ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ (ОИТС) — рет-ровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатадиган касаллик; икки даврга бўли-нади: ОИТВ инфекцияси ва бевосита ОИТС (СПИД) даври. ОИТВ инфекцияси даври одам организмида вирус бор, лекин касаллик аломатлари ҳали на-моён бўлмаган давр. Вирус деярли бир вақтда Парижда проф. Люк Монтанье ҳамда АҚШда проф. Галло бошчили-гидаги олимлар томонидан кашф этилган (1983 й.). Бу вирус одамнинг иммунитет тизимига танлаб таъсир кўрсата-ди, айниқса, СД4+ иммун ҳужайраларига қирғин келтиради. Вирус одам организмига тушгач, 2—3 кундан сўнг, 25—30% ҳолларда бирламчи инфекция даврига хос аломатлар кузатилиши мумкин. Бу «ўткир сероконверсия син-дроми» деб аталади, бунда ҳарорат кўтарилади, тунда терлаш, бўғимлар ва бош оғриғи, лохаслик, қайт қилиш, ич кетиши, баданда, айниқса, унинг юқори қисмида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бу аломатлар одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтариш реакцияси билан боғлиқ. Лекин бу даврда антителоларни аниқлаш натижа бермайди, чунки иммунитет тизимининг жавоби ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Касалликнинг бу даври 8—10 й. гача, баъзан ундан ҳам узоқ давом этиши мумкин. Ҳоз. кунда амалиётда ОИТВ инфекцияси ташҳисини қўйиш қонда касаллик вирусига қарши пайдо бўлган антителоларни аниқлаш — иммун фермент тахлили (ИФТ) реакциясига асосланган. Дастлабки антителолар вирус организмга тушгач, 3 ҳафтадан сўнг шакллана бошласа ҳам, қўлланадиган диагностикумлар уларни илғай олмайди. Шу боис, одамга ушбу инфекция илашгани тўғрисида вирус организмга тушганидан сўнг 90 кун ўтказиб олинган тек-шириш натижасига қараб хулоса чиқариш мумкин. ОИТС ОИТВ инфекциясининг якуний даври ҳисобланади. Вирус билан организм ўртасидаги кураш узоқ давом этиб, вируснинг устунлиги билан тугайди. Шу вақтдан ОИТС даври бошланади. Бу даврда одам организми ҳар қандай микробга бардош бериш хусусия-тини йўқотади. Жумладан, нафас, меъдаичак, сийдик йўлларида доимо мавжуд бўлган ва касаллик қўзғата ол-майдиган микроблар ҳам фаоллашиб, турли хасталикларни келтириб чикари-ши мумкин. Уларнинг намоён бўлиши организмда юзага келган ОИТС ҳолати билан боғлиқ бўлгани учун, ушбу гуруҳга кирувчи касалликлар жамланган ҳолда ОИТС билан боғлиқ (ассоциирлан-ган) инфекциялар деб аталади. Булар бактериал инфекциялар, замбуруғли касалликлар, вируслар қўзғатадиган касалликлар, Капоши саркомаси ва ҳ. к.
Касаллик вируси инфекция юққан одамнинг қонида, эркаклар шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари чиқиндиларида ва кўкрак сутида бўлади. Шунинг учун ОИТВ, асосан, уч хил йўл б-н юқади: қон орқали, жинсий алоқа воситасида ва инфекция юққан онадан ҳомиласига вертикал йўл билан ўтади. ОИТС билан оғриганларнинг кўпчилигини наркоманлар (гиёхвандлар), фоҳишалар, гомо – ва бисексуаллар ташкил этади. ОИТС организмга жинсий алоқа, парентерал муолажалар (ностерил игна, шприц ва б. тиббий анжомлар ишлатилганда), инифицирланган қон ва унинг ўрнини босувчи дориларни қўллаш, аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш (трансплантация) вақтида, шунингдек, вирусни юктириб олган онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида, туғиш жараёнида ва гўдак эми-зиладиган бўлса, кўкрак сути билан юқиб қолиши мумкин.
Ўзбекистонда ОИТВ/ОИТС билан боглиц масалалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТВ/ОИТС хизмати томонидан амалга оширилади. Республика ОИТВ/ОИТС маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТВ/ОИТС маркази, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ОИТВ/ соҳа фаолияти билан боғлиқ барча профилактик, эпидемиологик, лаб. текшируви, даволаш тадбирларини олиб боради. Ҳар бир марказ қошида ўз ихтиёри билан лаб. текшируви учун келганларни сир сақлаган ҳолда текширадиган аноним хоналар мавжуд. Мақсадли гуруҳларгиёҳвандлар ва секс ходимлари билан вирус юқиб қолишининг одцини олиш мақсадида хуфиёна иш олиб борадиган Ишонч пунктлари (ИП) ҳам ишлайди.
Профилактикаси. Ушбу инфекция кенг тарқалган касалликлардан бири бўлгани учун муҳофаза тадбирлари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳа вакиллари иштирокида олиб борилиши лозим. Ҳар бир йигит-қиз бу инфекциянинг тарқалиш йўллари, унинг олдини оладиган тадбирлардан хабардор бўлиши ва ўзини ундан эҳтиёт қилиши керак.
Ад.: Ахтамов М. А., Аҳмедов М. А., СПИД. Т., 1991; В1Ж/-инфекция. Руководство для врачей, Нижный Новгород, 1999. Шоносир Шоваҳобов.