ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — кенг маънода — мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган хуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чоратадбирлар мажмуи; тор маъ-нода — давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи, тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисидаги ғамхўрлиги. Унинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигининг тўхтовсиз яхшиланишини таъминлаш, аҳоли қат-ламларининг таълим, маданият, касб малакаси, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларига барҳам бериш, жамият томонидан инсонга муносиб ҳаёт даражасини ва инсон тараққиётини таъминлашга ёрдам беришдан ибо-рат. Ижтимоий ҳимоянинг асосий йўналишлари: эркин ижтимоийиқтисодий фаолият кўрсатишни таъминлаш; иш билан бандлик, касб танлаш, ўқиш ва билим олиш; даромадларнинг кафолатлани-ши; ҳар бир фуқаронинг ўз иқтисодий фаолиятида даромадга эга бўлиши; ис-теъмолчилар ҳимояси, истеъмолчилар жамиятлари; товарлар ва хизматлар сифати, истеъмол кафолатини таъминлаш; аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш; ижтимоий таъминот тизими ва аҳолининг муҳтож, кам таъминланган қисмларига пенсиялар, нафақалар, турли хил имтиёзлар бериш.

Ривожланган демократик жамиятда Ижтимоий ҳимоя вазифаларини бажаришни давлат ўз зиммасига олади. «Ижтимоий ҳимоя» тушунчаси биринчи марта 1935 й. да АҚШнинг «Ижтимоий хавфсизлик бўйича қонун» ида қўлланилган, кейинчалик Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларида бу тушунча мазмуни мукаммаллаштирилган. АҚШ, Канада, Швейцария каби мамлакатларда Ижтимоий ҳимоянинг кўпгина муаммолари ҳал этилган, лекин ечимини топмаган муаммолари ҳам жуда кўп. Шунга қарамай, бу мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш аҳамиятлидир.

Турли мамлакатларда аҳолини Ижтимоий ҳимоя тизими мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт даражаси, демократик тараққиёт ва унинг аҳоли манфаатига мувофиклиги, ижтимоий сиёсат даражаси, ижтимоий таъминот тизими каби омилларга боғлиқ ҳолда амал қилади.

Ўзбекистонда Ид. тизими 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб шакллана бошлади. 90-й. ларга келиб, бозор иқтисо-диётига ўтиш асосида амалдаги ислоҳотларга мос равишда янгидан шаклланди. Айниқса, миллийлик, ўзликни англаш, эътиқод ва анъаналарнинг тикланиши Ижтимоий ҳимоя тизимига муҳим янгилик бўлиб қўшилди.

Ўзбекистонда аҳолини Ижтимоий ҳимоя қилиш иқтисодий ислоҳотлар дастуридаги уз-луксиз устувор йўналишлардан бирига, яъни ислоҳотларнинг ҳамма босқичларида устувор ҳисобланадиган ва-зифалар қаторига киради. Мамлакатда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти барпо қилишда давлат томонидан кучли Ижтимоий ҳимоя Ҳ – сиёсати олиб борилмоқда. Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истикдол ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан бири ҳисобланади.

Республикада Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий муҳити яратилди, унга қонуний асос солинди. Ижтимоий ҳимоя тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланиб, қабул қилинган қонунларда ўз аксини топди. Мамлакатда даромад олишнинг кафолатланиши амалга оширилди. Кенг миқёсда янги иш жойлари яратилиши аҳолини иш билан таъминлаш ишсизлик муаммосини ҳал қилмоқда (мамлакатда ишсизликнинг статистик кўрсаткичи — 0,5—0,6%). Бунда, айниқса, кичик ва ўрта бизнеспи ривожлантириш, касаначилик қўл келмоқда. Товарлар сифати, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган тадбир-чоралар истеъмолчилар ҳимоясини шакллантириб, аҳоли манфаатларини таъминламоқда. Инфляциянинг олдини олиш, сўмнинг харид кучини сақлаш, бизнес-тижорат устидан давлатнинг маромий назоратини ўрнатиш, маркетинг, савдо, реклама кабиларни тартиблаштириш Ижтимоий ҳимояни ривожлантирмоқда. Экология билан боғлиқ бир қанча катта ҳимоялаш ишлари амалга оширилиб, сув, ҳаво, ер ва маҳсулот тозалигига эришилмоқда.

Ўқиш, билим олиш, касб танлаш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури асосида тубдан янгиланмоқда. Таълимга ажратилган маблағлар кейинги 7 йил (1995—2002 йиллар) ичида йилига ялпи ички маҳсулотнинг 7,1—7,76% ини, ажратилган маблағ бюджет хара-жатларининг 21,77—24,12 %ини ташкил этди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади. Тиббиётда ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига соғлиқни сакдаш соҳасида кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини кўтариш чоралари амалга оширилди. Инфляцията қарши чоралар ҳам Ижтимоий ҳимояда муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда унинг ўрнини тўла қоплаш мумкин бўлмаса ҳам зарар кучини пасайтириш мақсадида иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилмоқда (1998 й. да – 50%, 2000 й. да – 60% ва 2002 й. да – 30%).

Бозор муносабатларига ўтиш ва ижтимоий-иқтисодий тизимни ислоҳ қилиш даврида аҳолини ялпи Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини, айниқса, унинг ночор гурухларини аниқ манзилли ва мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими барпо этилди. Бу тизимда маҳалла марказий ўринда туради. 1999 й. да ушбу тизим орқали кам таъминланган оилалар — жами 3 млн. киши (мамлакат аҳолисининг 12,2%) ва болали оилалар — 6,5 млн. дан opтик, киши (27%) моддий ёрдам олди. Бир оила учун ёрдам пули болалар нафақаси билан бирга ойига 3,4 энг кам иш ҳақини ташил қилади. Бу соҳада Ижтимоий ҳимоя, асосан, кам таъминланган оилалар учун турли нафақалар бериш, аҳолининг баъзи гуруҳлари учун имтиёзлар яратиш, ёлғиз қария ва ногиронларни давлат ҳисобидан боқиш ва б. асосида амалга оширилади.

Республика Президентининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига (1994 й. 23 авг.) кўра, вояга етмаган фарзандлари бўлган кўп болали оилалар, кам пенсия олаётганларнинг оилалари, ногиронларнинг оилалари, ишсизлар ва боқувчисини йўқотганларнинг оилалари, ёлғиз пенсионерлар ва кам даромад олаётган муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 й. 10 дек. даги фармони билан 16 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар давлатнинг алоҳида оталиғига олинди, 2002 й. 25 янв. даги фармонга биноан ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган фарзандли оилалар до-ираси умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касбҳунар коллежларида ўқиётган 18 ёшгача фарзанди бўлган оилалар ҳисобига кенгайтирилди.

Булардан ташқари Ўзбекистонда норасимий ижтимоий ёрдам турлари ҳам мавжуд; уларга қариндошларнинг ўзаро ёрдами, миллий ва диний урф-одатлар асосида қилинадиган ёрдам, корхона ва ташкилотларнинг пенсионерларга, кам таъминланган кўп болали оилаларга, бева-бечораларга ёрдам пули бериши киради.

Республикада аёллар, болалар, кексаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади. Ижтимоий ҳимоя доирасида 1998 й. «Оила йили», 1999 й. «Аёллар йили», 2000 й. «Соғлом авлод йили», 2001 й. «Болалар йили», 2002 й. «Қарияларни қадрлаш йили» деб эълон қилингани ва уларга тааллукли махсус дастурларни амалга ошириш мавжуд Ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал қилиш ва бунга жамоатчиликни жалб этишда яхши самаралар берди. 1995 й. да бюджет харажатларининг 21,8%, 2000 й. да 29,6% ижтимоий соҳага ажратилди. 1999 й. дан бошлаб ЯИМ ўсиши аҳоли ўсиши суръатидан устун бўлишига эришилди. Бу турмуш даражаси ўсишининг ва Ижтимоий ҳимоя ривожининг заминидир. Умр узунлиги 70,3 ёшни (1999 й.) ташкил этди.

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2010 й. гача бўлган даврга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя тизимининг ягона концепцияси» ишлаб чиқилган. Унда Республикада мавжуд бўлган Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий ёрдам, пенсия таъмино-ти, болаларга нафақа тўлаш, ёлғиз кек-саларга хизмат кўрсатиш, ногиронларни протез-ортопедия буюмлари, ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш, шунингдек, тиббий, меҳнат ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш, тиббий хизмат, ишсизларни ишга жойлаштириш ва моддий ёрдам бериш, бир йўла (номунтазам) ёрдам тизимлари асосларида амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистонда 2000 й. да Республика давлат бюджетидан 72,4 млрд, сўм (ЯИМнинг 2,3%) И. ҳ. га ажратилди (яна қ. Ижтимоий таъминот).

Ад.: Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. [Ўзбекистон – 2000], Т., 2001.

Мухтор Расулов.


Кирилл алифбосида мақола: ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ДАВЛАТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты