ПЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ

ПЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ — қаттиқ жисмларнинг пластик деформацияланиши ўрганиладиган механика бўлими. Пластиклик назарияси жисмлардаги пластиклик хоссасининг физик маъносини эмас, балки пластик (ишловга мойил) жисмларнинг микро-скопик хоссаларини ўрганиш, пластик деформацияланадиган жисмларда кучланиш (зўрикиш) ва деформациянинг тақсимланишини аниклаш усулларини то-пиш билан шугулланади.

Пластиклик назарияси 19-а. охирларидан тарақкий қила бошлади. Француз олими А. Сен-Венан, немис олимлари Р. Мизес, Л. Прандтль, А. Надан, рус олимлари С. Л. Соболев, С. Г. Михлин, А. А. Ильюшин, узбек олими Х,. А. Раҳматуллин ва б. олимлар бу фанга муҳим хисса қўшган.

Амалда юпқа деворли ясси, цилиндрик металл трубаларнинг чўзилиш, сикилишдаги пластиклик хоссалари текширилади. Бунда намуна ташки куч таъсирида сиқилади, чўзилади, буралади, унга ички босим таъсир қилади ва ҳ. к. Пластик деформацияланганда материалнинг зўриққан ва деформацияланган ҳолати унга қўйилган юкка боғлиқ бўлади. Mac, намунага иккинчи марта юк қўйилганда унинг эластиклик чегараси ортади. Шунинг учун материалнинг бирон зўриққан ҳолатига турли пластик деформациялар тўғри келади. Жисмнинг пластиклик моделини таърифлаш материалнинг зўриққан ва деформацияланган ҳолатлари орқали ифодаланадиган тензорларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашдан иборат. Де-формацион Пластиклик назариясидан ташқари, оқим назарияси ҳам мавжуд. Бу назарияга кўра, зўриқиш ва деформациянинг ўсиши кучланиш (зўриқиш) компо-нентларига боғлиқ. Пластиклик назариясининг айрим соҳалари — реология, яхлит жисмлар механикаси яхши ривожланган. Пластиклик назарияси техникада — конструкцияларни лойи-ҳалашнинг муҳим масалаларини ҳал қилиш, металлнинг пластик деформацияланиш технологик жараёнини текшириш ва б. да катта ўрин эгаллайди.


Кирилл алифбосида мақола: ПЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА
КИМЁ
ПЛАСТИКЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты