ЎҚТОЙХОН, Ўқтой қоон, Ўгедей, Угэдэй (11861241.11.7) Мўғуллар давлати улуғ қоони (1229 — 1241.11.7); Чингизхотшт 1хотини, яъни қўнғирот уруғининг кўзга кўринган вакили Дай нўён қизи Бўрта Фужиндан туғилган 3ўғил. Мўғуллар томонидан 1219—20 йилларда Мовароуннаҳрнинг забт этилишида фаоллик қўрсатган (қ. Урганч мудофааси). Чингизхон ҳаётлигида Ўқтойхонни тахт вориси деб эълон қилган. Чингизхон ўлимидан 2 йил ўтгач, 1229 йилда Жўжихон ўғлонлари, Чиғатой ва Тулихон фарзандлари ҳамда Билгадай нўён ва Илчидой нўён сингари аркони давлат иштирокида чақирилган буюк қурултойда Ўқтойхон улуғ қоон (бош ҳукмдор) этиб сайланган. Ў ҳукмронлиги даврида Шим. Хитой бутунлай мўғуллар қўл остига ўтган ва қоон Махмуд Ялавочта бу юртни бошқаришни топширган. Ў. Хитойни забт этиб қайтгач, 1235 йил Жўжихоннинг тўнғич ўғли Ботухон бошлиқ чингизий хонзодаларни Дашти Қипчоқ, Булғор, Рус, Алания, Можаристон, Черкес, Бошқирд ва бошқалар элларни фатҳ қилиш учун юборган. Ушбу ҳарбий юришлар 1240 йилнинг июнигача давом этган. Бу даврда Қорақурумнн обод қилиш ишлари амалга оширилган. Хитойдан келтирилган усталар ва наққошлар ёрдамида қўркам кўшклар, бинолар қурилади. Хитойдан Қорақурумгача бўлган масофада бир-биридан узоқлиги тахм. 30 км дан иборат 37 ёмхона бунёд этилган. Мўғулларнинг юриши вақтида вайронага айланган Ҳирот шаҳрини қайта тиклашга муваффақ бўлинган, аҳоли рўйхатга олинган. Мўғулистоннинг бир қисми, Жунғория ва Хитойнинг бир қисми Ўқтойхон тасарруфида бўлган. Айшу ишратта берилиш, ҳаддан ташқари кўп шароб ичиш оқибатида Ўқтойхон 1241 йилнинг 11 июлида вафот этган. Тахт маълум муддатга унинг беваси Туракина хотун қўлига ўтган.
Ад.: РашидадДин, Сборник летописей, т. 2 [перевод с персидского Ю. П. Верховского], М. — Л., 1960; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994.
Ҳамидулла Дадабоев.