ЎҒИР, кели — қўлда дон (арпа, буғдой, жўхори ва бошқалар) янчиш, шоли оқлаш учун мўлжалланган рўзғор буюми. Пишиқ ёғочнинг ичини ўйиб ташлаб ишланади. Дастаси (келисоп) ҳам қаттиқ ёғочдан қилинади. Дастанинг ўртароғида иккала қўл билан ушлаш учун ўйиғи бўлади. Келисопнинг уз. — 1,5—2 м. Ў. да донни янчиш учун дон бир оз ивитиб қўйилади, сўнгра Ўғирга ярмигача солиниб, келисоп билан қаттиққаттиқ урилади. Ўғир деҳқончилик ривожланиб, дон экила бошлагач пайдо бўлган. Ҳозир ҳам (айниқса, қишлоқ жойларда) уйрўзғорда ишлатилади.