ПИЁДА АСКАРЛАР

ПИЁДА АСКАРЛАР — қурукликдаги қўшин тури. Умумқўшин жангларида душманга зарба бериш ва унинг ҳудудларини забт этишга мўлжалланган. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида, қайси фасл бўлишидан қатъи назар, узоқ муддат давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб борувчи Пиёда аскарлар энг қад. қўшин туридан бири ҳисобланади. Миср, Юнонистон, Рим каби қулдорлик давлатларида Пиёда аскарлар асосий қўшин тури бўлган. Айни чоғда қад. Шарқ мамлакатлари (Оссурия, Эрон), Македонияда отлиқ аскарлардан тузилган қўшин тури етакчилик қилган. Турк хоқонлиги, Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар, Ғазнавийлар, Чингизийлар қўшинида ҳарбий кучларнинг асосини суворийлар ташкил этган. Чингизхон қўшини забт этган мамлакатлар аҳолисидан мажбурий тартибда тузилган ҳашарнп ҳисобга олмаганда, Пиёда аскарларга эга бўлмаган. Амир Темур қўшинида қалъа, қўрғон, ҳисорларни муҳофаза қилишда фаолият кўрса-тувчи Пиёда аскарлар мавжуд бўлган.

6—7-а. ларда Ғарбий Европада Пиёда аскарлар кўнгилли лашкарлардан тузилган. Пиёда аскарлар оғир ҳамда енгил турларга бўлинган. Оғир Пиёда аскарлар эркин ва мулкдор шахслардан ташкил топган. Улар найза, қилич, қалқон, зирҳ (совут), дубулға билан қуролланган. Муҳофаза анжомининг оғирлиги 30 кг атрофида бўлган. Енгил Пиёда аскарлар жумласига ёйандозлар, найзадорлар ва палаҳмончилар киритилган. Бу П. а. ту-рига, асосан, оддий халқ вакиллари жалб қилинган ва улар ёй, палаҳмон, енгил найза ва калта найза билан таъминланган. 8—9-а. ларда йирик давлатларнинг таркиб топиши туфайли ҳарбий хизмат зодагонларнинг имтиёзига айланган. Натижада эркин ҳунарманд ва деҳқонлардан тузилган аввалги лашкарлар ўрнини рицарлар эгаллаган. Ғарбий Европада отлиқ аскаряарттт вужудга келиши Пиёда аскарларнинг ролини маълум дара-жада пасайтирди. Шарқий Европа давлатларида эса Пиёда аскарлар отлиқ аскарлар қатори ўз мавқеини саклаб қолди.

16 — 17-а. ларда Ғарбий Европа мамлакатларида доимий ёлланма армиялар ташкил топган бўлиб, Пиёда аскарлар қўшиннинг 1,5, баъзан 2/3 қисмини ташкил этган. Шу пайтда 8—12 ва ундан ортиқ роталардан иборат Пиёда аскарлар полклари тузилган, сўнгра 2—4 ротадан иборат батальон вужудга келган. 18-а. бошларига келиб қўшинлар миқдорини ортиши сабабли Франция, Россия ва б. Европа давлатларида Пиёда аскарлардан тузилган дивизия шаклланган. 19-а. бошларида эса Пиёда аскарлар корпуслари пайдо бўлган. Биринчи жахрн уруши (1914—18) бошларида йирик давлатларнинг армиясида Пиёда аскарлар дивизияси 16—21 минг аскардан иборат этиб тузилган. Дивизия таркибида Пиёда аскарлардан ташқари тўпчилар, отликдар ва сапёрлар бўлинмаси ҳам кирган. Пиёда аскарлар корпусида 43—48 минг аскар бўлиб, у 2—3 П. а. ва отлиқ аскарлар дивизияси ёки брига-дасидан иборат эди.

Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) да артиллерия, авиация ва ҳ. к. ҳарбий кучлар турларининг роли ортишига карамай барча армияларда ҳам Пиёда аскарлар кўпчиликни ташкил қилди. Урушдан кейин йирик давлатларнинг қуролли кучларидаги Пиёда аскарларнинг тўлиқ моторлаштирилиши ва механизациялаштирилиши, шунингдек, жанговар бронетехника ва энг янги қуроллар билан таъминланиши унинг жанговар салоҳияти ва ёвга зарба бериш қудратини янада оширди. 1957 й. да собиқ совет қуролли кучлари таркибидаги ўқчи ва механизациялашган дивизиялар қўшилиб, мотоўқчи диви-зиялар юзага келди. Пиёда аскарлар ўрнига янги қўшин тури — мотоўқчи қўшинлар пайдо бўлди. АҚШ ҳамда Буюк Британия, Франция, Испания сингари НАТО таркибидаги қатор давлатларнинг қуролли кучларида Пиёда аскарлар мунтазам, моторлаштирилган ва ҳаво десанти каби турларга тақсимланади.

Ўзбекистон Қуролли Кучларида Пиёда аскарлар қурукликдаги қўшинларнинг асосини ташкил қилади. Қурукликдаги қўшинлар Қуролли Кучларнинг энг кўп сонли тури бўлиб, бошқа қўшин турларининг биргаликдаги ҳаракати билан тажо-вузни қайтариш, зарур бўлганда эса душманни тормор қилишни ҳал этиш учун мўлжалланган.

Ад.: Разин Е. А., История военного искусства, т. 1-3, М., 1955-1961.

Ҳамидулла Дадабоев.


Кирилл алифбосида мақола: ПИЁДА АСКАРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ЭРОН
ОТЛИҚ АСКАРЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты