ПСИХИК КАСАЛЛИКЛАР

ПСИХИК КАСАЛЛИКЛАР, руҳий касалликлар, психозлар — бош мия фаолиятининг бузилишидан келиб чикадиган касалликлар: руҳий фаолиятнинг функционал узгаришидан то унинг бутунлай бузилишигача бўлган ҳолатлар.

Психик касалликларда бемор воқеаликни тўғри идрок этолмайди, шу жиҳатдан Психик касалликлар ички касалликлардан фарқ қилади. Психик касалликларнинг сабаблари хилма-хил, булар орасида ирсий омил (наел) асосий ўрин тутади. Мас, олигофрения, психопатия, маниакал-депрессив психоз, эпилепсия ва шизофреншттт келиб чиқишида кишининг насл-насаби муқим роль ўйнайди. Психик касалликларнинг пайдо бўлиши ва авж олишига инфекцион касалликлар, бош миянинг шикастланиши, интоксикация, руҳий изтироблар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Онанинг ҳомиладорлик пайтида касалланиши ёки шикастланиши сабабли ҳомиланинг зарарланиши боланинг руҳий ривожланишдан орқада қолишига, эпилепсия ва б. руҳий ўзгаришларга олиб келади. Сурункали алкоголизм ва наркомания ҳам бора-бора кишини Психик касалликларга олиб бориши мумкин. Психик касалликларнинг вужудга келишида касалликка сабаб бўладиган омиллардан ташқари, кишининг ўзига хос хусусиятлари, унинг илгари бошидан кечирган касалликлари (мас, мия шикастланиши, алкоголдан заҳарланиш, ички аъзолар касалликлари, наслида руҳий касаллик борлиги ва б.) ҳам аҳамиятга эга.

Психик касалликларнинг белгилари, асосан, галлюцинация, алахлаш, шилқимлик, ҳаяжонланиш, онг ва хотира заифлашуви, эси пастлик ва ҳ. к. дан иборат.

Психик касалликлар кишининг жинси ва ёшига ҳам бир қадар боғлиқ. Умуман беморни қанча эрта даволашга киришилса, оқиба-ти шунча яхши бўлади. Касалликни яшириб ёки уялиб, врачга вақтида мурожаат қилинмаса, дард улғайиб, даволаш анча қийинлашади. Шунинг учун киши ўзида андак руҳий ўзгариш сезса, дарҳол врачпсихиатр га кўриниши лозим.

Руҳий беморлар махсус психиатрия касалхоналарида даволанади.


Кирилл алифбосида мақола: ПСИХИК КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР
ИРСИЙ КАСАЛЛИКЛАР
ЭПИЛЕПСИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты