ПЛАСТИКЛИК

ПЛАСТИКЛИК (юн. plastikos — ишловга мойиллик) — ташқи куч ёки зўрикиш (кучланиш) таъсирида қаттиқ жисмларнинг ўлчамлари ва шакли дастлабки ҳолига қайтмайдиган бўлиб ўзгариш (пластик деформацияланиш) хоссаси. Материалларга босим билан ишлов бериш (болғалаш, пресслаш ва б.) имконини белгилайди. Ташқи куч таъсирида кристалл панжара атомлари орасидаги ўзаро таъсир кучлари ўзгаради (деформацияланади). Пластик деформацияланишда панжара атомлари бир-бирига нисбатан кўчади, оқибатда кристалл қатламларнинг бир-бирига нисбатан силжиши, кристалл панжара бузилиши, иссиқиик ҳаракати туфайли жисм атом тузилишининг ўзгариши кузатилади. Жисмнинг мўртлиги, пластиклиги шароитга боғлиқ. Маълум бир шароитда (мас, юқори т-рада) унинг бундай хоссалари бутунлай йўқолади. Металларнинг Пластиклик ҳолатига ўтиши маълум шароитда рўй беради, бу ҳолат чегара-вий ҳолат деб юритилади. Жисмларнинг Пластиклик ги деформацияланиш тезлиги, т-ра ва жисмнинг тузилишига боғлиқ.

Пластикликнинг турли хиллари мавжуд. Ўздиффузион ва диффузион Пластикликда ташқи сиқувчи куч таъсирида кри-сталларнинг атом қатламлари шу куч таъсир этаётган сиртдан бошқа жойга силжийди. Бунда масса кўчиши сирт бўйича ёки кристалл ҳажми бўйича ўздиффузия туфайли амалга ошади. Дислокацион Пластикликда кристаллогра-фик текисликдаги сирпаниш кристаллнинг пластик деформацияланишига сабаб бўлади. Сирпаниш ҳар хил содир бўлади: дастлаб, у текисликнинг бир зонасида юз бераётган бўлса, бу зонанинг чегараси бутун текисликка ёйилади. Сирпанишнинг ёйиш чегараси дислокация чизиғи ёкидисло-кация дейилади. Краудион Пластиклик кри-сталддаги зич жойлашган атом каторлари бўйлаб атомлар қуюқланмаси (краудинлар) ҳосил бўлишига асосланган. Кристалл сиртига тиг ботирилса, атомлар шу соҳадан узоқлашади, на-тижада тиғ ботирилаётган сиртдан маълум масофада атом концентрацияси ошади (расмга қ.) – Кристаллда тугунлараро атомлар ҳосил бўлади.

Краудион пластиклик: I — тиғ ботирилгунча; II — тиғ ботирилганда атомлар куюкланмаси ҳосил бўлади; III — шаклнинг узил-ке-сил ўзгариши. Кристаллда тугунлараро атомлар ҳосил бўлади.

Пластикликни баъзи жисмларда эътиборга олмаслик мумкин, бундай жисмлар мутлақ эластик (қайишқоқ) жисмлар ҳисобланади. Ҳар бир жисмнинг хоссалари Пластиклик бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Mac, кристаллар, поликристаллар, монокристаллар, аморф жисмлар пластиклиги ва б. Жисмларнинг қовушқокдиги ҳам уларнинг пластиклигини белгилайди. Туташ муҳитлар механикасида жисмлар бир жинсли, узлуксиз деб фараз қилинади, мас, кристалл панжара атомлари орасидаги масофа хисобга олинмайди. Пластиклик материалларнинг бузилмасдан катта қолдиқ деформация (пластик деформация) ҳрсил қилишидир. Материалларнинг Пластиклик лиги уларнинг чўзилгандаги узайишига қараб баҳоланади. Қаттиқ жисмлар пластиклигини ўрганиш амалий аҳамиятга эга. Деталларни тайёрлаш технологиясида, иншоотлар қуришда, металларни босим билан қайта ишлаш ва кесишда Пластикликнинг асосий қонун-қоидаларига риоя қилинади.

Ғоибназар Хожиметов.


Кирилл алифбосида мақола: ПЛАСТИКЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
КИМЁ
АТОМ ФИЗИКАСИ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты