ПИСТОЛЕТ (франц. pistolet, нем. pistala, чех тилида — pist’ala — қамишсурнай) , тўппонча — 1) индивидуал ўт очар қурол. Душманнинг 50—70 м гача масофадаги жонли кучларини шикастлантиришга мўлжалланган; бир қўл билан отиш мумкин. Пистолет билан офицерлар, шунингдек, айрим мутахассислашган сержант ва аскарлар қуроллантирилади. Европа ва Осиёда 16-а. да пилтали Пистолет юзага келган. 17-а. дан бошлаб турли армияларда чақмоқ затворли, 19-а. дан эса капсюлали Пистолет лардан фойдаланилган. Пистолет ларнинг тезотарлигини таъминлаш учун улар 2 ва ундан кўпроқ стволли қилиб ясалган. 19а. ўрталарига қадар Пистолет ларнинг кўпчилиги силлиқ стволли бўлиб, оғиз томонидан ўқланган. 19-а. 50-й. ларига келиб анча такомиллашган бурама стволли (винт кесимли) револь-верлар қўлланила бошланган.
Пистолет ларнинг жанговар, сигнал ва спорт турлари мавжуд. Тузилишига кўра, автоматик, ярим автоматик (ўз-ўзидан ўқланадиган) ва оддий (ўклаш, отиш ва бўш гильзани чиқаришни отувчи бажарадиган) хилларга бўлинади. Пистолет ларнинг оғирлиги 700 г дан 1 кг гача, калибри 5, 35 мм дан 11,43 мм гача, ўқининг бошланғич тезлиги 250—420 м/сек; магазинига 5—8 ва ундан кўпроқ патрон жойла-нади; 2)яримавтоматик кўчма пайвандлаш мосламаси; муқим (стационар) қурилмаларда пайвандлаб бўлмайдиган деталларни пайвандлашда ишлатилади. Пистолет билан нуқтавий контакт пайванд, ей пайванд, электрон-нурли пайванд ва б. бажарилади. Автомобиллар, т. й. вагонлари, қ. х. машиналари и. ч. да, космик объектларни орбитада пайвандлашда қўлланилади.