ОРТОПЕДИЯ (орто… ва лот. paideia — парвариш қилиш) — тиббиётнинг бир соҳаси. Туғма нуқсонлар, шикастлар ва турли касалликлар оқибатида таянч ҳаракат аъзолари шакли ва функциясининг бузилишини аниклаш, даволаш ва олдини олиш йўлларини ўрганади. Ҳоз. Ортопедия фанига француз врачи Н. Андри (1658—1742) асос солган. Ортопедия узоқтарихга эга. Умуртқа поғонасининг қийша-йиши, маймоик, сон суягининг бўкса бўғимидан чиқиши, синган ва чиққан суякларни солиш ва тўғрилаш усуллари Гиппократ асарларидаёқ муфассал баён этилган эди.
Кдд. замон врачлари Асклепий, Гален ва б. хам Ортопедияга кўпгина янгилик киритдилар. Ўша даврда таклиф қилинган «лордоз» (умуртқа поғонасининг олдинга қийшайиши), «кифоз» (орқага қийшайиши), «сколиоз» (ёнбошга қийшайиши) каби терминлар Ортопедияда шу кунга қадар ўз моҳиятини сақлаб қолди. Ўрта Осиё олимларидан Абу Али ибн Сино, Абдулқосим Абдураҳмон ва б. ўз асарларида силаш усулларини тасвирладилар ва синган қўл ёки оёққа гипс боғлов қўйишни амалда татбиқ этдилар. Француз хирурги А. Паре эса қўл ёки оёқ суякларининг синиши, чиқиши, умуртқа поғонасининг қийшайиши, туғма маймоклик ва б. нинг келиб чиқиш сабабларини тасвирлади, турли даво усулларини таклиф этди.
18-а. охирларида махсус ортопедик даволаш муассасалари ташкил топди. Синган қўл-оёқ суягини даволашда Европада биринчи марта гипс қўлланила бошлади. Ортопедияда консерватив даво усулларидан редрессация, синган қўл-оёқни чўзиш, гипс боғлов қўйиш, силаш, даво машқлари ва б. дан ҳам кенг фойдаланилади. Антисептика, асептика, наркоз, кейинчалик рентгенографияимт ривожланиши билан Ортопедияда остеотомия, остеосинтез, артропластика, мускул пайларини кўчириб ўтқазиш каби оператив методлар ҳам қўлланилади.
1806 й. да рус хирурги Е. О. Мухин харакат аъзолари хирургиясини тасвирлаб берди. Н. И. Пирогов О. соҳасида илмий асарлар, Н. Эллинский десмургия тўғрисида қўлланма, Н. И. Студен-ский «Ортопедия курси»ни яратди ва ҳ. к. Рус врачи И. В. Рклицкий биринчи бор суякни пардаси остидан арралаб операция қилди. Бу даврда сон ва тизза протезлари такомиллаштирилди. 19-а. охирида В. И. Кузьмин синган ва бит-маган суякларни никель штифтлар билан бириктириш усулини амалда татбиқ этди. 1900 й. да Петербург Ҳарбий-тиббиёт академиясида биринчи Ортопедия кафед-раси ва клиникаси ташкил этилиб, 1906 й. да ин-тга айлантирилди.
Ўзбекистонда бу соҳа 20-й. ларда ривожлана бошлади. 1926 й. да Ўрта Осиё ун-тининг тиббиёт ф-тида суяк сили ва ортопедия доцентлик курси жорий этилиши, 1930 й. да физиотерапия ин-тида Ортопедия клиникаси очилиши, унинг 1931 й. да Ортопедия, травматология ва суяк сили и. т. институтига айлантирилиши травматология ва ортопедия муаммолари устидаги тадқиқот ишларининг ривожланишига имкон берди. 1940 й. ин-т бер-китилди, лекин унинг клиникаси Тошкент тиббиёт ин-ти таркибида ўз фаолиятини давом эттираверади.
2-жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда кўплаб госпиталлар очилди, ярадорларни даволаш, уларни ҳаётга, меҳ-натга қайтариш йўлида республикамиз мутахассислари проф. О. Ш. Шокиров, проф. Н. М. Шоматов ва б. катта тажриба орттирдилар. Бу Ўзбекистонда суяк жаррохлиги ва протезлаш соҳаларининг ривожланишига асос бўлди.
Урушдан кейинги йилларда и. т. ишлари тобора чуқурлаштириб борилди. Ўзбек олимлари томонидан жароҳатларни даволашда суяк пластикаси қилиш (Н. М. Шоматов), шарқ табобати усулларини қўллаш (О. Ш. Шокиров) устида чуқур илмий ишлар олиб борилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон учун жуда муҳим муаммо — болаларда туғма мажрухликларнинг олдини олиш ва даволаш масаласига катта эътибор берилди. Н. М. Шоматов бошчилигидаги олимларнинг ҳаракатлари натижасида Ўзбекистонда болалар ор-топедияси хизмати ташкил топди.
70—80-й. ларда Ўзбекистонда ўлка патологияси деб ҳисобланадиган кенг тарқалган ортопедик касалликларни даволаш устида и. т. лар олиб борилди. Қўл-оёкларнинг куйишдан кейинги шакл ўзгаришларини тери пластикаси ёрдамида даволаш (К. X. Тагиров, Б. М. Миразимов, Р. Ф. Башкинова, С. М. Маннонов), болалар церебрал фалажи (Б. В. Шаварин), суяк синишини (Ў. С. Исломбеков), остеомиелит касаллигини (Ш. Ш. Ҳамроев, Ш. Б. Турғунов) даволаш бўйича қилинган илмий ишлар мамлакатда травматология ва ортопедия фанининг ривожланишида катта роль ўйнади.
ЎзРда ортопедик касалликларни Илизаров усулида даволаш бўйича и. т. лар проф. Б. М. Миразимов номи б-н боғлиқдир. Ҳозир Ортопедия масалалари б-н Травматология ва ортопедия и. т. института, шунингдек, барча тиббиёт интларидаги ортопедия ва травматология кафедралари шуғулланади.
Шаҳоб Ҳамроев.