ЎҚУВЧИ ВА ЎСМИРЛАР ТЕХНИКА ИЖОДИЁТ МАРКАЗИ, Республика ўқувчи ва ўсмирлар техника ижодиёт. маркази — ўқувчи ва ўсмирлар билан техникага оид машгулотлар олиб борувчи мактабдан гашқари болалар муассасаси. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида. 1930 йил болалар техника ва қ. х. станцияси номи билан ташкил этилган. 1934 йилдан техника ст-яси, 1948 йилдан Республика ёш техниклар ст-яси, 1960 йилдан Марказий ёш техниклар ст-яси деб номланган; 1991 йилдан ҳоз. номда. Марказ ўқувчи ва ўсмирларнинг бўш вақтларини кўнгилли ҳамда унумли ўтказишлари учун уларни техника тўгаракларига жалб этиб, техникага бўлган ҳавасини кучайтиради, мактабда олган назарий билимларини амалда синаб кўриш имкониятини яратади, техникага оид билимларини бойитади, касб-ҳунарга бўлган лаёқатлари, қизиқишларини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, спортнинг техника турлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва мусобақалар ўгказишни ташкил этади. 2005 йил Ўзбекистон Республикасида 136 техника ижодиёт маркази, 8309 тўгарак ва 2715 тўгарак раҳбари фаолият юритди; тўгарак машғулотларида 66 йўналиш бўйича 92 минг ўқувчи ва ўсмир иштирок этди.