ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МУҲОФАЗАСИ — оналар ва болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом, жисмонан ва аклан баркамол болаларни тарбиялашга каратилган давлат ва ижтимоий-тиббий тадбирлар тизими. ЎзРда бу тизим аёллар, ҳомиладорлар ва эмизикли оналар меҳнатини муҳофаза қилиш крнунчилиги, оналар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, акушерлик-гинекология ва педиатрия ёрдамини кўрсатадиган махсус даволаш-профилактика муассасалари тармокларини яратишга асосланган. Мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг Оналар ва болалар муҳофазаси ва б. м. га қаратилган кенг камровли чоратадбирлар кўзда тутилган дастурлар ишлаб чиқилган. 1998 й. дан Тошкентда «Оила» илмий-амалий маркази фаолият кўрсата бошлади; бу марказда Ўзбекистонда оилани шакллантириш ва демографик ривожлантиришга оид муаммолар юзасидан и. т. ишлари олиб борилади. Давлат томонидан ёш болали оналар иш соатлари чекланади, уларга тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, шунингдек, заруриятдан келиб чиқиб ўзларига қулай соатларда ёки уйда ишлаш имкониятлари берилади. Ҳар бир она ва бола соғлиғини кузатиш, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам давлат зиммасида. Соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан мактабгача таълим, мактаб, интернат мактаб, болаларни соғломлаштириш комплекслари каби хилма-хил тармокдар ривожлантирилмоқда.
Оналар ва болалар муҳофазаси ва б. м. 2 асосий бўлимни: акушерлик-гинекология (туғишга ёрдам бериш) ва болаларга даволаш-профилактика ёрдами кўрсатишни ташкил қилишни ўз ичига олади. Акушерлик-гинекология ёрдамини махсус муассасалар, хусусан, шаҳарда туғруқхоналар, шунингдек, таркибида аёллар масла-ҳатхонаси бўлган туфуқхона комплекслари, касалхоналарнинг акушерлик-гинекология бўлимлари, акушерлик ва гинекология и. т. институти, тиббиёт ин-тлари акушерлик-гинекология ка-федраси таркибидаги шу соҳа бўлимлари, аёллар маслаҳатхонаси, поликлиника ва и. ч. корхоналари тиббий-санитария қисми қошидаги акушерлик-гинекология кабинетлари амалга оширади. Қишлоқ жойларда аёлларга акушерлик-гинекология ёрдамини вилоят, туман касалхоналарининг туғруқхона бўлимлари, амбулаторияси, фельдшеракушерлик пунктлари ва поликлиникадаги акушерлик-гинекология кабинетлари кўрсатади.
Аёллар маслаҳатхонаси ўз ҳудудидаги поликлиника, ҳомиладорларни соғломлаштириш муассасалари, «Она ва бола скрининг» маркази ва перинатал марказлар, тиббий-генетик, шунингдек, «Никоҳ ва оила» маслаҳатхоналари, оилавий ва болалар поликлиникалари, кўп тармокли касалхоналарнинг ихтисослаштирилган бўлимлари билан уз-вий боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади.
Оналар ва болалар муҳофазаси ва б. м. тизимида даволаш-профилактика ёрдамининг бир нечта босқичлари мавжуд: 1-босқич — ёшларни жинсий масалаларга тайёрлаш, соғлом оила қуриш, жинсий ҳаёт генетикаси ва жинсий йўл орқали юқадиган ка-салликлардан бохабар этиш бўйича юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни «Оила ва никоҳ» илмий маслаҳатхоналари амалга оширади. 2-босқич — ҳомилани антинатал муҳофазалаш комплекс чоратадбирларини амалга ошириш аёллар маслаҳатхонаси, туғ-руқхона комплекслари ва б. фаолиятига киради. 3-босқич — туғишни бекаму-кўст олиб бориш учун ҳомилани ин-транатал мухрфазалаш — бу туғруқхо-налар зиммасига юклатилган. 4-босқич — янги туғилган чақалоқ соғлиғини ҳимоя этиш, уни эмизиш, умумий ҳолати, физиологик ривожланишини назорат қилиш ва б. туғруқхоналарнинг чақалокдар бўлимида кўздан кечириб борилади. 5-босқич — мактабгача ёшдаги болалар соғлиғини муҳофаза қилиш. 6-босқич — мактаб ёшидаги болалар соғлиғиги ҳимоя қилиш. Буларнинг ҳаммаси ЎзР да йўлга қўйилган ягона Оналар ва болалар муҳофазаси ва б. м. тизимида босқичма-босқич амалга оширилади. Республикамизда фаолият кўрсатаётган Акушерлик ва гинекология институти, Педиатрия и. т. институти, «Она ва бола» касалхонаси ва марказлари, шунингдек, шу соҳага оид қатор даволаш-профилактика муассасаларида Оналар ва болалар муҳофазаси ва б. м. бўйича илмий изланишлар олиб борилади.