ОҒРИҚ

ОҒРИҚ — ўта кучли ёки емирувчи таъ-сирловчиларга жавобан организмда рўй берадиган нохуш физиологик жараён, организмнинг ҳимояланиш реакцияси. Оғриқ бутун организм ёки органлар функ-циясининг бузилганлиги ҳақида, касаллик тўғрисида огоҳлантиради, уни аниклашга ва тўғри даволашга имкон беради. Шу билан бирга Оғриқ сезги ҳиссий кечинма сифатида кишини эзади, унга ором ва уйқу бермайди, иш қобилиятини пасайтиради ва б. О. ҳаддан таш-қари кучли бўлса, шок рўй бериши мумкин. Оғриқ кўпроқтаъсирловчининг кучига боғлиқ. Агар тери, шиллиқ пардалари, суяк усти пардаси қаттиқ шикает ланган бўлса, Оғриқ кучли бўлади. Ичак функциясидаги озгина бузилишлар кучли Оғриққа сабаб бўлиши ёки, аксин-ча, бош мия, буйракнинг жиддий за-рарланишлари оғриқсиз ўтиши мумкин. Оғритувчи таъсиротга жавобан организмда бир қанча ўзгаришлар рўй беради; қон томирлари тораяди, кон босими кўтарилади, қоннинг ивиш хоссаси ошади, қондаги қанд миқдори кўпаяди. Оғриқ бевосита пайдо бўлган жойида (мас, гастритда тўш остида) ёки бу жойдан анча узоқда (мас, сий-дик тоши касаллигида жинсий аъзолар ва човда) сезилиши ва нервлар оркали гавданинг муайян соҳаларига тар-қалиши мумкин, буни оғриқ иррадиацияси дейилади. Ички аъзоларнинг касалликларини аниқлашда оғриқтури ва иррадиация характери назарда ту-тилади. Оғриқ сезгиси бош мия пўстлоғида шаклланиб, кейин периферияда акс этади. Лўқилловчи, санчувчи, кесувчи, ловуллатувчи, симилловчи, тимдаловчи ва б. хил Оғриқлар бўлади. Бош оғриғи, юрак соҳасидаги ва қорин соҳасидаги Оғриқлар ҳаётга жиддий хавф соладиган оғриқлардир.

Юрак соҳасидаги Оғриқ кўкрак қафасининг чап томонида ёки тўш орқасида бўлади. Оғриқ бирдан ёки аста-секин бошланади. Оғриқ бир лаҳзада ўтиб кетиши ёки анчагина давом этиши мумкин. Кўпроқ юрак ҳамда б. аъзолар касалланганда учрайди. Туш орқасида сиқиб бошлана-диган Оғриқ жисмоний зўриққанда ёки тинч ҳолатда ҳам кузатилади, бу стенокар-дияга хос бўлиб, тиббий ёрдам кўрса-тишни талаб этади. Кўкрак қафасининг чап томонидаги Оғриқ ревматизмда, шунингдек, юрак атрофидаги аъзолар зарарланганда, камқонликда ва б. касалликларда пайдо бўлади. Юрак соҳасидаги Оғриқ кўпинча неврозларда юрак нерв аппаратининг функционал бузилишлари, ички секреция безлари фаолиятининг ўзгариши, турли интоксикацияларда (мас, чекиш ёки ичкиликка ружу қилган кишиларда) кузатилади.

Оғриққа даво қилиш уни юзага келтирган сабабчисини бартараф этишдан иборат. Оғриқ лардан ўткир қорин оғриғига эътиборсизлик билан қараб бўлмайди, чунки бу хил Оғриқ қорин бўшлиғи органларининг жиддий касалликлари (ўткир аппендицит, меъда ёки ичак ярасининг тешилиши, ичак буралиши, ичакнинг тутилиб қолиши, қорин бўшлиғига кўп қон оқиши, ўткир панкреатит ва ҳ. к.)дан далолат беради. Қоринда Оғриқнинг келиб чиқиш сабабини фақат врач аниклайди ва тегишли даво тайинлайди. Беморнинг ўзи ёки атрофидаги кишиларнинг Оғриқ сабабини билмай туриб, ўз билгича даво қилишга уринишлари бемор аҳволини оғирлаштириб қўйиши мумкин. Болалардаги қорин оғриғини ота-оналар кўпинча «ич бузилиши» деб ўйлашади. Ўз билгича оғриқ қолдирувчи дорилар, сурги ичиш, клизма қилиш қатьий ман этилади. Бу хил муолажалар касалликларни аниқлашда, диагноз қўйишда врачни чалғитиши мумкин. Умуман Оғриқнинг қамма турида ҳам врачга кўриниб, унинг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ОҒРИҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты