ОРДОВИК СИСТЕМАСИ

ОРДОВИК СИСТЕМАСИ (ДАВРИ), ордовик (лот. Ordovices — Буюк Британиянинг ҳоз. Уэльс ҳудудида яшаган қад. кельт қабиласи номидан) — палеозой эрасининг пастдан 2даври. Ордовик системаси радиологик метод бўйича ҳрз. даврдан 490±15 млн. йил аввал бошланиб, 435±10 млн. йил аввал тугаган ва тахм. 67 млн. йил давом этган. Ордовик системаси дастлаб 1879 й. да инглиз геологи Ч. Лапуорс томонидан Буюк Британия ҳудудида ажратилган. Ордовик системаси мустақил давр сифатида факат 1960 й. да Халқаро геологик конгреседа қабул қилинган. Илгари кўп мамлакатларда уни силур системаси (даври)нинг қуйи бўлими сифатида қўллаганлар. Ордовик системаси 3 бўлим (қуйи, ўрта, юқори) ва 6 ярус (тремадок, арениг, лланвирн, лландейль, карадок ва ашгиль) дан иборат. Ордовик системасининг бўлим ва ярусларга аж-ратишда ҳамма томонидан тан олинган бўлиниши ҳозиргача йўқ. Ордовик системаси барча қитъаларда ва кўпинча оролларда ажратилган. Ордовик системасининг бошланиши Ер юзасининг чўкишига тўғри келиб, кўпгина ҳудудлар денгиз суви билан крпланган. Денгиз трансгрессиясининг максимуми ўрта ордовик бўлимларида мавжуд бўлган. Юқори Ордовик системаси каледон бурмаланиши туфайли денгиз сувлари билан қопланган майдонлар камайиб, янги йирик қурукликлар вужудга келган. Бу даврда денгиз ҳавзаси икки турли бўлган: биринчи-си тургун платформа структураларида тузилган эпиконтинентал денгиз ҳавзаларидан иборат; уларда, асосан, оҳактош, гил, кварцли қум ётқизиқлари тарқалган; иккинчиси эса геосинклиналь структураларга хос бўлиб, қум, гил ва граптолитли сланецлар ҳамда сув ости вулкан жинслари кўп. Вулкан жинслари Уэльс, Аппалачи, Қозоғистон, Шим. Тяньшан ва б. геосинклиналь областларида учрайди.

Ордовик системаси денгиз ётқизиқларида граптолит, трилобит, бошоёқли моллюскалар, елкаоёқлилар, пелеципода, фораминифера ва б. умуртқасиз жониворлар қолдиғи учрайди. Ордовик системаси еда денгиз типратикани, остракода, мшанкалар, булутлар мавжуд бўлган ва умуртқалилар пайдо бўла бошлаган. Ўсимликлардан кўкяшил сувўтлар кўп тарқалган бўлиб, биринчи бор юксак ўсимликлар вужудга келган. Кембрий даврида-гидек, бу даврда ҳам бактериялар ни-қоятда кўп эди. Ўрта Осиёда Ордовик системаси ётқи-зиклари Шим. ва Жан. Тяньшан, Чат-қол, Туркистон, Зарафшон, Олай, Нурота ва Қизилқумдаги Томдитов, Бўкантов тоғларида маълум. Ордовик системаси ётқи-зикларида нефть (АҚШ), ёнувчи сланец (Эстония), фосфоритлар (Ленинград вилояти), ордовик интрузияларида олтин ва б. металлар (Қозоғистон) учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ОРДОВИК СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БУЮК БРИТАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
СИЛУР ДАВРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты