ПИСТОЛЕТ

ПИСТОЛЕТ (франц. pistolet, нем. pistala, чех тилида — pist’ala — қамишсурнай) , тўппонча — 1) индивидуал ўт очар қурол. Душманнинг 50—70 м гача масофадаги жонли кучларини шикастлантиришга мўлжалланган; бир қўл билан отиш мумкин. Пистолет билан офицерлар, шунингдек, айрим мутахассислашган сержант ва аскарлар қуроллантирилади. Европа ва Осиёда 16-а. да пилтали Пистолет юзага келган. 17-а. дан бошлаб турли армияларда чақмоқ затворли, 19-а. дан эса капсюлали Пистолет лардан фойдаланилган. Пистолет ларнинг тезотарлигини таъминлаш учун улар 2 ва ундан кўпроқ стволли қилиб ясалган. 19а. ўрталарига қадар Пистолет ларнинг кўпчилиги силлиқ стволли бўлиб, оғиз томонидан ўқланган. 19-а. 50-й. ларига келиб анча такомиллашган бурама стволли (винт кесимли) револь-верлар қўлланила бошланган.

Пистолет ларнинг жанговар, сигнал ва спорт турлари мавжуд. Тузилишига кўра, автоматик, ярим автоматик (ўз-ўзидан ўқланадиган) ва оддий (ўклаш, отиш ва бўш гильзани чиқаришни отувчи бажарадиган) хилларга бўлинади. Пистолет ларнинг оғирлиги 700 г дан 1 кг гача, калибри 5, 35 мм дан 11,43 мм гача, ўқининг бошланғич тезлиги 250—420 м/сек; магазинига 5—8 ва ундан кўпроқ патрон жойла-нади; 2)яримавтоматик кўчма пайвандлаш мосламаси; муқим (стационар) қурилмаларда пайвандлаб бўлмайдиган деталларни пайвандлашда ишлатилади. Пистолет билан нуқтавий контакт пайванд, ей пайванд, электрон-нурли пайванд ва б. бажарилади. Автомобиллар, т. й. вагонлари, қ. х. машиналари и. ч. да, космик объектларни орбитада пайвандлашда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ПИСТОЛЕТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАНГОВАР ТАРТИБ
ЧЕХИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты