ОҲАКЛИСОЙ — Самарқанд вилояти Самарканд туманидаги сой. Қоратепа тоғининг жан. ён бағридан бошланади. Уз. 37 км. Дарғом каналига қуйилади. Ҳавзасининг майд. 71 км2. Водийсининг эни 1—2 км, тоғдан чикқач, катта ёйилма ҳосил қилади. Кор, ёмғир ва булоклардан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,95 м3/сек. Оким модули 16 л/ сек. км2. Сувининг асосий қисми (60 — 75%) баҳорда оқади. Ирмоқларининг умумий уз. 100 км дан ортиқ. Энг йирик ирмоғи — Оқбуврасой. Сой водийси жуда хушманзара, Самарканд ш. га яқин бўлганидан у ерда дам олиш уйлари, даволаш муассасалари, спорт майдонлари барпо қилинган.