ОЗАРБАЙЖОН

ОЗАРБАЙЖОН (Азербайжан), Озар-байжон Республикаси (Азербайжан Республикасы) , — Закавказьенинг жан.-шарқий қисмида жойлашган давлат. Майд. 86,6 минг км2. Аҳолиси 8,2 млн. киши (2003). Пойтахти — Боку ш. Маъмурий жиҳатдан 61 туман, 65 шаҳар, 122 шаҳарчага бўлинади. Нахичеван Мухтор Республикаси ва Тоғли Қо-рабоғ Озарбайжон таркибига киради.

Давлат тузуми. Озарбайжон — республика. Давлат бошлиғи — президент (2003 й. окт. дан И. Алиев). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент (Миллий мажлис), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

Табиати. Озарбайжоннинг асосий қисми Катта Кавказ ва Кичик Кавказ тоғлари жан.шарқий қисмларида, шунингдек, Толиш тоғлари оралиғида жойлашган. Жан. да Ўрта Араке сойлиги ва унинг шим. тармоғи бор (тоғлар О. ҳудудининг деярли ярмини эгаллайди). Каспий денгизи қирғоғи кам парчаланган. Қирғоқ чизиғининг уз. 800 км. Йирик ярим ороллари: Апшерон, Кура қум тили, Сара; қўлтиклари: Апшерон, Қизил-оғоч, Боку қўлтиқчаси; йирик ороллари: Артём, Жилой. Нефть ва газ, те-мир рудаси, алунит, молибден, тош-туз конлари бор. Озарбайжон, асосан, субтропик зонада бўлса ҳам, қуруқ ва нам субтропик иқлимдан тоғ тундраси иқли-мигача бўлган иқлимни учратиш мумкин. Июлнинг ўртача т-раси 25—27°, янв. ники паеттекисликларда 0 дан +3°гача, тоғларда — 10° гача. Энг иссиқ т-ра 40—43°, энг совуқ т-ра — 30°. Ёғингарчилик жуда нотекис. Йиллик ёғин — 200 мм дан 1800 мм гача. Йирик дарёси — Кура ва унинг асосий ирмоғи — Араке. 250 та кўл бор (йириклари Гажикобул ва Буюкшўр). Тупроғи — кулранг-ўтлоқ, шўрхок, кулранг-қўнғир, жигарранг, каштан, тоғ-каштан ва б. тупроклар. Ўсимликлари жуда хилмахил — 4100 турдан ошади. Пасттекисликларда чўл ва чала чўл ўсимликлари, кўпроқ бутазорлар, Кура-Араке паеттекислигининг шўрхок ерларида шўра, тоғ этакларидаги текисликларда шувоқ ва шу-воқ-чалов ўсади. Ўрмонзори 1146 минг га. 2200—2500 м баландликларда субальп ва альп ўтлоклари бор. Ҳайвонот дунёси турли-туман: судралиб юрувчилар, ке-мирувчилар, ёввойи тўнғиз, нутрия, енотсимон ит, жайран, қоплон, айиқ, тустовуқ, каклик, ғоз ва ўрдак кабилар. Каспий денгизи ва Кура даресида балиқ (лосось, осетр, севрюга, белуга ва б.) мўл. Закатали, Турианчай, Кизилоғоч, Ширвон ва б. қўриқхоналар бор.

Аҳолиси, асосан, озарбайжонлар (83%); руслар, лезгинлар, аварлар, курд, толиш, цахур, татлар ва б. ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 54%. Расмий тили — озарбайжон тили. Йирик шаҳарлари: Боку, Сумгаит, Мингечаур, Ганжа, Ленкоран, Нахичеван. Диндорлари — асосан мусулмонлар.

Тарихи. Озарбайжонда палеолит давридан аҳоли яшай бошлаган. Қадим замонларда ҳоз. Озарбайжон ҳудудида яшаган кўпгина қабилалар (каспийлар, кадусийлар, албанлар) тарихий ривожланиш давомида кабила иттифоқларига бирлашиб, кейин-чалик дастлабки давлат тузилмаларига асос бўлди. Мил. ав. 9-а. да Мана под-шохлиги вужудга келди. Хўжалик ва маданият бирмунча ривожланди. Мил. ав. 7-а. охирларида Озарбайжон ва қўшни мамлакатларда Мидия давлати ташкил топди. Мил. ав. 6-а. да ҳокимият Ахоманийлар қўлига ўтди. Бу давлатни Македониялик Александр қўшинлари тор-мор эт-гач, Атропатена давлати вужудга келди. Мил. ав. 3—2-а. ларда хоз. Озарбайжон худудининг катта қисми Албания деб аталди (қ. Кавказ Албанияси).

Озарбайжонни босқинчилар кўп марта талади. Аҳолининг уларга қарши кураши, ху-сусан, мил. 5-а. охири — 6-а. бошларида Маздакийлар ҳаракатинк юзага кел-тирди. 8-а. бошларида Озарбайжон Араб халифалиги қўл остига ўтди, ислом дини тарқалди. Бобак қўзғолони, Хуррамийлар ҳаракатида деҳқонлар ва ҳунармандлар қатнашди. 11-а. ўрталарида Салжуқийлар бошлиқ турк қабилалари (ўғузлар ва б.) бостириб келди. 12-а. да Салжу-қийлар мавқеи пасайиб, Ширвоншоҳлар, Касронийлар, Элдегизийлар под-шоҳдиги ривож топиши билан ҳунарман-дчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқ та-раққий этди. Шу даврда етишиб чиққан Маккий ибн Аҳмад, Баҳманёр, Хатиб Табризий, Ҳоқоний, Низомий Ганжа-вий, Маҳастий ва б. жаҳон маданияти равнақига салмокли ҳисса қўшдилар.

13-а. нинг 30-й. ларида Озарбайжонга мўғуллар, 14-а. охирида Амир Темур қўшинлари бостириб кирди. 14—15-а. ларда Ширвоншохлар подшохлиги кучайди. Қора қўюнлилар ва Оқ қўюнлилар деб аталган янги давлатлар вужудга келди. Сав-досотиқ авж олди. Сафавийлар давлати (16а.) даврида Озарбайжон халқ хўжалиги ва маданиятида юксалиш рўй берди. Шоҳ Аббос I (1587—1629 й. ларда ҳукмронлик қилган) Озарбайжон марказини Эрондаги Исфаҳонга кўчириши оқибатида у Эроннинг чекка вилоятига айланиб қолди. Маҳаллий ҳокимлар ва ажнабий босқинчиларга қарши деҳқонлар қўзғо-лонига халқ қаҳрамони Кўрўғли бошчилик қилди. 18а. бошларида Закавказье, чусусан. Озарбайжонни қўлга киритиб олиш учун Эрон билан Туркия ўртасидаги кураш кучайди. 19-а. дан Россия Закавказье ерларини босиб ола бошлади. 1805 – 13 ва 1826-28 й. лардаги Рос-сия-Эрон урушлари натижасида ҳоз. Озарбайжоннинг кўп қисми Россия давлати таркибига ўтди. Россия билан Эрон ўртасидаги Гулистон шартномасига биноан белгиланган Озарбайжоннинг жан. чегаралари ҳозиргача амал қилиб келаётир. 1917 й. нояб. да шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. 28 майда О. Республикаси эълон қилинди. 1920 й. 28 апр. да Озарбайжон ССР ташкил бўлди. 1922 й. 12 мартда О. Закавказье Совет Федератив Социали-стик Республикаси (ЗСФСР), сўнгра у тугатилгач (1936), иттифоқдош республика сифатида СССР таркибига кири-тилди. 1991 й. фев. дан О. Республикаси деб номланди. 1991 й. 30 авг. да мамла-кат Олий Кенгаши Озарбайжон давлат мустақиллиги тўғрисида Декларация қабул қилди. 1988 й. Тоғли Қорабоғ хусусида Озарбайжон билан Арманистон ўртасида низо чиқиб, қуролли тўқнашувга айланиб кетди. 1994 й. майдан можаро тўхтатилиб, ма-салани тинч ҳал этиш тўғрисида музо-кара бошланди. Озарбайжон — 1992 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 й. 19 окт. датан олган ва 1995 й. 2 окт. да дипломатия муносабатлари ўрнатган.

Сиёсий партиялари. Янги Озарбайжон, Озарбайжон халқ фронти, Миллий мустақиллик партияси, Мусовот, Озарбайжон халқ партияси, Озарбайжон деҳқонлар партияси, Тўғри йўл партияси, Озарбайжон социалдемок-ратик партияси ва б.

Хўжалиги. Озарбайжон — индустриал-аграр мамлакат. Нефть, темир руда, алунит конлари бор; олтингугурт колчедани, барит, кобальт, молибден, маргимуш кабилар саноат асосида қазиб чиқарилади. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 54,2%, қ. х. нинг улуши 26,1%.

Саноати нинг етакчи тармоклари: нефть, газ, кимё, машинасозлик, металлсозлик, бинокорлик материаллари ва электр энергетика. Енгил ва озиқовқат саноати ҳам ривожланган. Йилига ўртача 23,3 млрд. кВт-соат электр энергия хрсил қилинади (асосан, иссиклик электр ст-яларида). Нефть Апшерон я. о., Кура-Араке пасттекислиги ва Каспий денгизидан, газ эса Кр-ратоғДуваний ва Зира-Гўргон туманларидаги конлардан қазиб олинади. Нефть ва газ асосида кимё ва нефть кимёси саноати минерал ўғит, олтингугурт кислотаси, каустик сода, синтетик каучук, шина ва б. маҳсулотлар (Сумгаит, Саляни, Нефтечала, Мин-гечаур, Боку) ишлаб чикаради. Машинасозлик ва металлсозлик, асосан, нефть саноати учун машина-қурилмалар, электр двигателлар, трансформа-торлар, кабель, радиоэлектрон аппа-ратлар, приборлар и. ч. га ихтисослашган. Қ. х. машинасозлиги, кемасозлик, озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуна и. ч. ривожланган (Боку, Ганжа, Мин-гечаур, Хонкенди, Нахичеван, Куба).

Қора ва рангли металлургия Сумгаитдаги қувур прокати ва алюминий, Ганжадаги алюминий, Бокудаги пўлат аркрн з-дларидан ибо-рат. Боку, Ганжа ва Мингечаурда ип газлама к-тлари, Шеки ва Хонкендида шойи к-тлари жойлашган. Пахта тозалаш, жун газлама ва гилам тўқиш, ти-кувчилик ва трикотаж, ун, вино-коньяк, балиқ саноати корхоналари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги нинг асоси — деҳқончилик, унинг ялпи маҳсуло-ти 80% суғориладиган ерларга тўғри келади. Юқори Ширвон, Юқори Кр-рабоғ, Самур-Апшерон каналлари, Жайрон-Батан, Араке сув омборлари барпо этилган. Пахтачилик қ. х. нинг етакчи тармоқларидан бири. Тамаки ва чой ҳам етиштирилади. Ғалла экинларидан буғдой, маккажўхори, арпа, шоли, шунингдек, сабзавот экинлари экилади. Богдорчилик ва токчилик ривожланган. Субтропик мевалардан анор, анжир, япон хурмоси, бодом кўплаб етиштирилади. Апшерон я. о. да заъфарон ва зайтун ўсади. Чорвачилик гўшт-жун ва гўшт-сутга ихтисослашган. Кррамол, қўй, эчки, чўчқа, парранда боқилади, пиллачилик билан шуғулланилади.

Транспорти. Т. й. узунлиги — 2 минг км дан ортиқ, автомобиль йўллари уз. 36,7 минг км, 32 минг км қаттиқ қопламали. Денгиз транспортининг аҳамияти катта. Асосий порти Боку. Боку — Туркманбоши денгиз пароми мавжуд. Кура дарёсида кема катнайди. Боку—Батуми ва Али-Байрамли — Боку нефть қувури, Қоратоғ — Акстафа, Қоратоғ — Сумгаит газ қувурлари бор. Бокуда метрополитен қурилган. Пул бирлиги — манат.

Тиббий хизмати. Тиббиёт ходимлари Озарбайжон тиббиёт ин-тида ва 17 та ўрта тиббиёт билим юртида тайёрланади. Маш-ҳур бальнеология курортлари — Нафталан, Истису; иклимий курортлари — Шуша, Мардакян, Билчя, Бузовна ва Апшерон я. о. даги Боку «Саломатлик зонаси».

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Ҳоз. Озарбайжон ҳудудида дастлабки мактаблар 5-а. да очилган. Араблар истилосидан сўнг болалар мактаб ва мадрасаларда ўқитилди. 20-а. дан замонавий маориф тизими жорий этилди. Хунар-техника билим юртлари ва олий ўқув юртлари очилди. Озарбайжон ун-ти, нефть ва кимё ин-ти, политехника, пед., тиббиёт ун-ти ва б. бор. И. т. ларни мувофиклаштирувчи О. Фанлар академияси ишлайди. Кутубхоналари: Республика кутубхонаси, Озарбайжон ун-ти кутубхонаси, ФА кутубхонаси ва б. 38 музей бор, йириклари: О. Тарихи, Санъат, Адабиёт музейлари, Қ. х. музейи ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Озарбайжонда 500 дан ортик, газ. ва жур. рўйхатга олинган. Йирик газ.

лари: «Озарбайжон» (озарбайжон тилида), «Вишка» («Минора», рус тилида), «Бакинский рабочий» («Боку ишчиси», рус тилида), «Озодлик», «Мухолифат», «Халқ» (уччаласи озарбайжон тилида). Радиоэшиттириш 1926 й. данделекўрсатув 1956 й. дан бошланган. Азерин-форм телеграф агентлиги, Асса-Ирода, Турон, Хабар-сервис хусусий телеграф агентликлари мавжуд.

Адабиёти қад. ва бой. Халқ ижодида достон, бает (тўртлик) қўшиқ, эртак, латифа, мақоллар кенг тарқалган. «Кўрўғли», «Ошиқ Ғариб», «Шоҳ Исмоил» каби достонларда озарбайжон халқининг юртпарварлик, инсонийлик ҳис-туйғулари ифодаланган. Халқ достонлари ва термаларининг энг яхши намуналари 16—17-а. ларда Қур-боний, Сариошуқ, Аббосошуқ, Валехошуқ каби бахшилар огзидан ёзиб олинган. Миллий санъатнинг ўзига хос тури бўлган ошуклар шеърияти мада-ний ҳаётга кучли таъсир ўтказиб келган. 19—20-а. ларда яшаб ижод қилган ошуклардан Алескер, Гусайн Бозал-ганли, Асад Ризаев, Мирза Байрамов, Шамшир Гожаев кабиларнинг қўшиқлари жуда машҳур бўлган.

Озарбайжон ёзма адабиётининг энг қад. ёдгорликлари бизга етиб келмаган, аммо Кавказ Албанияси (ҳоз. Озарбайжон)да юксак маданият мавжуд бўлганлиги маълум. 11 —12а. ларда форс тили таъсири ку-чайиши туфайли Хатиб Табризий, Бах,-манёр, Қатрон Табризий, Ҳоқоний, Маҳастий Ганжавий ва б. йирик озарбайжон олим ва шоирлари ўз асарларини форс тилида ёздилар. Низомий Ганжавий асарлари — О. шеъриятининг чўққиси бўлди. 13— 14-а. ларда Авхадий Мароғий, Зулфиқор Ширвоний, 15 — 16-а. ларда Насимий, шоҳ Исмоил Ха-тоий, М. Фузулий, 17— 18-а. ларда Соиб Табризий, Масиҳий, Видодий, Воқиф ва б. шоирлар яшаб, ижод қилдилар.

19—20-а. ларда Озарбайжон адабиётида новелла, достон, драма жанрлари пайдо бўлди. Реалист адиб М. Ф. Охундов, маърифатпарвар шоир Саид Азим Ширвоний, драматург Н. Н. Наримо-нов, новатор ҳажвчи шоир Мирза Алекпер Собир 19а. озарбайжон адабиётини янги асарлар б-н ривожлан-тирдилар. 20-а. ўрталари ва 2-ярмида Сулаймон Рустам, Расул Ризо, Ж. Жаб-борли, М. Иброҳимов, Самад Вурғун каби истеъдодли адибларнинг асарлари бошқа халқлар тилларига таржима қилиниб, кенг тарқалди. О. Ёзувчилар уюшмаси 1932 й. да ташкил қилинган.

Озарбайжон ва ўзбек халклари кадимдан адабий алоқада бўлиб келганлар. Низомий асарларининг баъзилари ўрта асрлардаёқ ўзбек тилига таржима қилинган. Жумладан, Қутб Хоразмий 14-а. нинг 1-ярмида «Хисрав ва Ширин»ни ўзбек тилига кўчирган. Навоий Низомий «Хамса»си — «Панж ганж»дан илҳомланиб ўзининг беш буюк достонини яратган. Ҳайдар Хоразмий 15-а. да Низомийнинг «Маҳзаи уласрор» достонини, Огаҳий 19-а. да «Ҳафт пайкар»ни таржима қилган.

Навоий асарлари ўзи ҳаёт вақтидаёқ Озарбайжон шоирлари ўртасида машҳур бўлган. Айниқса, Кишварий ва Фузулий Навоийни ўзларининг буюк устозлари деб билганлар. Фузулий «Лайли ва Мажнун»нинг дебочасида Навоийни Низомий б-н бир қаторга қўяди. Навоий «Мажолис ун-нафоис», «Муҳокамат ул-луғатайн» асарларида Низомий, Хоқоний билан бирга Шайх Ширвоний, Абу Аббос Сухравардий, Абу Абдул-лоҳ Хоқоний Сўфий, Шайх Табризий, Қосим Анварий сингари озарбайжон шоир ва олимларининг номларини ҳам ҳурмат билан тилга олади.

Муҳаммад Фузулий асарлари, айниқса, унинг «Лайли ва Мажнун» достони 17-а. дан бошлаб Туркистон мадрасаларида ўқув қўлланмаси вазифасини ўтаган. Бугина эмас, Фузулий ўзбек халқи ўртасида энг севимли шоирлардан бири бўлган. Шу туфайли Туркистонда «навоийхонлик», «бедилхонлик» мактаблари б-н бирга «фузулийхонлик» уюшмаларида минглаб кишилар шоир асарларини тахлил қилганлар. Фузулийнинг асарлари Ўзбекистонда бир неча марта босилиб чиққан. Низомийнинг «Гулдаста», Фузулийнинг икки жилдли танланган асарлари, М. П. Воқифнинг «Танланган шеърлар», М. Ўрдубодийнинг «Қилич ва қалам» дилогияси, Собирнинг «Хўпхўпнома», М. Иброҳимовнинг «Қорабоғ қўшиқлари», «Буюк таянч», «Бўрон қуши», М. Дилбозийнинг «Озар қизи», С. Рустамнинг «Танланган шеърлар», И. Гўзаловнинг «Чексиз уфклар» китоблари, М. Ҳусейн, А. Валиев, М. Раҳим, У. Саривелли, С. Раҳимов, Қ. Имомвердиев ва б. озарбайжон шоир, адиб ва драматургларнинг асарлари, «Озарбайжон шоирлари» антологияси ўзбек тилида нашр этилган.

Озарбайжон ёзувчиларининг асарларида Ўзбекистон мавзуи ҳам акс этган С. Рустам «Қадрдон шаҳар», «Ўзбек қардошимга», М. Дилбозий «Ўзбек қизига», Ю. Ширвон «Қардош Ўзбекистонда» очерклар туркуми, М. Иброҳимов «Улуғ дўстлик» асарида ўзбек халқи ҳаётини қаламга олади.

Меъморлиги. Озарбайжон ҳудудида неолит ва жез даврига мансуб қад. меъморий ёдгорликлар: дольменлар, кромлехлар, менгирлар, қалъаларнинг харобалари сақланиб қолган. 5-а. га оид Лекит қишлоғидаги христианларнинг доирасимон ибодатхонаси, 6-а. га оид Чироғқалъа, 7-а. га оид Мингечаур ибодатхоналар мажмуаси диққатга сазовор. 11—13-а. ларда Нахичеван ва Ширвон-Апшерон меъморлик мактаби таркиб топди. Қасрлар ва масжидлар билан бирга мақбаралар (Юсуф мақбараси, 1162 й. ва Мўмина хотун мақ-бараси, 12-а., меъмори Ажамий) ҳам қурилди. 14—15-а. ларда қуббасимон ва гумбазли иншоотлар расм бўлди, улар гириҳ нақшлар ва тош ўймакорлиги билан безатилди (Бокудаги Ширвоншоҳлар саройи, 15-а., Табриздаги Зангори масжид, 1465). 16—18-а. ларда Карвонсарой, ҳаммом ва кўприклар қурилди, шаҳарлар ривожланди. Ардабиддаги меъморий мажмуа (меъмор Шайх Баҳовуддин), Шекидаги хонлар саройи ва б. шу даврнинг энг машҳур ёдгорликларидир. Озарбайжон даги масжид, мақбара, Мадраса ва б. иншоотлар қурилиши ҳамда безаклари Ўрта Осиё ва Эрон меъморлиги билан ўзаро уйғунлашган. 19-а. 1-ярмида Озарбайжон даги қурилишда Россия ва Европа меъморлигининг таъсири кучайди. 20-а. Боку ва б. шаҳарлар қайта қурилди, янги бино ҳамда иншоотлар барпо этилди. Матбуот уйи (меъмори С. С. Пэн), «Интурист» меҳмонхонаси (меъмори А. В. Шчусев), Низомий номидаги музей, консерватория (меъморлари С. А. Дадашев ва М. А. Усейнов), М. Азизбеков номидаги театр (меъмори Г. М. Ализода) шулар жумласига киради. Мингечаур, Сумгаит, Дашкесан каби янги шаҳарлар қад. кўтарди. О. Меъморлар уюшмаси 1936 й. да тузилган.

Тасвирий санъати. Озарбайжон ҳудудидан мил. ав. 2—1-минг йилликларга мансуб лой ва тошдан ясалган жониворларнинг ҳайкалчалари (Нахичеван Мухтор Республикасида Култепа қазилмалари) ва сопол буюмлар (Мингечаур қазилмалари) топилган. Қоялардаги расмларда одамлар, жониворлар, ов ва расм-ру-сум манзаралари (Қобустон, Гямиқоя), жездан ясалган зеб-зийнатлар тасвирланган. Ўрта асрларда ҳайкалтарошлик (жез бургутлар, тош ҳайкалчалар ясаш) ривожланган. Араблар истилосидан сўнг нақшли кулолчилик, тош ўймакорлиги, хаттотлик урф бўлди. Жумладан, 13—16а. ларда китобларни бадиий бе-заш, Табриз миниатюра мактаби, гиламдўзлик санъати юксак даражага кўтарилди. 18-а. да иморат деворларига нақш ва расм солиш (Шекидаги хонлар саройи, Ордубад, Шушадаги ту-рар жойлар) ривожланди. 19-а. да миниатюра рангтасвири деворий расмлар ва портрет мусаввирлигида давом эт-тирилди (Уста Қамбар Қорабоғий, Мирза Қадим Эривоний, Мирмуҳсин Наввоб).

20-а. да тасвирий санъатнинг реалистик шакллари ривожланди, янги жанрлар (ҳажвий графика, иллюстрация, плакат) пайдо бўлди. А. Азимзода ва Б. Кенгерли Озарбайжон реалистик санъатига асос солдилар. 1920 й. Бокуда рассомлик мактаби очилди, муайян мавзуга бағишланган рангтасвир, портрет, пейзаж (манзара), ҳайкалтарошлик, дастгоҳ графикаси каби жанрлар вужудга кедди. Ганжадаги Низомий ҳайкали (Ф. Абдураҳмонов) диққатга сазовор. Ҳоз. замон рассомларидан Т. Салахов, Т. Наримонбеков, Н. Абдураҳмонов, Э. Ризоқулиев, ҳайкалтарошлардан Э. Ҳусайнова, Э. Шомилов, К. Алекперов асарлари машҳур. О. Рассомлар уюшмаси 1940 й. да тузилган.

Мусиқаси. Озарбайжон ҳудудидан топилган қоя расмлари (мил. ав. 5—3-минг йилликда яратилган), археологик материаллар бу ерда мусиқанинг жуда ҳам қадимийлигини кўрсатади. Меҳнат қўшиқлари, тарихий ва лирик қўшикдар, ҳазил қўшиқлар кенг таркалган. Қўшикдар кўпинча якка, баъзан гуруҳ бўлиб ижро этилади. Чертиб чалинадиган тор, соз, уд тори, ишқаб чалинадиган камонча, пуфлама тутак, боломон, сурнай, зарб бериб чалинадиган ноғора, қўш ноғора, доира каби мусиқа асбоблари озарбайжон халқининг қад. севимли чолғу асбоблари саналади. Ўрта асрлардаёқ мақомлар тад-қиқ қилинган. Озарбайжон мақомлари назарияси У. Ҳожибеков томонидан ёзилган («Озарбайжон халқ мусиқаси асослари», 1945 й. да нашр этилган). У. Ҳожибеков Фузулий достони асосида «Лайли ва Мажнун» (1908) операсини, «Аршин мол олон» (1913) комедиясини яратди. 1921 й. да консерватория, 1931 й. да биринчи нотали халқ чолғу асбоблари орке-стри ташкил қилинди. 1938 й. да симфоник оркестр ташкил топди. 1927 й. да Р. Глиэрнинг «Шоҳсанам» операси саҳ-нага қўйилди. М. Магомаевнинг «Наргиз» (1935), У. Ҳожибековнинг «Кўрўғли» (1937) опералари Озарбайжон мусиқа санъати ривожида муҳим воқеа бўлди. Қ. Қораев, Ж. Ҳожиев, Ф. Амировнинг опера ва симфониялари машҳур. Ш. Мамедова, Булбул, Р. Бейбутов, П. Булбул ўғли, М. Магомаев каби хонандаларнинг фаолияти диққатга сазовор.

Бокуда У. Ҳожибеков номидаги консерватория, М. Ф. Охундов номидаги опера ва балет театри, Ш. Қурбонов номидаги мусикали комедия театри, Қўшиқ театри, филармония, симфоник оркестр, ашула ва рақс ансамбли ишлаб турибди. Республика радиоси қошида халқ мусиқа асбоблари оркестри бор. Озарбайжонда Давлат мусиқа академияси, 6 мусиқа билим юрти, 73 мусиқа мактаби мавжуд. У. Ҳожибеков номидаги Озарбайжон санъати илмий тадқи-қот ин-ти (1945) мусиқа ва театр масалалари билан шуғулланади.

Озарбайжон ва ўзбек халклари мусиқа соҳасида қадимдан ҳамкорлик қилиб келганлар. Хусусан, Эрон озарларига мансуб Абдулқодир Мароғий (1340—1435) деярли бутун ижодий (хонанда, созанда ва бастакорлик) ва илмий (мусиқашунослик) фаолиятини Амир Темур, Шохрух Мирзо ва Халил Султон Мирзолар саройида ўтказган.

1950-й. лар охирида ўзбек композитори М. Бурхонов жўрсиз хор учун қайта ишлаган халқ қўшиқлари Озарбайжонда бу турдаги хор мусиқаси тараққиётига туртки бўлди. Мазкур алоқалар муста-қиллик йилларида шаклан ва мазму-нан кенгайиб бормоқда. Навоий номидаги театрда О. Меликовнинг «Икки дил достони», Ф. Амировнинг «Минг бир кеча» балетлари саҳналаштирилган.

Театри. Озарбайжон халқ театр санъати сарчашмалари қад. рақс ва масхарабозликлардан бошланади. Халқ орасида қўғирчоқ томошалари қадимдан ривож топган. 1920 й. да Бирлашган давлат театри ташкил қилинди (ҳоз. М. Азизбеков номидаги Озарбайжон театри). Бу театр 30—40-й. ларда услуби ва жанри жиҳатдан турли-туман бўлган кўпгина спектаклларни томошабинларга такдим қилди: М. Иброҳимовнинг «Ҳаёт», С. Вурғуннинг «Фарҳод ва Ширин», А. Островскийнинг «Момақалдироқ» ва б. 40-й. ларда Р. Ризонинг «Вафо», 3. Холиднинг «Қасос» асарлари саҳналлаштирилди. Республикада рус драма театри, ёш томошабинлар театри, Қўғирчоқ театри (ҳаммаси Бокуда) ва б. театрлар бор. М. Алиев, М. Довудова, С. Руҳулло, А. Искандаров, А. Алекперов, О. Қурбонов каби артистлар миллий санъат ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. 1944 й. Бокуда Озарбайжон театр жамияти тузилган.

Ўзбек театр санъатининг тараққиётида Озарбайжон театри ва драматургиясининг таъсири катта бўлди. Озарбайжон театри 1911 й. да Туркистон ш. ларида томошалар кўрсатди. М. Ф. Охундовнинг «Ҳожи Қора», «Мусьё Жордан ва Дарвиш Мусталишоҳ», Н. Везировнинг «Ёмғирдан қочиб селга», «Мусибати Фахриддин», А. Ахвердиевнинг «Таланган уя», «Оға Муҳаммадшоҳ Қожар» асарлари намойиш этидци. 1916 й. да Озарбайжон мусиқали театри ҳам гастролга келиб, У. Ҳожибековнинг «Аршин мол олон», «Асли ва Карам», «Лайли ва Мажнун» сингари спектаклларини кўрсатди. Кейинроқ озарбайжон драма-тургларининг «Кўрўғли», «Наргиз», «Севил», «Юлдуз», «Қайнона» сингари қатор асарлари Ўзбекистон театрларида муваффақият билан саҳналлаштирилди. Ҳ. Носирова, М. Уйғур, М. Қориева, С. Олимов, 3. Қобилов каби театр арбоблари Бокуда ўқиб келганлар.

Киноси. Биринчи озарбайжон бадиий фильми — «Нефть ва миллионлар оламида» 1916 й. да намойиш қилинган (реж. Б. Н. Светлов). 1923 й. да Озарбайжон фотокино бошкармаси ташкил этилиб, 1924 й. дан бадиий фильмлар суратга олина бошлаган. 1945 й. У. Ҳожибековнинг «Аршин мол олон» комедияси экранлаштирилди (1966 й. реж. Т. Тагизода шу фильмнинг янги вариантини яратди). Тарихий ва ижтимоий мавзулардаги «Латиф», «Исмат» (реж. М. Ю. Микаилов) фильмлари яратилди. 1936 й. дастлабки овозли фильмлар — «Ол-мос» (реж. А. Р. Кулиев), «Мовий денгиз соҳилида» (реж. Б. В. Барнет, С. Мардонов), «Янги уфқ» (реж. Э. Қулиев) дунёга келди. 50— 70-й. ларда Озарбайжон кинематографияси янги босқичга кўтарилди. «Ҳаёт имтиҳони» (реж. Ш. Маҳмудбеков), «Болаликнинг сўнгги туни» (реж. А. Бобоев), «Юракюрак» (реж. Э. Қулиев), «Вахт кадри», (реж. Г. Сеидбейли) фильмларида инсоннинг ички дунёси, ахлоқ-одоб масалаларини ёри-тишга ҳаракат қилинди. Халқ ўтмишини ёритишга киришган Г. Сеидбейли, Т. Тагизода, Э. Қулиев каби реж. лар кейинги йилларда «Насимий», «Сўнган гулханлар шуъласи», «Бобак», «Асов Кура», «Етти ўғлим менинг» фильмларини яратдилар. Озарбайжон киночилари йилига 4—5 бадиий, кўплаб воқеий-ҳужжатли ва мультипликация фильмлари ишлаб чиқарадилар.


Кирилл алифбосида мақола: ОЗАРБАЙЖОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
НАХИЧЕВАН
ИТАЛИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты