ЎНОЁҚЛИ ҚИСҚИЧБАҚАЛАР — юксак қисқичбақасимонлар гуркуми. Танасининг уз. 80 см гача (мадагаскар дарё қисқичбақаси), гигант япон краби қисқичбақалари ёйилганида 3 м га етади. Гавдаси бирламчи бош — протоцефалон, 3 та кўкрак бўғимининг жағ билан қўшилишидан ҳосил бўлган гнатоторакс (бошкўкрак) ва қорин бўлимидан иборат. Олдинги кўкрак бўғимлари ўсимталари жағоёқларга, кейинги бўғимлари ўсимталари 5 жуфт юриш оёқларига айланган (номи шундан). Боши гнатоторакс карапакс (бошкўкрак қалқони) билан қопланган. Карапакснинг олдинги учи рострум (тумшуқ)ни ҳосил қилади. Кўзлари фасеткали (мураккаб), поячада ўрнашган. Жабралари оёклари асосида жойлашган; икки ён томондан карапакс билан қопланган. Қорин бўлимининг тузилиши яшаш тарзига боғлиқ. Узунқоринлилар — №1аша (креветкалар) ва чалақоринлилар — (дарё қисқичбақалари, омарлар, лангустлар, краблар, зоҳид қисқичбақалар) кенжа туркумларига бўлинади. 8500 дан ортиқ тури бор. Аксарият турлари денгизларда, айрим турлари (дарё қисқичбақалари, айрим креветкалар, краблар) чучук сувларда яшайди. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида ингичкабармоқ дарё қисқичбақаси ва (Роатоп ро1атю$ креветкаси тарқалган.
Урғочи Ўноёқли қисқичбақалар тухумларини қориноёқларига ёпиштириб олиб юришади. Чучук сув Ўноёқли қисқичбақалар метаморфозсиз ривожланади. Кўпчилик Ўноёқли қисқичбақалар тухумларидан чиққан личинкалар зоеа ва мизид даврларини ўтиб вояга етган. Тубан тузилган креветкалар личинкаси ривожланишида науплеус ва метанауплеус даврларини ўтади. Айрим Ўноёқли қисқичбақалар (камчатка краби, омарлар, лангустлар, креветкалар) саноат миқёсида овланади.