ПАНАМА

ПАНАМА (Panama), Панама Республикаси (Republica de Panama — Марказий Американинг Панама бўйнида жойлашган давлат. Шим. дан Кариб денгизи, жан. дан Тинч океан ўраб туради. Майд. 78,2 минг км2. Ахрлиси 2,88 млн. киши (2002) . Пойтахти — Панама ш. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (provincia) ва 5 мухтор индейс резервациясига бўлинади.

Давлат тузуми. Панама — республика. Амалдаги конституцияси 1972 й. да кабул қилинган, унга 1978 ва 1993 й. ларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент, у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли 6-н 5 й. муд-датга сайланади ва иккинчи муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Кр-нун чиқарувчи ҳокимиятни Конун чиқарувчи ассамблея (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Панама ҳудуди Марказий Американинг энг камбар (48—200 км) қис-мида. Қирғоқлари, асосан, паст. Тинч океан ва Кариб денгизига туташ соҳилларида анчагина қўлтиқ бор. Майда орол кўп. Панаманинг бутун ҳудуди орқали ғарбдан шарқ томон Кордильера-де-Верагуа, Кордильера-де-Сан-Блас, Серраниядель-Дарьен тоғ тизмалари чўзилган, мамлакатнинг энг баланд нуқтаси ва ҳаракатдаги вулкани Бару (бал. 3475 м). Олтин, симоб, темир ва мис рудалар, боксит, бинокорлик ма-териалларининг кичикроқ конлари бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими субэкваториал, иссиқ ва сернам. Ўртача йиллик т-ра 25—28°. Ёғин жан. тоғ ён бағирларида 1500 мм дан шим. ён бағирларида 5000 мм гача. Дарёлари қисқа (200 км гача), кема қатнамайди, қурғоқчил мавсумда кўпинча қуриб қолади. Панама бўйнининг энг камбар жойида Панама ка-нали қурилган. Қизилсариқ латерит тупроқларда қимматбаҳо дарахт турлари ўсадиган ўрмонлар, жан.-ғарбдаги жигарранг-қизил тупрокларда саванналар учрайди. Ҳайвонот дунёси: зирҳли, ёввойи мушуклар (пума, оцелот), чумолихўр, ялқов, буғу, коата маймуни ва б. Дарьей ва б. миллий боглари, ўрмон қўриқхоналари бор.

Аҳолиси, асосан, панамаликлар — метислар (60%), негрлар (15%), индейслар (7%). Шаҳарларда ямайкаликлар, хитойлар, америкаликлар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 54%. Расмий тил — испан тили. Кўпчилик диндорлар католик, бир қисми протестант. Йирик шаҳарлари — Панама, Колон.

Тарихи. Панамани испанлар мустамлака қилиб олгунга қадар бу ерда куна, гуайми, чокова ва б. 60 дан ортиқ ин-дейс қабиласи яшаган. Панама нидастлаб 16-а. да испан конкистадорлари забт этган. Мустамлакачилар туб аҳолига зулм ўтказган ва кўпчилигини қириб ташлаб, плантациялар ва конларда ишла-тиш учун Африкадан негр қулларни келтирган. Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллиги учун уруш давомида (1810—26) Панама ўзини му-стақил деб (1821) эълон қилди ва С Боливар тузган Буюк Колумбия республикаси таркибига кирди. 1830 й. да Буюк Колумбия парчалангач, 1831 й. дан Янги Гранада (1886 й. дан Колумбия) республикаси таркибига департамент ҳуқуқида кирди. 1903 й. П. Ко-лумбиядан ажралиб чиқиб, мустақиллик эълон қилди. Аммо ўша йили 18 нояб. да АҚШ билан Панама ўртасида тузилган шартномага биноан, Панама канали қуриш мўлжалланган ҳудуд АҚШга «абадий фойдаланиш, эгаллаш ва назорат қилиш» учун берилиши оқиба-тида Панама АҚШга бутунлай қарам бўлиб қолди. Америкаликлар бу ерда ҳарбий база қуриб, ўз қўшинларини жойлаштирди. Панама халқи кўп йил ўз ерини озод қилиш учун курашди (1958, 1959, 1964 й. лардаги ҳаракатлар). 1968 ‘й. генерал О. Торрихос Эррера бошчилигидаги миллий гвардия давлат тўнтариши қилиб, иқтисодий мустақилликни му-стаҳкамлаш, сиёсий ҳаётни демокра-тиялаш тадбирларини ўтказди. 1977 й. П. ҳукумати АҚШ билан тузган икки шартномага кўра, 1903 й. ги шартнома бекор қилинди, 1979 й. 1 окт. дан канал зонаси устидан Панама суверенитети тикланди, 2000 й. 1 янв. дан каналнинг ўзи ҳам Панама тасарруфига ўтди. Панама 1945 й. дан — БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 й. 2 янв. да тан олди. Миллий байрами —3 нояб. — Мустақиллик куни (1903).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Арнулфиста партияси, 1990 й. тузилган; «Папа Эгоро» ҳаракати, 1991 й. асос солинган; Лейбористлар партияси, 1982 й. ташкил этилган; Либерал республикачилар партияси, 1993 й. тузилган; П. халқ партияси, 1930 й. да асос солинган; Либерал миллий партия, 1979 й. ташкил этилган; Либерал республикачилар миллий ҳаракати, 1981 й. тузилган; Инқилобий демократик партия, 1978 й. асос солинган; Демократик христиан партияси, 1963 й. ташкил этилган. Панама меҳнаткашлари конфе-дерацияси, 1956 й. асос солинган; Меҳ-наткашлар миллий кенгаши, 1971 й. тузилган; П. бўйни меҳнаткашлари касаба уюшма маркази, 1971 й. ташкил этилган.

Хўжалиги. Панама — аграр мамлакат. 20-а. нинг 70-й. ларида Панама ҳукумати баъзи ижтимоий-иқтисодий тадбирларни — қ. х. соҳасида, меҳнат қонунчилиги ва солиқ соҳасида ислоҳотлар ўтказди, барча фойдали қазилмаларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини эълон қилди.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол аҳолининг 25% банд бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 15% ҳосил қилинади. Янги қ. х. кооперативлари тузилган бўлса ҳам, латифундиялар устун мавқеда турибди. Асосий экспорт экинлари: банан, шакарқамиш, кофе. Ички истеъмол учун шоли, маккажў-хори, картошка, дуккаклилар экилади. Гўшт чорвачилиги ва паррандачилик ривожланган: қорамол, чўчқа, от, эчки ва хачир боқилади. Ўрмонларда қимматбаҳо тур ёғоч тайёрланади. Денгизда қисқичбақа ва балиқ овланади.

Саноати заиф ривожланган бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 9% ни ташкил этади. Оз миқцорда олтин, мис рудаси, нефть қазиб олинади. И. ч. саноати озиқ-овқат (қанд-шакар, консервалар, қуритилган ва қуюлтирилган сут, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, балиқ уни, тамаки маҳсулотлари ва б.), ёғочсозлик, кўн-пойабзал, тикувчилик, қоғоз, сопол ва цемент саноатининг майда корхоналаридан ибо-рат. Лас-Минасда четдан келтирилган ва маҳаллий нефтни қайта ишлайдиган з-д бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Йилига ўртача 2,8 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Панама, Колон, Ната. Панама канали орқали йилига 14 мингтагача кема ўтади. Бу канал рўйхатга олинган кемалар сони ва уларнинг умумий юк ҳажми жихатидан дунёда l-ўринда, Колон Эркин зонаси эса аҳамияти ва экспорт-импорт операциялари ҳажми жиҳатидан 2-ўринда туради. Асосий денгиз порти ва халкаро аэропорти — Панама, муҳим денгиз порти — Колон. Т. й. узунлиги — 583 км, автомобиль йўллари —10 минг км. Четга банан, нефть маҳсулотлари, қанд-шакар, ёғоч, қисқичбақа ва б. чиқаради, четдан машина ва асбоб-ускуна, металл буюмлар, хом нефть, кимёвий моллар, озиқ-овқат ва б. олади. Асосан АҚШ, Венесуэла, Костарика, Канада, Япония, Германия, Италия б-н савдо қилади. Пул бирлиги — бальбоа.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Врачлар Панама ун-тининг тиббиёт ф-тида тайёрланади. 1946 й. дан мажбурий 8 йликтаълим тўғрисидаги қонун амал қилади. Бошланғич мактаб шаҳарларда 6 й. лик (7 ёщдан 13 ёшгача), қишлоқ жойларда —3 ва 4 й. лик. Ўрта мактаб 6 й. лик бўлиб, 2 туркум, яъни 3 й. лик ижтимоий фанлар ва 3 й. лик табииётмат. фанлари лицейларидан иборат. Ҳунартехника таълими техника, қ. х., тижорат билим юртлари ва бошланғич мактаб ёки ўрта мак-табнинг бир туркуми негизида амалга оширилади. Олий таълим Панама ун-ти (1935 й. да асос солинган) ва Сантамария ла Антигуа хусусий католик ун-тида (1965) берилади. Мамлакатдаги и. т. лар Миллий фан кенгаши (1963) томонидан мувофиклаштириб турилади. Панама миллий ФА (1942), П. тил академияси, Панама тарих академияси (1942), Миллий археология ва тарихий ёдгорликлар академияси (1946), Индейс халклар маданиятини ўрганиш ин-ти (1952), Иктисодий ривожланиш ин-ти (1953), Панамерика тарих ва геогр. ин-ти, Панама ун-ти ҳузуридаги и. т. муассасалари и. тлар олиб боради. Панама ун-ти кутубхонаси (1935), Миллий кутубхона (1892), П. миллий музейи (1925) ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Панамада бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Муқимлари: «Матутино» («Тонгги хабарлар», кундалик ҳукумат газ., 1969 й. дан), «Панама — Америка» (кундалик газ., 1989 й. дан), «Пренса» («Матбуот», кундалик газ., 1980 й. дан), «Сигло» («Аср», кундалик газ., 1985 й. дан), «Унидад» («Бирлик», ойига 2 марта чиқадиган газ., 1973 й. дан), «Критика либре» («Эркин тан-қид», кундалик газ., 1925 й. дан), «Аналисис» («Таҳлил», иқтисодиёт ва сиёсат масалаларини ёритувчи ойлик жур.). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Панама ра-диоэшиттириш уюшмаси мавжуд. Радиоэшиттириш ва телекўрсатув хусусий бўлиб, тижорат асосида ишлайди.

Адабиёти испан тилида ривожланиб келмоқда. Дастлаб Колумбия адабиёти таркибида вужудга келди. 19-а. нинг 2ярмида ундан ажралиб чиқиб, миллий адабиёт тарзида шакллана бошлади. М. Аросемена ўзининг «Тарихий хотиралар» ва ўғли X. Аросемена ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маиший мавзулардаги очерклари билан унга асос солдилар. 1845 й. да тузилган Ҳаваскор маърифатпарварлар жамияти Панама миллий адабиётини яратишда катта роль ўйнади. Ватанпарварлик руҳида шеърлар ёзган X. Колунхе, Т. М. Фёйё, X. М. Алеман, А. Д. ле Исака каби шоирлар Панама адабиётини юқори поғонага кўтардилар. 20-а. бошларида ҳукм сурган модернизм намояндалари Д. Эррера, Г. Андреве, Л. А. Сото, Р. Миро ва б. адиблар Панама адабиётининг ўзига хослигини ҳимоя қилиш билан бирга европача услублардан ҳам фойдаландилар.

1-жаҳон урушидан кейин адиблар 2 оқимга бўлиниб кетди. Р. Синан, Р. Лауренс каби шоирлар «авангардизм» тарафдори бўлиб, формализм йўлига ўтди. Д. Кореи, Д. Эррера Севильяно ижтимоий зидциятларни акс эттирди. И. де X. Вальдес ва б. адиблар шаҳар ва қишлоқ турмушини ҳаққоний тасвирлади. 2-жаҳон урушидан сўнг ёзувчилар ижодида ижтимоий адолатсизликни фош этиш мавзуи муҳим ўрин олди (М. Риера, П. Ривера, X. Франко ва б.). Замо-навий ёзувчилар орасида Д. Моран, А. Менендес Франко каби шоирлар, Э. Чуэс, X. М. Байярд Лерма, X. Беленьо каби прозачилар, драматург X. де X. Мартинес асарлари машхур.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Қад. Панама маданияти Мексика, Колумбия ва б. қўшни мамлакатлар маданияти билан ўзаро ҳамоҳанг шаклланган. Маҳаллий индейслар маҳобатли иншоотлар қурмаган. Мустамлакачилик даврида Панама, Портобело ш. ларида мудофаа истеҳкомлари, бозор, божхона, омборлар билан бир қаторда ҳашамдор зарҳал ўймакорлик услубидаги черковлар барпо этилди. 20-а. да Панама, Колон ш. ларида замонавий Америка меъморлиги руҳида қурилган меъморий мажмуаларга махаллий анъана унсурлари сингдирилди (Г. де Ру, И. Галиндо Вальярино, О. Мендес Гуардия каби меъморларнинг лойиҳалари).

Тасвирий санъати 16-а. гача индейслар ясаган тош ҳайкаллар, одам ва ҳайвон сурати туширилган устунлар, ранг-баранг сопол идишлардан иборат бўлган. Мустамлака йилларида замонавий санъат вужудга кела бошлади. Замонавий рассомлардан Р. Льюис, X. М. Ульоа, X. Ф. Аросемена, Ф. Р. Карчерини кўрсатиш мумкин. Ҳоз. Панама тасвирий санъатида кубизм (С. Одубер), сюрреализм (П. Рунъян) ва б. оқимлар ёйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ПАНАМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ОКЕАН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты