НАХИЧЕВАН, Нахичеван Мухтор Республикаси — Озарбайжон Республикаси таркибидаги мухтор республика. Закавказьенинг жан. да жойлашган. Араке дарёси бўйлаб Туркия, Эрон билан чегарадош. Майд. 5,5 минг км2. Аҳолиси 306 минг киши. Пойтахти — Нахичеван ш. Маъмурий жиҳатдан 6 туман, 4 шаҳар ва 6 шаҳарчага бўлинади.
Давлат тузуми. Нахичеван — мухтор республика. Қонун чиқарувчи ҳокимияти Олий мажлис (парламент), ижрочи ҳокимиятни вазирлар кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
Табиати. Нахичеван Закавказье тоғлигининг жан.-шарқий қисмини эгаллайди. Шим. да Даралагез тизмаси, шаркда Зангезур тизмаси (энг баланд жойи — Ка-питжик тоғи, 3904 м). Араке дарёси бўйлаб жан. ва жан.-ғарбий қисми те-кислик. Фойдали қизилмалари: молибден ва полиметалл рудалари, тош – туз, қурилиш материаллари ва б. Минерал сувли булоклар бор. Иклими кескин континентал, қуруқ. Янв. нинг ўртача т-раси 3—14°, июлники 25— 28° (тог чўққиларида 5°). Ййлликёғин 190—600 мм ва ундан ортиқ. Араке дарёси ва унинг ирмоқлари суғоришда катта аҳамиятга эга. Тупроқлари кулранг, ўтлоқи кулранг, шўртоб, шўр, кулрангқўнғир ва б. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: муфлон, қоплон, айиқ, тўнғиз, тулки, малла товушкрн ва турли қушлар бор. Бодомли курорти, Дардоғ, Гўмир, Вайхир, Батабат шифобахш булоқлари, Нагажир оромгоҳи бор.
Аҳолиси, асосан, озарбайжонлар; руслар, курдлар ва б. ҳам яшайди. Шаҳарликлар 33,2%. Асосий шаҳарлари: Нахичеван, Ордубад, Жулфа.
Тарихи. Ҳоз. Нахичеван ҳудудида яшаган қад. қабилалардан неолит даврига оид моддий маданият ёдгорликлари сақланган. Нахичеван мил. ав. 8—7-а. ларда Мана ва Мидия давлатлари, мил. ав. 6-а. дан Ахоманийлар давлати, кейинчалик Атропатена давлати таркибида бўлган. Мил. бошларида Нахичеван Ғарб билан Шарқ ўртасида муҳим савдо манзили ҳисобланган. 3-а. да Эрон, 7-а. да араблар истило килган, 9—10-а. ларда сожийлар ва салорийлар, 11 – а. да салжуқийлар қўл остида бўлган. 13 — 14-а. ларда мўғуллар ва Амир Темур қўшинлари Нахичеванни забт этган. 15-а. да Қора қўюнли ва Оқ қўюнли давлатлари, 16—17-а. ларда Сафа-вийлар давлати таркибида. 16—18-а. ларда Туркия ва Эрон босқинидан анча вайрон бўлган. 18-а. охирида мустақил Нахичеван хонлиги вужудга келди. 1828 й. ги Туркманчай сулхига биноан, Нахичеван хонлиги Россия таркибига киритилган. 20-а. бошларида ўлкада деҳқонларнинг зулмга қарши ҳаракати авж олди. 1917—19 й. ларда турклар, инглизлар, мусовотчилар ҳукмронлик қилди. 1920 й. 28 июдда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1923 й. фев. да Озарбайжон таркибида Нахичеван мухтор ўлкаси ташкил этидди. 1924 й. 9 фев. дан Нахичеван мухтор шўро республикаси, 1990 й. нояб. дан Н. Мухтор Республикаси деб аталади.
Хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноатига, техника экинлари етиштиришга, узумчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Кончилик саноати (Парагачай молибден, Гумушли қўрғошин-рух, Нахичеван туз конлари) ривожланган. Машинасозлик ва металл ишлаш (Н. электротехника з-ди, Шахбуз авторемонт з-ди ва б.), ёғочсозлик, бинокорлик материаллари корхоналари бор. Ордубад пиллакашлик ва шойи тўқиш саноат мажмуаси, Нахичеван тикув ф-каси, трикотаж, пойабзал, мебель корхоналари енгил саноатнинг асосидир. Озиқ-овқат саноатининг вино, минерал сув, консерва ва сут махсулотлари и. ч. тармоқдари ривожланган.
Қ. х. суғориладиган деҳқончиликка асосланган. Донли экинлар, пахта, тамаки, узум, сабзавот-полиз экинлари, пилла етиштирилади. Боғдорчилик ривожланган. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки боқилади. Йирик ва маҳсулдор балбас қўй зоти шу ерда кўпайтирилади.
Маданияти. Нахичеван даги умумий таълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртлари учун ўқитувчилар Нахичеван ш. даги Пед. ин-тида тайёрланади. Озарбайжон ФА нинг Нахичеван илмий маркази, Озарбайжон фан-техника ахбороти интининг бўлими, Шахбуз туманида Шемаха астрофизика расадхонасининг астрономия экспедицияси илмий ишлар олиб боради. Нахичеванда 239 оммавий ку-тубхона, 236 клуб муассасаси, 187 кинотеатр, мусиқали драма театри, 4 давлат музейи бор. Маҳаллий радио озарбайжон, рус ва б. тилларда эшиттириш олиб боради. Нахичеван ш. да телемарказ бор.
Нахичеван адабиёти озарбайжон адабиёти билан бирга ривожланиб келмоқда. 19-а. охири — 20-а. бошларида Ж. Мамадқулизода, Ҳусайн Жовид, Мамед Таги Сидги, Э. Султонов, Али Қули Гамкусар каби ёзувчилар яшаб ижод қилдилар. 20—30-й. ларда Э. Абасов, М. Носирли, М. Жафаров, М. Акпер, А. Co-дик, каби ёзувчилар республика ҳаётини тасвирловчи асарлар, 2-жаҳон уруши йилларида М. Тарвердиев, Н. Нагиев, А. Матодун, И. Сафарли ватан-парварликка даъват этувчи асарлар ёзишди. Замонавий шоирлардан Г. Азим, А. Маҳмуд, К. Огаева, В. Касумова, прозачилардан Г. Рози, Г. Иброҳимов, драматурглардан А. Юсифли, А. Аббосқулиев ва б. машҳур.
Нахичеван ҳудудида мил. ав. 2-минг йилликнинг охири — 1-минг йилликка оид маҳобатли иншоотлар, хайвонларнинг жез, сопол ва тош ҳайкаллари, ўрта аср Нахичеван меъморлик мактабига хос миноралар, Нахичеван, Жуга, Қорабоғлардаги мақбаралар, Ордубаддаги турар жойлар (16—19-а. лар) сақланиб қолган. Кейинги йилларда Нахичеванда куркам уй-жой бинолари, жамоат ва саноат иншоотлари қурилди, меъморий ёдгорликлар таъмирланди. Озарбайжон реалистик рассомчилигининг асосчиларидан бири Б. Ш. Кенгарли (19-а. охири — 20-а. боши) Нахичеванда яшаб, ижод қилди. Энг кўп тарқалган тасвирий-амалий санъат турлари: тўқувчилик, гиламчилик, маржон ва мунчоқли каштачилик, қўлда гул солиб тўқиш, мис-гарлик, ёғоч ўймакорлиги ва б.
Мусиқада халқ қўшиқ ва рақслари (меҳнат, турмуш, маросим, қаҳрамонлик, тарихий ва б.) қад. анъаналарга эга. Давра бўлиб ижро этиладиган қўшиқрақс (Мас, қад. ялла)лар жўшқинлиги ва турли-туманлиги билан ажралиб туради. Мусиқа асбоблари: сурнай, баламан, ноғора, тулум ва б. 19-а. охирида Нахичеванда ҳаваскорлик труппаси ташкил этилди. Нахичеванда профессионал театрни барпо этишда ёзувчи Ж. Мамадқулизода, реж. Г. Араблинский (Халафов) катта хизмат қилди. 1923 й. давлат драма театри ташкил этилди (1962 й. дан Ж. Мамадқулизода номидаги мусиқали драма театри). Унинг репертуаридан М. Ф. Охундов, С Вурғун, Ш. Қурбонов, М. Носирли ва жаҳон мумтоз драматургия асарлари ўрин олган. Артистлардан Э. Ахвердиев, И. Ҳамзаев, М. Қулиев, И. Мусаев машҳур.