтирган. Меҳнат фаолиятининг ривожланиши б-н ант-ропогенезда биологик омиллар таъсири камайиб ижтимоий омиллар аҳамияти орта борган.
Антропогенезда ижтимоий ҳаёт катта аҳамиятга эга бўлган. Одам аждодлари азалдан туда бўлиб яшашган. Қўл меҳнат органига айлана бориши билан улар жамоа бўлиб яшашга ўтишган, яъни биргаликда овга чиқишган, ўзларини ҳимоя қилишган; болаларини тарбиялашган, уларга ҳунар ўргатишган. Оловнинг кашф қилиниши, овқатни пишириб ейилиши Одам жағ суяклари ва чайнаш мускуллари вазнини камайтириб, жағларнинг ҳаракатланишини осонлаштирган, нутқнинг ривожланиши учун имкон яратган. Маъноли нутқнинг пайдо бўлиши эса Одам тафаккурини кенгайтирган; О. лар ўрта-сидаги ўзаро муносабатларнинг тезла-шувига олиб келган. Бу жараёнлар туфайли, бош миянинг вазни, катта ярим шарлар пўстлоқ қисмининг са-тҳи ортган, натижада онг, тафаккур ва нутқ ривожланган. Тахминларга кўра, дастлабки Одамлар бундан 1—2 млн. йил илгари, ҳозирги Одам бундан 40 минг йил илгари пайдо бўлган.
Одам эволюциясининг асосий йўналишлари. Мезозой эрасида ҳашаротхўрлар орасидан парапитеклар (маймунсимон ҳайвонлар) ажралиб чиққан. Улардан кейинчалик ярим маймунлар, маймунлар ва дриопитеклар (дарахтда яшовчи маймунлар) келиб чиққан. Иклим со-виб, ўрмонларнинг сийраклашиб бориши билан дриопитеклар ерда яшашга ўтишган. Одам пайдо бўлишининг 1-бос-қичи маймунсимон ҳайвонларнинг 2 оёкда юришга ўтишидан иборат. Бу босқичда олдинги оёқлар таянч вазифасидан озод бўлиб, қўлга айланган. Худди шу йўл билан австралопитеклар (жан. маймунлар) келиб чиққан. Улар бундан 3—5 млн. йил илгари Жан. ва Шарқий Африка ҳамда Жан. Осиёда яшаган. Антропогенезнинг 2-босқичи онгли равишда меҳнат қуроли ясашга ўтишдан иборат. Энг қад. одам питекан-троплар (маймун Одамлар) бундан 1 млн. йил аввал яшаган. Улар скелети крл-диклари Ява ороли, Африка ва Жан. Европадан топилган. Питекантроплар туда бўлиб, ғорларда яшашган; жуда содда тош қуроллар ясашган; оловдан фойдаланишган. Улардан кейинроқ яшаган синантроплар (хитой одами) ва неандерталлар тош ва суякдан қурол ясашни билишган, ҳайвон терисини ёпиниб юришган. Уларнинг бош мия-си питекантропларга нисбатан йирик-роқ бўлган. Неандерталлар скелети крлдиклари дастлаб Германиянинг Неандертал дарёси яқинидан, кейинчалик Африка, Осиёдан, жумладан, Сурхондарё водийсидаги Тешиктош ғоридан топилган. Неандерталлар бундан 150 минг йил аввал тахм. 100 кишидан иборат гуруҳ бўлиб, ғорларда яшашган. Энг сўнгги неандерталлар бундан 28 минг йил илгари ҳозирги Одамлар ора-сида яшаган. Улар имо-ишоралар ва оддий сўзлар ёрдамида мулоқот қилиш-ган; тош, суяк ва ёғочдан меҳнат қуроллари ясашган. Неандерталлар орасида дастлабки меҳнат тақсимоти пайдо бўлган, деб тахмин қилинади.
Ҳоз. одамлар (кроманьонлар)нинг дастлабки вакиллари бундан 30—40 минг йил аввал пайдо бўлган. Улар дастлаб Франция жан. даги Кро-Маньон қиш-лоғидаги ғордан топилган. Кроманьонлар бўйининг бал. (180 см), мия қутиси ҳажмининг катталиги (160 см3), пешо-насининг кенг ва тик бўлиши, қош усти бўртиғининг бўлмаслиги, иягининг ривожланганлиги билан синантроп ва пи-текантроплардан фарқ қилади. Улар уруғ ва жамоа бўлиб яшаган; бошпана қуришни, ҳайвонлар терисидан кийим тикишни билишган; нутки ривожланган. Кроманьонлар ҳоз. Одамлар билан бирга аклли Одам турига киради.
Аклли Одам тури Ер юзида кенг тарқал-ган, лекин бир текис таркалмасдан, популяциялар (ирклар)ни ҳосил қилган. Кроманьонлар даврида меҳнат қуролларининг янада такомиллашуви сунъий яшаш мухитининг яратилиши туфайли Одам эволюциясида биологик омиллар таъ-сири кескин камайиб, ижтимоий омиллар таъсири кучаяди. Антропогенез жараёнида серпуштлик камайиб, жинсий балоғатга етиш секинлашди, болалик даври ва Одамнинг умри узайди. Ҳозирги Одамнинг пайдо бўлиши билан табиий танланишнинг тур ҳосил қилиш функцияси ҳам тугади. Лекин Одам жисмоний типининг турғунлиги нисбий бўлиб, тур до-ирасида морфология ва функциялар турли йўналишда ўзгариб туради. Агар бу хидцаги ўзгаришлар онтогенезнинг тезлашуви билан боғлиқ бўлса, акселерация дейилади. Ҳоз. даврда тиббиёт фанларининг ривожланиши Одам организмини клонлаш ва унинг генофондини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ва этник масалаларни ўртага ташламокда.
Анатомо-физиологик хусусиятлари. Одам гавдаси хам барча хордалилар сингари 2 томонлама симметрияга эга бўлиб, бош, бўйин, тана, оёқ ва қўлларга бўлинади. Бу бўлимлар ҳам яна тегишли қисмларга ажратилади. Хусусан, бош бўлими мия қутиси ва юзга, тана — кўкрак, қорин ва орқага, қўл — елка, тирсак, билак ва панжага; оёқ — сон, тизза, болдир ва панжага бўли-нади. Одам гавдаси бичимида ёш, жинс ва шахснинг ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Mac, эркаклар гавдаси нисбатан йўғон ва йирик, чаноғи тор, елкаси кенг; аёллар гавдаси, аксинча, нозик, калта, чаноғи елкага нисбатан кенгроқ бўлади. Гавда тузилишининг долхоморф (дароз), брахиморф (калта), улар ўртасида мезоморф (ўрта бўй), астеник (новча, хипча, озғин), гиперстеник (семиз, па-кана), нормостеник (нормал) типлари мавжуд.
Одам гавдаси тери билан қопланган. Тери организмни ҳимоя қилади, айириш ва терморегуляция функциясида ҳам иштирок этади. Скелет таянч функция-сини бажаради, организмга шакл бериб туради. Суяклар, уларни туташтириб турувчи пайлар ҳамда мускуллар билан бирга таянчҳаракат системасини ҳосил қилади. Одам скелети калла (мия қутиси, юз), тана (умуртқа поғонаси, қовурғалар, тўш), қўл (елка, билак, тирсак, панжа), оёқ (сон, катта ва кичик болдир, оёқ панжаси), елка камари (ўмров, курак) ва оёқ камари (чаноқ) суякларидан иборат. Таянчҳаракат системаси таянч, гавдани тик тутиш, ҳаракатланиш ҳамда ҳимоя (мия қутиси, умуртқа поғонаси, кўкрак қафасини ҳосил қилувчи, ча-ноқ суяклари) функциясини бажаради. Калла суяги мия қутиси ва юз бўлимига бўлинади. Мия қутиси пе-шона, иккитадан тепа ва чакка, энса, понасимон ва ғалвирсимон юз суяклари бир жуфтдан юқори жағ ва ёноқ, бурун, куз косаси суякларидан иборат. Юқори ва пастки жағлар тишлар б-н биргаликда оғиз бўшлиғини қосил қилади. Калла суягининг юз қисмида чайнаш мускуллари; кўз, бурун ва оғиз атрофида мимика мускуллари жойлашган. Умуртқа поғонаси 33—34 та умуртқадан иборат бўлиб, бўйин (7 та умуртқа), кўкрак (12), бел (5), думғаза (5), дум (4—5) бўлимлари бор. Думғаза ва дум умуртқалари ўзаро ҳаракатсиз, бошқа умуртқалар чала ҳаракатчан қўшилади. Кўкрак умуртқалари, 12 жуфт қовурғалар ва тўш суяги кўкрак бўшлиғини ўраб турадиган кўкрак қафа-сини ҳосил қилади. Кўкрак бўшлиғи пастки томондан диафрагма орқали қорин бўшлиғидан ажралган. Кўкрак қафаси девори ички томондан юпқа плевра парда билан (қ. Нафас), ўпка ҳам худди шундай плевра билан қопланган. Кўкрак бўшлиғида юрак, йирик қон томирлари, ўпкалар, уларга келувчи трахея, бронхлар, қизилўнгач жойлашган. Кўкрак қафаси деворининг олдинги қисмини кўкрак мускуллари қоплаб туради. Кўкракнинг чап ва ўнг томонида сут безлари бўлади. Қовурғаларнинг умуртқалар ва тўш суяги б-н ярим ҳаракатчан бирикканлиги ва қовурғалар орасидаги мускулларнинг қисқариши сабабли кўкрак қафасининг кенгайиши ва торайиши нати-жасида нафас олиш содир бўлади. Бел умуртқалари, кейинги қовурғалар ва чаноқ суягининг олдинги учига қориннинг сербар мускуллари бири-кади. Крриннинг олдинги ва ён де-ворлари мускуллардан иборат. Бу мус-куллар ички органларни ушлаб туради ва қорин прессини ҳосил қилди. Қорин бўшлиғини юқоридан диафрагма, пастдан чаноқ суяги чегаралаб туради. Диафрагма остида жигар ва ўт пуфаги, улардан чапрокда ош-қозон ва талоқ, пастрокда ингичка ичак жойлашган. Ингичка ичакни ўнг, чап ва юқори томондан йўғон ичак (чамбар ичак) ўраб туради. Қорин бўшлиғи деворини ички томондан юпқа қорин пардаси қоплаб олган. Қорин бўшлиғининг орқа томонида, бел умуртқаларининг 2 ёнида бир жуфт буйрак жойлашган. Умуртқа по-ғонасига параллел равишда унинг чап томонидан қорин аортаси, ўнг томонидан пастки ковак вена ўтади. Қорин бўшлиғининг пастки қисми чаноқ бўшлиғига айланган. Унда қовуқ, тўғри ичак ва ички жинсий органлар (аёлларда бачадон, тухумдонлар ва найлар; эркакларда простата бези, уруғдонлар ва уруғ ўтказувчи найлар) жойлашган. Одам қўлининг жуда мураккаб ҳаракатлар қилишга мослашганлиги бўғимларнинг цилиндрсимон, шарсимон, чиғирсимон ҳаракатчан бирикиши ва уларни ҳаракатга кел-тирадиган мускулларнинг хилма-хил тузилишига боғлиқ.
Эмбрионал ривожланиши. Ота ва она жинсий қужайраларнинг қўшилиши, яъни оталанишдан кейин ҳосил бўлган зигота 2 жинснинг белгиларига эга бўлади. Зигота бўлинишга киришиши б-н эмбрионал ривожланиш бошланади. Уруғланишдан сўнг 6 кун ўтгач, муртак бачадон бўшлиғига ўтиб, унинг шиллиқ пардасига ўрнашиб олади. Эмбрион пардаси ва бачадон деворидан йўлдош шаклланади. Эмбрион киндик орқали йўлдош билан туташган бўлади. Йўлдош орқали она организми билан эмбрион ўртасида моддалар ва газлар алмашинуви содир бўлиб туради. Одамнинг она қорнида ривожланиши ўртача 280 кун, яъни 9 ойдан кўпроқ давом этиб, бола туғилиши б-н тугалланади. Шу даврнинг дастлабки 8 ҳафтаси муртаклик (эмбрион) даври, крлган қисми хрмила даври дейилади (қ. Ҳомиладорлик). Эмбрионлик даврида муртак пардалари ҳосил бўлади, йўлдош шакллана бошлайди, бўлғув-си ҳомиланинг тўқималари ва органлари шаклланади; ҳатто улардан айримлари ишлай бошлайди (1-ой охирида эмбрион юраги ишга тушади). Эмбрион бўйи 2 мм га етганида унинг ўқ органи — хордаси ва нерв системасининг асоси бўлган нерв найи юзага келади. Бир вақтнинг ўзида эмбрион вараклари хам шаклланиб, эктодермадан нерв системаси, сезги органлари, тери эпи-телийси, огиз бўшлиғи ва орқа ичак эпителийси; мезодермадан юрак, кон томирлари, скелет, мускуллар, айириш ва жинсий органлар; эндодермадан овқат ҳазм қилиш системаси, ҳазм безлари, нафас органлари ҳосил бўлади. Ривожланишнинг 5-ҳафтасидан бошлаб қўл ва оёқ, 7-ҳафтада бармоқлар шакллана бошлайди, 8-ҳафтада эмбрион ташки кўринишдан Одамга ўхшайди; бу даврда унинг бўйи 4 см, оғирлиги 4—5 г бўлади. 9-ҳафтада эмбрион органларининг шаклланиши тугалланади. Шу даврдан бошлаб эмбрионлик даври ту-галланиб, ҳомила даври бошланади. Ҳомила туғилгандан сўнг Одам чақалоқлик, гўдаклик, болалик, ўспиринлик, етуклик, қарилик, кексалик даврларини ўтади. Болалик даврининг узоқ давом этиши, жинсий балоғатга етиш даврида бўйига ўсишнинг тезлашуви одам индивидуал ривожланишига хос хусусият ҳисобланади. Болалик даврининг Одам умрига нисбати 1:5 га тенг бўлади. Одамда жинсий диморфизм гавданинг умумий ўлчами ва айрим қисмлари пропорциясида (аёлларда чаноқнинг, эркакларда елканинг кенглиги), гавда айрим қисмларининг ривожланиши (аёлларда тери ости ёғ қаватининг, эркакларда скелет ва мускулларнинг яхши ривожланганлиги ҳамда мускул толалари ва ёғ ҳужайраларининг йирик бўлиши)да намоён бўлади.
Ад.: Алексеев В. П., Становление человечества, М., 1984; Мавлонов О., Биология, Т., 2003; Аҳме до в Н., Содиқо-ва Ш., Нормал анатомия, нормал физиология, Т., 2003.
Карим Алматов, Очил Мавлонов, Бахтиёр Тўраев, Муҳсим Валихонов.