ЎРИЛИШ — тўқима (мато, газлама) тўқишда арқоқ (кўндаланг ип) ва танда (бўйлама ип) нинг ўзаро бирлашиши. Тўқима сийрак ёки зич Ўрилишда тўқилиши мумкин. Тўқиманинг танда бўйича зичлиги арқоқ бўйича зичлигидан фарқ қилади ёки улар бир хил бўлади. Тўқиманинг 10 см энига тўғри келадиган танда иплари сони танда бўйича зичлиги, арқоқ иплари сони арқоқ бўйича зичлиги деб аталади. Тўқувчилик Ў. ларининг тури кўп. Улар тўқиманинг тузилиши (мас, зич ёки сийракли) ва хоссаларига боғлиқбўлади. Тўқима ўнгидаги гули, сиртининг силлиқлиги ёки ғадирбудурлиги (рельефи), кўндаланг ва бўйлама йўллари борйўқлиги, товланиб туриши танда ва арқоқ ипларининг У. турига боғлиқ бўлади. Ўрилишлар газламанинг пишиқлигига, чўзилувчанлигига, киришиши ёки чўзилиши ва бошқалар хоссаларига таъсир қилади.
Тўқувчилик Ўрилиш лари оддий (текис), майда гулли, мураккаб ва йирик гулли турларга бўлинади. Ҳар қайси Ўрилиш турида танда бўйича раппорт (Ў. гулини ҳосил қиладиган иплар сони) ва арқоқ бўйича раппорт фарқланади. Танда бўйича раппорт Ўрилиш гулини ҳосил қиладиган танда иплари сони, арқоқ бўйича раппорт Ўрилиш гулини ҳосил қиладиган танда иплари сони. Мас, танда бўйича зич тўқимада танда иплари сони кўп, арқоқ бўйича зич тўқимада арқоқ иплари сони кўп бўлади ва аксинча. Газламада қандай гул ҳосил қилиниши раппортга боғлиқ бўлади.
Тўқувчиликда энг кенг тарқалган Ўрилиш оддий Ўрилиш ҳисобланади. Оддий Ўрилишга полотно, саржа, атлас ва сатин Ў. лар киради (расмга қ.). Бу ўрилишларда арқоқ ипи билан фақат бир марта ўрилишади. Ҳар доим танда ипи бўйича раппорт арқоқ бўйича раппортга тенг бўлади. Ўзбекистонда қадимдан қўлланиб ке линадиган Ўрилиш атлас Ўрилиш ҳисобланади. Мас, беш ипли атлас Ў. Раппортдаги ҳар қаиси танда ип тўртта арқоқ ипи устида ётади ва битта арқоқ ипи тагидан ўтади. Демак, атлас Ўрилиш ли газламанинг ўнги асосан танда ипларидан иборат бўлади.
Майда гулли, мураккаб ва йирик гулли Ўрилишлар бир-биридан танда бўйича раппорт ва арқоқ бўйича раппортнинг нисбати билан фарқланади (қ. Тўқувчилик).
Ад.: Олимбоев Э. Ш. ва бошқалар, Тўқувчилик технологияси ва тўқув станоклари, Т., 1987.