ОЛМОС

ОЛМОС — туғма элементлар гуруҳига мансуб минерал, соф углероднинг кристалл ҳолидаги тури. Олмос табиатда маълум барча материаллардан қаттиқлиги билан ажралиб туради ва шунинг учун саноатнинг кўп муҳим тармоқларида қўлланади. Олмос инсониятга мил. ав. дан маълум бўлиб, дастлаб Ҳиндистонда (мил. ав. 8—7-а. лар) топилган. Кўп асрлар мобайнида Олмос фақат Осиё регионидан чиқарилган. Кейинчалик Бразилияда (18-а.), Россияда (1829 й.), Жан. Африкада (19-а. нинг 60-й. лари) қазиб олина бошлаган ва 1866 й. О. саноатининг бошланиши деб ҳисобланади. Шу вақтдан Африка мамлакатлари Олмос қазиб олинадиган асосий минтақа бўлиб келмоқда. Бундан ташқари, Олмос конлари Жан. Америка, Осиё (Ҳиндистон, Индонезия)да ҳам бор ва саноат миқёсида Олмос олинмоқда. 1955 й. дан Россия (Якутия)да ҳам кўп Олмос қазиб чиқарилмоқда. Ўзбекистонда Олмос сочмаларини топиш бўйича изланишлар олиб борилмоқца. Табиий Олмос турли шаклларда учрайди. Унинг микроскопик доначаларидан тортиб 100 ва 1000 каратли (1 карат = 0,2 г) ўта йирик кристаллари ҳам мавжуд. Кўпинча 0,1—1,0 каратли Олмос учрайди. 100 каратдан ортиқ йирик кристаллари кам. Жан. Африкада дунёдаги энг йирик Олмос —3106 каратли «Куллинан» топилган (1905) ва ундан 105 та бриллиант ясалган. Олмос ўзининг катталиги, шакли, ранги, қўлланишига кўра, 7 категория ва 23 гурухга бўлинади. Олмос саноатида 2 хил — заргарлик ва техник Олмос фарқ қилинади. Мукаммал шаклли, ўта шаффоф, соф, дарзсиз ва б. нуқсонсиз Олмос заргарлик ҳамда безак ишларида қўлланади. Сифат ва катталигидан қатъи назар, қолган барча Олмослар техник О. Хисобланади. Техник Олмос кукун, шунингдек, кристалл ҳолида бўлиши мумкин. Уларни қирралаб, зарур шаклга (кескич, фильер ва б.) келтирилади. Жахрнда барча қазиб олинадиган Олмос ларнинг 25% гачаси заргарлик Олмос ҳисобланади. Физик хоссалари. Табиий Олмос кристалл панжарасининг тузилиши куб шаклида. Углероднинг ҳар бир атоми тетраэдр учлари бўйлаб симметрик жойлашган. Кристаллик структурасининг ўзига хослигига кўра, Олмоснинг идеал (нуқсонсиз) кристали шаффоф бўлиши керак. Табиатда учрайдиган кристалларда, жуда оз микдорда бўлса ҳам, бошқа аралашмалар борлиги туфайли кристалл панжарада нуқсон бўлади. Энг тоза заргарлик Олмоснинг 1 см3 ҳажмидаги аралашмалар микдори 1018 атомни ташкил этади. Олмосда кремний, алюминий, кальций ва магний бирикмалари кўп учрайди.

Олмос Моос шкаласи бўйича қаттикдик эталони хисобланади (О. нинг қаттиқлиги 10, корундники 9, кварцники 7, кальцитники 3 ва ҳ. к.). Турли кристаллографик томонлари бўйича Олмоснинг қаттиқлиги турлича (мас, октаэдр томони энг қаттиғи ҳисобланади). Олмоснинг нормал эластиклик модули 1000 Гн/м2 (10»дин/ см2), ҳажмий сиқилиш модули 600 Гн/ м2 (6х1012 дин/ см2). Иссиқлик ўтказиш коэффициенти (т-ра 100 К дан 400 К гача ортиши б-н) 6 дан 0,8 кЖ/м К гача пасаяди. Олмоснинг уй т-расида иссиклик ўтказувчанлиги кумушникидан юқори. Диамагнит хоссага эга.

Олмоснинг ранги ва шаффофлиги ҳар хил. Рангсиз, оқ, қаво ранг, яшил, сарғиш, жигарранг, қизғиш, тўқ кулранг хиллари учрайди. Кристаллнинг ранги кўпинча бир текис тусда бўлмайди.

Олмоснинг зичлиги 3,515 г/см3, нур синдириш кўрсаткичи 2,417, дисперсияси 0,063. Нурнинг тўлиқ қайтиш бурчаги 24°24’, айрим намуналари оптик анизотропия хоссасига эга. Ультрабинаф-ша ва ренгтен нурлари, электрон, а. заррача ва нейтронлар таъсирида Олмосда люминесценция ҳодисаси кузатилади. Олмосни нейтронлар билан нурлантириш натижасида унда барқарор радиоактивлик хоссаси пайдо бўлмайди. Бунда Олмоснинг зичлиги камаяди, кристалл панжараси «бўшашади» ва абразивлик сифати ёмонлашади.

Олмос кислота ва ҳатто қайноқ ишқор эритмалари таъсирига чидамли, селитра ва сода (t=500°) эритмаларида эрийди. Олмос ҳавода 850—1000° да, кислородца 720—800° да ёнади. Вакуум ёки инерт газда 1400° да Олмоснинг устки қисмида сезиларли графитланиш бошланади. Т-ра кўтарилиши билан бу жараён тезлашади ва 2000° атрофида (15—30 минут ичида) Олмос графитга тўла айланади. Импульсли қиздиришда (3400° да ҳам) Олмос кристаллари сақланади, лекин 3600° ва ундан юкррида графитга айланади. Шу туфайли Олмос нормал босим ва 1000° гача т-рада чексиз вакт сакланади.

Олмос туб ва сочма конлардан казиб олинади. Олмос олинадиган, саноат аҳамиятига эга бўлган ягона туб жинс — қад. шчит ва платформаларда учрайдиган кимберлитдир. Олмос кимберлитларда нотекис тақсимланган. Якка кристаллар, баъзан у кристалларнинг ўсимталари ҳолида учрайдиган Олмоснинг кимберлитларда пайдо бўлиши ҳақида ягона фикр йўқ. У ҳеч ерда йирик уюмлар ҳосил қилмайди. Олмос, асосан (80—85% кисми), сочма конлардан (делювиал, аллювиал, денгиз бўйи сочмаларидан) қазиб олинади. Бутун дунёда қазиб чиқарилаётган Олмоснинг 80% и саноатда ишлатилади. 20-а. нинг 30-й. ларигача ЖАР дунёда Олмос қазиб чиқаришда 1-ўринни эгаллаб келган. Кейинчалик Олмоснинг йирик захиралари Конго Демократик Республикасида топидди. Олмос тоғжинси билан олингач, руда бойитишнинг барча физик ва кимёвий усуллари ёрдамида ажратилади.

Синтетик Олмос, асосан, графит ва углеродли моддалардан сунъий йўл билан махсус қурилмаларда 1200—1600° да ва 4,5—8 ГПа босим остида Fe, Co, Gr, Mn ёки уларнинг кртишмалари иштирокида олинади. Ранги оқдан қорага-ча; шаффофлиги олиниш технологиясига боғлиқ, кўпинча ярим шаффоф ёки хира (тиникмас). Кристалларининг ўлчамлари 1—2 мм гача етиши мумкин; кўпинча 0,1 — 1 мм бўлади.

Олмоснинг кимёвий таркиби 18-а. охирида аниқланиб, бу ҳол турли мамлакатларда сунъий (синтетик) усул билан Олмос олиш учун кўпгина уринишлар бошланишига сабаб бўлди. 20-а. нинг 50-й. лари ўртасида бир неча мамлакатларда деярли бир вақтда Олмосни синтез қилишга муваффақ бўлинди. Олмосни синтез қилиш усуллари ривожланиши билан махсус физик хоссаларга эга бўлган (мас, яримўтказгич) синтетик Олмос олиш ва ундан асбобсозликда кенг фойдаланиш йўлга қўйилди.

Зикир Исабоев.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛМОС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ИНДОНЕЗИЯ
ФРАНЦИЯ
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты