ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ

ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ, патологик морфология — одам ва ҳайвон организмидаги патологик жараёнларнинг морфологик асосларини, па-тогенезнннт морфологик томонларини ўрганадиган фан; патологиянннг энг муҳим қисми. Патологик анатомия патологик физиология, микробиология, гигиена каби фанлар билан чамбарчас боғланган.

Патологик анатомия умумий ва хусусий қисмларга бўлинади. Умумий Патологик анатомия умумий патологик жараёнлар (кон айланишининг бу-зилиши, яллигланиш ва б.)ни, хусусий Патологик анатомия эса аъзо ва системалар (мас, нерв системаси, юрак, томирлар ва б.) даги патологик жараёнларни ўрганади. Маълум касалликларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ўрганадиган махсус Патологик анатомия ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мурдани ёриб (қ. Мурдани ё’риш), аъзолардаги ўзгаришларни ўрганиш ва тўқималарни микроскопда текшириш Патологик анатомиянинг асосий усулидир. Патологик анатомия касаллик натижасида аъзо ва тўкималарда рўй берган ўзгаришларни ўрганишда биопсия усулидан кенг фойдаланади, яъни аник, диагноз қўйиш мақсадида тўқима ёки аъзо бўлаклари кесиб олиб текширилади; операция вақ-тида олиб ташланадиган аъзолар ҳам патологик-анатомик текширувдан ўтка-зилади. Тўқималардаги алмашинув жараёнини мукаммал таҳлил қилишга им-кон берадиган гистокимёвий текшириш усули кенг тарқалган. Патологик ўзгаришларнинг авж олишини ҳайвонларда тажриба йўли билан пайдо қилиш жуда мухим. Бу усул касалликнинг авж олишидаги ҳамма давр ва фазаларни аниқ кузатиб боришда бирмунча қўл келади.

Патологик анатомия узоқтарихга эга. Мисрда жиноят қилганлиги учун қатл этилган кишининг мурдаси Птолемей II буйруғи билан врачларга илмий тадқиқот учун берилар эди. Герофил ва Гиппократпар шу даврда биринчи анатомик текширишлар ўтказишган. Абу Али ибн Сино ҳам мурдани ёриб, аъзолардаги ўзгаришларни аниқлашга уриниб кўрганлиги маълум. Патологик анатомиянинг мустақил фан сифатида шаклланишида итальян анатоми Ж. Морганьи (18-а. нинг 2ярми) ва француз анатоми М. Ф. Бишанинг (19-а. нинг бошлари) классик тадқиқотлари катта рольўйнади. 19-а. нинг ўрталарида Патологик анатомиядан атлас ва қўлланмалар чоп этилди. Бу даврда Европанинг кўпгина ун-тларида Патологик анатомия кафедралари очилди.

Ўзбекистонда бир қанча тиббиёт интлари (ТошТИ, СамТИ, Андижон тиббиёт ин-ти ва б.)да ҳам Патологик анатомия кафедралари, и. т. институтлари (Ўзбекистон Сил касаллиги и. т. институти, Онкология маркази)да Патологик анатомия бўлимлари ташкил этилди.

Ўзбекистонда Патологик анатомия фанининг асосчилари Г. Н. Терехов, С. Д. Татаренчик ва б. бўлди. Фаннинг кейинги тараққиётигаА. И. Маърупов, Р. И. Данилова, Ф. Ж. Тўлаганов, Р. А. Аъзамов, М. С. Абдуллахўжаева, Э. С. Қосимхўжаев, О. М. Азизова, В. А. Алимов, Б. А. Маърупов ва б. олимлар катта ҳисса қўшдилар.

Патологик анатомиянинг долзарб масалалари дефоли-антлар, гербицидлардан заҳарланиш, географик патология, юрак-томир патологияси ва инфекцион касалликлар, нерв системаси патологияси ва б. устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда патологоанатомик хизмат кўрсатадиган мунтазам система ишлаб турибди. Вилоятлар марказида вилоят патологоанатомия кенгашлари барпо этилган. Ўзбекистон Патологик анатомия марка-зи Патологик анатомия хизматига ташкилий-услубий ва ўқувилмий жиҳатдан раҳбарлик қилади. Бу марказда болалар касалликлари, оналарда ҳомиладорлик билан боғлиқ патология муаммолари ишлаб чиқила-ди ва илмий ишлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилади.

Ҳайвонлар П. а. си одам Патологик анатомияси муваффақиятлари билан боғлиқ қолда ривож топди ва умумий, қиёсий ҳамда экспе-риментал патология учун кенг материал манбаи бўлди. Бундан ташқари, ҳайвонлар касалликларининг моҳияти ва ривожланишини ўрганиш, улар диагностикаси, суд ветеринарияси ҳамда гўшт ва гўшт маҳсулотларининг ветеринариясанитария экспертизаси учун ҳайвонлар Патологик анатомия ахи мустақил аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда ветеринария и. т. института ва олий ўқув юртларида Патологик анатомия кафедралари, диагностика лаб. ларида Патологик анатомия бўлимлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
НЕРВ СИСТЕМАСИ
АНАТОМИЯ
ФИЗИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты