ОШКЎКЛАР

ОШКЎКЛАР — таомларга (кўк ҳолича) қўшиладиган кўкатлар. Ошкўкларга жамбил, кашнич, петрушка, райҳон, кўк (барра) пиёз, шивит, саримсоқ кўки, сельдерей ҳамда баҳор ойларида ёввойи ўсадиган ялпиз ва б. киради. Улар лаззатли таом тайёрлашда зироварлар каби мухим аҳамиятга эга. Ошкўклар таркибида ифори (эфирли) мойлар, турли витаминлар мавжуд. Ошкўклар қўшилган таомлар хушхўр бўлади, яхши хазм бўлади. Аксарият Ошкўклар тўғралган ҳолда суюқ ошларга қўшилади, шунингдек, уларнинг шохчалари салатларни безашда ишлатилади. Ошкўклардан райҳон, жамбил шўрваларга шохчаси билан хам солинади. Баъзи Ошкўклар (мас, укроп, петрушка) бодринг ва помидор тузлашда, сиркалаб консерва қилишда ишлатилади. Соя жойда қуритиб элаки қилинган Ошкўклар толқонидан қиш фаслида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ўзбек пазандалигида отқулоқ, исмалоқ, ялпиз, жағ-жағ, момақаймоқ беда, анзур пиёзи, семизўт кабиларнинг янги униб чиққан баргларидан ёг қўшиб (сомса, чучвара ва б.) таомлар тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ОШКЎКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКЛАР
Тушда чучвара кўрса нима бўлади
ФРАНЦИЯ
ИССИҚХОНА ЭКИНЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты