ОКТЯБРЬ ТЎНТАРИШИ

ОКТЯБРЬ ТЎНТАРИШИ — Россияда Муваққат ҳукуматнит қурол кучи б-н ағдарилиши ва ҳокимият тепасига большевиклар партиясининг келиши [1917 й. 24-26 окт. (6-8 нояб.)]. Февраль инқилобидан кейин Муваққат ҳукуматнинг ишчилар ва деҳқонларнинг талаблари, миллий масалаларни ҳал қилишдаги сусткашлиги ва катъиятсизлиги, Россиянинг урушда иштироки давом этаётганлиги умуммиллий инқирозни авж олдирди, марказда экстремистик (ўта сўл) партияларнинг, мамлакатнинг чеккаларида эса миллатчи партияларнинг кучайиши учун шароит туғдирди. Ҳаммадан ҳам большевиклар фаол ҳаракат қилдилар. Улар Россияда социалистик инқилобни бошлаймиз, бу жаҳон инқилобининг де-бочаси бўлади, деб бонг урдилар. 1917 й. авг. охири — сент. бошларида большевиклар Петроград ва Москва Советларида кўпчиликни эгаллади ва қуролли тўнтаришга тайёргарлик кўрди. 24 окт. дан 25 окт. га ўтар кечаси (6—7 нояб.) куролланган ишчилар, Петроград гарнизонининг солдатлари ва Болтик, флотининг матрослари Қишки са-ройга бостириб кирди ва Муваққат ҳукумат аъзоларини қамоққа олди. Бутун Россия Советларининг 2-съездида большевиклар дастлаб сўл эсерлар б-н ҳамкорликда Муваққат ҳукумат ағдарилганлигини қўллаб-қувватлаб, Тинчлик ва Ер тўғрисида декретлар эълон қилдилар. В. И. Ленин бошчилигидаги ҳукумат — Халқ Комиссарлари Совети (ХКС)ни туздилар. Петроград ва Москвада Муваққат ҳукуматга содиқ кучларнинг қаршилигини шафқатсиз бостириб, Россиянинг муҳим марказий са-ноат шаҳарларида тезлик билан ҳукмронликни ўрнатдилар. Асосий душман — кадетлар партияси эса қонундан таш-қари деб эълон қилинди, партия йўлбошчилари қамоққа олинди, матбуот эркинлигига чек қўйилди. Шунга қарамай, Таъсис мажлисига бўлган сайловлар (1917 й. 12 нояб.)да большевиклар фақат 25% овоз олди. 1918 й. 5(18) янв. да Петроградда бўлган Таъсис мажлиси большевикларнинг дўқ-пўписалардан иборат талабларини рад қилгач, улар томонидан ноқонуний ра-вишда тарқатиб юборидди. Бу ҳолат мамлакатнинг парчаланиши ва Россияда фуқаролар уруши (1918—22) кучайишига олиб келди. 1918 й. март ойига келиб Россиянинг анчагина ҳудудида совет ҳокимияти ўрнатилди. «Ҳарбий коммунизм» сиёсатига ўтилиши, қатағон органи — Бутун Россия Фавкулодда комиссияси (ВЧК)нинг тузилиши (1917 й. дек.) ва Қизил армиянинг ташкил қилиниши (1918 й. фев.) большевиклар ғалабасини таъминлаб, уларнинг яккапартиявий ҳукмронликни ўрнатишига имкон берди.

1917 й. кузида Туркистонда ҳокимиятнинг Советлар қўлига ўтиши учун объектив шарт-шароитлар йўқ эди, большевикларнинг омма ўртасида таъсири ҳам оз бўлган. Бу ерда асосий сиёсий кучлар эсерлар ва миллий партиялар эди. Бироқ, Октябрь тўнтариши ҳақидаги хабар 27 окт. да Тошкентга етиб келгач, большевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун кураш бошладилар. Тўрт кунлик жанглардан сўнг Тошкентнинг янги шаҳар қисмида совет ҳокимияти ўрнатилди (1917 й. 1 нояб.). Муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитети ағдариб ташланди. Бироқ қуролли тўқнашувда ма-ҳаллий аҳоли деярли иштирок этмади. 1917 й. 15—22 нояб. да бўлган Туркистон Советларининг З-Ўлка съездила сўл эсерлар, большевиклар ва максималистлардан иборат Туркистон ўлкаси ХКС (раиси Ф. И. Колесов) тузилди. Ҳукумат таркибига туб миллат вакилларидан бирон киши ҳам киритилмаган эди. Ҳокимиятнинг Советлар томонидан босиб олини-шини тараққийпарвар кучлар (Фитрат, Убайдулла Асадуллахўжаев, Мунавварқори, Мустафо Чўқай, Шерали Лапин ва б.) кескин қоралашган. Туркистондаги совет ҳокимияти Муваққат хукуматдан мерос қолган ҳарбий кучлар ва б. куролли кучларни ўз қўлига тўплаб, Қўқонга ҳужум қидди ва Туркистон мухториятини тугатди (1918 й. фев.). Бироқ Бухорога қилинган босқин (1918 март) мағлуби-ятга учради (қ. Колесов вокеаси).

Октябрь тўнтариши 20-а. да Россия ва бутун жаҳон учун кучли таъсир қилди. Дунё сиёсий тартиботида ақл бовар қилмайдиган воқеалар юз берди. Амалга оширилган Октябрь тўнтаришини саклаб қолиш учун большевиклар бутун ижтимоий-сиёсий жараёнлар устидан диктатурани, яъни алоҳида шахсларнинг ҳокимиятини таъминлаб берувчи ҳарбий-сиёсий режимни ўрнатдилар. Бу режим собиқ СССР ҳудудида қатағон сиёсатини амалга оширди. Гарчи Октябрь тўнтариши 18—19-а. ларда шаклланган социалистик ғоялар байроғи остида амалга оширилган бўлсада, аслида мақсад қандай қилиб бўлмасин давлатни қўлга олишга қаратилган эди. Большевиклар Октябрь тўнтаришидан кейин олдинги империячилик сиёсатини изчил давом эттирдилар. 20-а. нинг 2-ярмида эса империя чегарасини Ғарбий Европагача етказдилар. Дунёнинг икки қутбга бўлиниш жараёни бошланди. Бу жа-раён 20-а. нинг 80-й. ларигача давом этди. Октябрь тўнтариши инсоният тарихий тараққиётини бутунлай тескарига буриб юборди. Жамият тараққиётини таъминловчи хусусий мулк, тадбиркорлик, савдо-сотиқ, эркин ҳаракат, шунингдек, эркин фикр аввалига бир қолипга солинди, кейинроқ бутунлай тақиқлаб қўйилди. Инсоният яратган, табиат инъом этган ҳамма нарсалар давлат мулкига айлантирилди. Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги халкларнинг қадрияти астасекин йўқотила борилди. Ягона халқ, ягона оила, ягона тил каби сунъий қадриятлар тиқиштирилди.

Халқни, унинг манфаатларини назарписанд қилмай, аслида халқ иродасига қарши амалга оширилган Россиядаги Октябрь тўнтариши 20-а. даги давлат терроризмини бошлаб берган сиёсий воқеа эди.

Ад:. Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-ки-тоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000; История Советской России Санкт-Петербург, 2001; В ер го Н., История советского государства, 1900—1991, М., 2001.

Ҳаҳрамон Ражабов, Сайфиддин Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ОКТЯБРЬ ТЎНТАРИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты