ПЕСТИЦИДЛАР

ПЕСТИЦИДЛАР (лот. pestis — мараз, caedo — ўлдираман) , заҳарли ким-ёвий моддалар — ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари, бегона ўтлар, шунингдек, ёғоч, пахта толаси маҳсулотлари, жун, тери зараркунандалари, уй ҳайвонларининг хавфли касалликлари қўзғатувчиларига қарши курашишда фойдаланиладиган кимёвий моддалар. Шунингдек, ауксинлар, гиббереллинлар, дефолиантлар, десикантлар, ретрадантлар ҳам Пестицидларга киритилади. Пестицидлар тирик организмлар ҳужайраларига ки-риб уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгартиради. Ҳужайранинг оқсил ва б. моддалари билан кимёвий ре-акцияга киришиб, уларни чўкмага туширади, ферментлар фаоллигини заифлаштиради, модда алмашинуви жараёнини бузади ва ҳужайрани ҳалокатга олиб келади.

Пестицидлар қўлланиш объекти, организм ичига кириш йўли, таъсир қилиш характери ва кимёвий таркибига кўра тас-нифланади. Қандай зарарли организмга қарши ишлатилиши, яъни қўлланиш объектига қараб, Пестицидлар қуйидаги турларга бўлинади: инсектицидла — ҳашаротларни қириб ташлайдиган воситалар; антифидантлар — ўсимликлар ва материалларни зараркунандалардан сақлайдиган моддалар; акарицидлар — ўсимликхўр каналарга; нематицидлар — ўсимлик нематодаларига; лимацидлар — шиллиқкуртларга; родентицидлар — кемирувчиларга; фунгицидлар — замбуруғлар қўзғатувчи касалликлар-га:бактерицидлар — бактерияларга; гербицидлар — қ. х. экинлари орасидаги бегона ўтларга; арборицидлар — бута ва чала бута ўсимликларга қарши қўлланиладиган воситалар; аттрактантлар — ҳашаротларни жалб қилувчилар, репеллентлар — ҳашарот ва қушларни чўчитадиган моддалар, альгицидлар — сувўтларга қарши қўлланиладиган препаратлар ва ҳ. к. Комплекс таъсир кучига эга бўлган Пестицидлар ҳам бор. Мас, уруғликни дорилашда ишлатиладиган Пестицидлар фунгицид, бактерицид, инсектицид ва б. вазифаларни бажариши мумкин.

Пестицидларнинг организм ичига кириш йўли ва таъсир қилиш характерига кўра таснифлашга зараркунандаларнинг озикланиши асос бўлади. Mac, кемирувчи оғиз аппаратига эга бўлган ҳашаротлар (чигирткалар, қўнғиз личинкалари ва етук шакллари, капалак қуртлари)га моддалар уларнинг оғзи оркали ичига тушганида, санчиб-сўрувчи оғиз аппаратли ҳашарот (ўсимлик битлари, қандалар)га эса заҳарли воситалар улар танасига текканида, яъни тери қоплами орқали (сиртдан таъсир қилувчи Пестицидлар) таъсир кидали; буғ ё газ ҳолидаги заҳарли кимёвий моддалар нафас йўллари орқали, шунингдек, ўсимлик ёки ҳайвон шираси билан озикланадиган ҳашаротлар тўқима-сига осонгина сингиб, заҳарлайди.

Пестицидлар бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашда энг самарали усуллардан ҳисобланади. Пестицидлар органик ва ноорганик бирикмаларнинг турли синфларига мансуб. Уларнинг кўпчилиги сунъий йўл билан олинади. Энг муҳим Пестицидлар хлорорганик ва фосфорорганик бирикмалар, карбамин кислота ҳосилалари, ўсимликлардан олинадиган (пиретроидлар), триазинлар ки-ради. Анорганик Пестицидлардан мис, олтингугурт ва б. элементларнинг бирикмаларини кўрсатиш мумкин. Хлорорганик Пестицидлар универсаллиги б-н афзалдир. Улар жуда кўп тур зараркунандаларни йўқ қилади, таъсир кучи узоқ муддат сақланади ва иссиққонли ҳайвонлар учун хавфи кам. Хлорорганик Пестицидларнинг камчилиги уларнинг ташқи муҳит, тупроқ, ўсимлик ва сувда кимёвий жиҳатдан барқарорлиги, яъни узоқ вақтгача парчаланмай сақланиб туришидир. Бу эса препарат қолдикларининг ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвон организми таркибида йигилиб қолишга олиб келиши мумкин. ДДТ каби жуда баркарор препаратлардан фойдаланиш ман қилинган. Фосфор органик Пестицидлар юкрри биологик активликка эга. Бу бирикмалар ўсимлик ичига сингиб кириш ва заҳар кучини анча вақт сақлаб туриш хусусияти билан бошқалардан аж-ралиб туради. Баъзилари барг ёки илдиз оркали сингиб, озиқ моддалари эритмаси билан бирга ўсимлик томирлари системаси бўйлаб тарқалади. Бундан ўсимлик шираси билан озикланган зараркунандалар заҳарланиб нобуд бўлади; бу бирикмалар ичдан таъсир қилувчи препаратлар деб аталади. Бошқа гуруҳ моддалари ўсимлик тўқималарига юза сингиб, томирлар орқали тарқалмайди ва қисман сингувчи препаратлар деб аталади. Булар организм ичида тана юзасидагига нисбатан кўпроқ барқарор сақланади ва баргнинг ишлов берилмаган орқа қисмидаги зараркунандаларни ҳам нобуд қилади. Фосфорорганик Пестицидларга мансуб инсектицидлар, фунгицидлар, нематоцидлар ва гербицидлар бор. Деҳ-қончиликда бундай инсектицид ва акарицидлардан фосфамид (БИ-58), фозалон, карбофос, золон ва б. дан кўп фойдаланилади.

Синтетик пиретроидлар бир неча тур ўсимлик гулларидан олинадиган пиретрум моддасининг аналоги-дир. Кейинги йилларда пиретроидлардан кўпгина ўсимликларни зараркунан-далардан ҳимоя қилишда кўп фойдаланилмоқда. Бу бирикмалар танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга. Улардан жуда кам (бир гектарга бир неча грамм таъсир қилувчи модда ҳисобида) сарф қилинганида ҳам зараркунандаларга самарали таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда синтетик пиретроидлардан амбуш, цимбуш, рипкорд, сумицидин, децис ва б. ни қўллашга рухсат берилган. Ол-тингугуртли Пестицидлар оддий олтингугурт (олтингурурт кукуни, коллоидли олтингугурт, оҳак-олтингугурт қайнатмаси ва б.) асосида ишлаб чиқарилади; бундан ташқари, олтингугуртли органик бирикмалар ҳам мавжуд.

Пестицидлар намланадиган кукунлар, эмульсияларнинг концентратлари, пасталар, гранулалар, дустлар, аэрозоллар, сувли эритмалар, эрувчан кукунлар ва б. кўринишида ишлаб чиқарилади. Шу б-н бирга уларнинг таркибида бошқа қўшимча компонентлар ҳам (суюлти-радиган, тўлдирадиган) учрайди.

Пестицидлар пуркаш, чанглатиш, фумигация ва бошқа усулларда қўлланади. Айрим ҳолларда Пестицидлар лардан нотўғри фойдаланиш флора, фауна, қ. х. ҳайвонлари ва одамлар учун хавфли ҳолатларни вужудга келтиради.

Пестицидларни танлашда уларнинг заҳарлилиги — кимёвий моддаларнинг организмни заҳарлаш хусусиятига катта аҳамият берилади. Заҳарлилик даражаси — дозалар, яъни модданинг организм ҳаёт фаолиятини бузадиган ёки нобуд қиладиган (тажрибадаги ҳайвонларнинг ўртача ҳар кг вазнига тўғри келадиган мг ҳисобидаги заҳарли модда) микдори билан белгиланади. Пестицидларнинг заҳарлилиги, одатда, тажрибадаги бир гуруҳ ҳайвон (каламуш, сичқон) маълум қисмининг нобуд бўлиши билан сарфланган дозани қиёслаб аникланади. Пестицидларнинг бундам дозалари ЎД50 (тажрибадаги ҳайвонларнинг 50% ни ўлдирадиган доза) белгиси билан ифодаланади. Қабул қилинган таснифга кўра, Пестицидлар заҳарлилиги шартли равишда 4 гуруҳга бўлинган: ўта заҳарли (ЎД50 50 мг/кг гача); заҳари кучли (ЎД5а 50—200 мг/кг); ўртача заҳарли (УД50 200 — 1000 мг/кг), заҳарлилик даражаси паст бўлган Пестицидлар (ЎД50 1000 мг/кг дан ортиқ).

Пестицидларнинг расмий тавсия қилинган доза ёки концентрациясидан ортиқ олинганда, қўллаш усули ҳамда муддати нотўғри танланганда, шунингдек, иқлим шароитлари ҳисобга олинмаганда улар ўсимликнинг куйишига, гулчанги ҳаётчанлигининг пасайишига, уруғчининг нобуд бўлишига ва натижада ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Ўсимликлар Пестицидлар билан ифлосланиши, меваси эса бадбўй ҳид ва ёқимсиз мазага эга бўлиб қолиши, шунингдек, ўсимлик сиртида бу моддалар одам ва ҳайвонлар учун хавфли миқдорда тўпланиши мумкин. Пестицидларнинг мунтазам қўлланиши туфайли, кўпинча зарарли организмларда уларга нисбатан чидамлилик вужудга келади. Зараркунандаларнинг маълум Пестицидларга чидамли иркларининг вужудга келмаслиги учун ҳар бир зараркунандага қарши мўлжалланган препаратлар тури кўп бўлиши ва улар алмашлаб қўлланилиши керак.

Пестицидларнинг одам, ҳайвон, ўсимлик, сув ва умуман атроф муҳитга салбий таъси-рининг олдини олиш учун уларни қўллашда фақатгина зараркунандага эмас, балки биоценозгя ҳам таъсирини, яъни оқибатини олдиндан ҳисобга олиш керак. Пестицидлар зараркунандаларни йўқ қилиб юбориш воситасидан улар сонини тартибга солиб турадиган воси-таларга айланиши керак.

Амалда фойдаланилаётган ва и. ч. га тавсия этиладиган Пестицидлар республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссия томонидан ўрга-ниб чиқилади ва фойдаланишга тавсия этилади.

Ад.: Система интегрированной защиты хлопчатника, Т., 1976; Мельников Н. Н., Пестициды: химия, технология и применение, М., 1987.

Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ПЕСТИЦИДЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
БИОЛОГИЯ
ФЕРМЕНТЛАР
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты