ОҲАНГАРОН

ОҲАНГАРОН — Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги шаҳар (1962 й. дан). Туман маркази. Қурама тоғининг этагида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида, 525—600 м баландликда. Тошкентдан 68 км. Тошкент—Ангрен т. й. даги станция. Шаҳар ҳудудидан Хўжабаланд, Хонариқ ва б. ариқлар оқиб ўтади. Аҳолиси 34,7 минг кишидан зиёд (2003).

Шаҳар номи «охангарон» — «темирчилар» маъносини англатади. Оҳангароннинг тез ўсишига унинг яқинидаги Ангрен кўмир кони ва Олмалиқ рангли металл конларининг очилиши сабаб бўлди. Оҳангаронда цементли шифер корхонаси, «Сантехлит», «Оҳангарондон» з-длари бор. 8 умумий таълим мактаби (5700 га яқин ўқувчи), болалар спорт мактаби, болалар санъат мусиқа мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи, 2 кутубхона, 2-мадани-ят уйи, маданият ва истироҳат боғи, стадион фаолият кўрсатади. 2-жаҳон уруши қурбонларига ёдгорлик ўрнатилган. Касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, 10 дорихона мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ОҲАНГАРОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты