ПОЛИГРАФИЯ

ПОЛИГРАФИЯ (поли… ва… графия) — газ., жур., китоб, плакат ва б. босма маҳсулотлар тайёрлаш билан боглиқ техника соҳаси; матн ва график тасвирлардан нусха кўпайтирадиган техника воситалари мажмуи; матбаачиликнинг моддий-техника негизи (қ. Полиграфия саноати). Илгари китоблар фақат дастаки усулда тайёрланган. Матнлар қўлда ёзилиб, муқовалаш ишлари махсус мосламалар билан бажарилган. Китобни Полиграфия усўлида нашр этиш бир неча юз йиллардан бери маълум (қ. Китоб, Китоб босиш). Биринчи тўлиқ ҳажмли китобни 15-а. ўрталарида И. Гуттенберг босган. 16-а. да рус матбаачиси И. Фёдоров чоп этиш техникасини анча такомиллаштирди. 19-а. босма машина ихтиро этилиши, литография яратилиши натижасида Полиграфияда туб бурилиш юз берди. 20-а. ўрталаридан фан ва техника тараққиёти туфайли Полиграфия тез ривожланди. Хусусан, барча босма усуллар учун қолиплар тайёрлашнинг электрон усулига ўтилди, юқори тезликда ишлайдиган офсет босма машиналари қўлланила бошлади, пардозлаш цехларида автоматик поток линиялар яратилди, бутун и. ч. ни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, газета саҳифаларини фототелеграф техникаси орқали узатиш ва қабул қилиш имконияти туғилди.

Полиграфия технологияси, асосан, 3 босқичга бўлинади: қолип тайёрлаш, матн босиш ва муқовалаш. Қолип тайёрлаш ҳарф териш жараёни (матн босма қолипини тайёрлаш) ва расмларнинг босма (қолип) ларини тайёрлашни ўз ичига олади. Матн қолипи босмахона шрифтидан қўлда ёки ҳарф териш машинасида терилади. Машина литерапарни комплектлайди ва қолип ёки яримфабрикат (мас, фотонусха) тайёрлайди. Автоматик ҳарф теришнинг турли усуллари кенг тарқалган. Ҳозир матнлар компьютерларда терилиб саҳифаланмоқда. Қўлда бажариладиган юқори босма усулларидан ксилография, линогравюра; чуқур босма усулларидан офорт, акватинта; текис босма усулларидан литография кенг қўлланилади. Раем қолиплари фотомеханик усуллар (автотипия, фотоцинкография, фототипия ва б.) б-н, шунингдек, электрон гравюралаш машиналари ёрдамида тайёрланади. Кўп рангли оригиналларни босишда махсус фотография (ранг ажратиш) усуллари ёки электрон ранг ажраткичлар ёрдамида тайёрланган ҳамда маълум рангни акс эттирадиган босма қолипларидан фойдаланилади.

Босма жараёнининг қуйидаги хиллари бор: тасвирни бўёқ резервуарида ҳосил қилиш (мас, гектография); тасвирни оралиқ сиртда (қолипда) ҳосил қилиш; тасвирни бўёқ қолип ичидан юргизилади (мас, ротатор) ёки қолип устига суртилади (мас, юқори босма, чуқур босма усулларида). Босиш тезкор босма машиналарида бажарилади. Муқовалаш жараёнида босилган маҳ-сулот машиналар ёрдамида саҳифамасаҳифа букланади, тикилади, қирқила-ди, елимланади, безатилади ва ҳ. к.

Полиграфия маҳсулотлари босмахоналар, ф-калар ва комбинатларда тайёрланади. Полиграфиянинг тараққиёти янги босма турларини яратиш, босма қолипларни тайёрлашнинг такомиллашган усулларини топиш, босиш ва пардозлаш (муқовалаш) жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш ва б. тадбирлар билан боғлиқ. Ўзбекистонда Полиграфия муаммолари билан асосан, Тошкент тўқимачилик ва енгилсаноат ин-тида, Усмон Носир номидаги матбаа коллежида шуғулланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ПОЛИГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
НОШИРЛИК
КИТОБ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты