ПИРИЛДОҚ, бизбизак — ўз ўқи атрофида тез айланадиган мослама, ўйинчоқ. Қўл кучи, шамол, пружина ёки ип ёрдамида айлантириб юборилади. Пирилдоқ айлантириб юборилганда оғса оғадики, йиқилмайди. Пирилдоқнинг иши бевосита инерция қонунига боглиқ. Унинг ҳар бир зарраси айланиш ўқига перпендикуляр бўлган айлана бўйлаб ҳара-кат қилади. Ҳар бир зарра айланиш ўқига перпендикуляр текисликда қоладиган тарзда ҳаракат қилишга интилади. Шунинг учун Пирилдоқ йиқилмайди. Тугма тешикларидан ип ўтказиб, ипнинг икки учини бармоқларга кийгизган ҳолда ипни гоҳ таранглаб, гоҳ бўшаштириб ўйналадиган Пирилдоқ бизбизак деб аталади. Пирилдоқ нингхусусиятларидан техникида кенг фойдаланилади. Кемалар, самолётлар, космик аппаратларга Пирилдоқ хоссасига асосланган ҳар хил асбоблар, гироскоп, компас ва стабилизаторлар ўрнатилади.