ПАТАГОНИЯ

ПАТАГОНИЯ — Жан. Америкадаги та-биий область. Аргентинанинг жан. қис-мида, Рио-Колорадо ва Рио-Негро дарёларидан жан. да, Анд тоғларидан шаркда жойлашган. Майд. 652 минг км2. Ер юзаси Атлантика океани соҳилидан шарққа 2200 м баландликкача зинапоясимон баландлашиб боради. Шим.-шарқий қисми пасттекислик. Замини қад. кристалли жинслардан тузилган, уларнинг устини чўкинди ва вулкан жинслари ҳамда морена ётқизиклари қоплаган. Иқлими мўътадил, чала чўлга хос иқлим. Йиллик ёғин шим. да 150—300 мм, жан. да 600—700 мм гача. Июлнинг ўртача т-раси 8—2°, ғарбида 5° гача, янв. ники 10—20°. Кучли шамоллар эсиб туради. Дарёлари Анд тоғларидан бошланиб, Патагонияни чуқур канъонлар орқали кесиб ўтади. Тупроғи қўнғир, бўз ва каштан тупроқ. Бошокди ўтлар ва буталар усади. Эндемик ҳайвонлардан лама, магеллан ити, пампа мушуги, зирҳлилар ва б. бор, куш кўп. Аҳолиси, асосан, қўйчилик билан шуғулланади. Нефть ва табиий газ конлари топилган.


Кирилл алифбосида мақола: ПАТАГОНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЖАНУБИЙ АМЕРИКА
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЕВРОПА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты